Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   152
Bog'liq
referendum

манфаатларини 
таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний
ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши 
учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг 
мажбуриятидир”
, деган мазмундаги норма киритилмоқда. 
Аслида “бола” деганда кимни тушунишимиз керак? 
БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ва миллий 
қонунчилигимизга мувофиқ, 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган 
шахс – бола
ҳисобланади. Агар шунга асосланадиган 
бўлсак, бугун юртимиз аҳолисининг қарийб 12,1 млн 
нафари 
болалардан иборат бўлиб, улар мамлакатимиз 
аҳолисининг 35 фоизини ташкил этмоқда. Конвенциянинг 
3-моддасида “болаларга нисбатан амалга ошириладиган барча 
ҳаракатларда, улар давлат ёки хусусий ижтимоий ҳимоя 
муассасалари, судлар, маъмурий ёки қонун чиқарувчи органлар 
томонидан амалга оширилишидан қатъи назар, боланинг энг 
яхши манфаатлари биринчи навбатда эътиборга олинади”, 
деб белгиланган. Болаларнинг манфаатларини таъминлаш 
борасидаги мазкур янги конституциявий нормалар юқоридаги 
Конвенция қоидаларига ҳам мосдир. 
Мазкур конституциявий нормага мувофиқ эндиликда давлат:
– 
болаларнинг 
ҳуқуқлари, 
эркинликлари 
ва 
қонуний манфаатларини таъминлаш, ҳимоя қилиш 
учун
қонунчилик ва амалиётни такомиллаштиради, шу орқали 
нафақат болалар билан боғлиқ суд жараёнлари, балки таълим, 
соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳаларда болаларнинг 
энг яхши манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлайди;
– болаларнинг жисмоний ривожланиши учун
ҳар бир 
шаҳар, туман, маҳалла ва мактабда спорт майдончаси ёки спорт 


127
залини ташкил этиш, турли спорт тўгаракларининг самарали 
фаолиятини йўлга қўйиш каби чораларни кўради; 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling