Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   152
Bog'liq
referendum

АҚШ, Германия, Франция, Испания
каби давлатлар 
конституцияларида ҳам инсон шаъни ва қадр-қимматининг 
дахлсизлигини ҳимоя қилувчи алоҳида нормалар ўз ифодасини 
топган.
Ушбу норманинг Конституциямизга киритилиши инсон 
қадри юксалаётган Янги Ўзбекистонда ҳар бир инсоннинг шаъни 
ва қадр-қиммати тўғридан-тўғри Конституция ҳимояси остида 
эканлигини англатувчи кучли механизмни шакллантиришга 
хизмат қилади.
17-савол:
 
“Инсонга 
нисбатан 
давлат 
органлари 
томонидан 
қўлланиладиган 
ҳуқуқий 
таъсир 
чоралари 
қонунларда 
назарда тутилган мақсадларга эришиш учун 
етарли ва мутаносиб бўлиши керак”, деган 
конституциявий қоиданинг мазмун-моҳияти 
нималардан иборат?
Жавоб:
Қонунлар кимгадир ортиқча мажбурият ёки 
харажат юклаши мумкин эмас. Аксинча, қонунлар воситасида 
жамият ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади, инсонлар 
ҳаёти барқарорлаштирилади ва бир маромда давом этиши 
таъминланади.
Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 20-мод-
дасида “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан 
қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик 
принципига 
асосланиши 
ва қонунларда назарда ту-
тилган мақсадларга эри-
шиш учун етарли бўлиши 
керак”
, деган қатъий норма 
белгиланмоқда.
Қонунларнинг 
пировард 
мақсади ҳам инсон, унинг 
ҳуқуқ ва эркинликларини 
ҳимоя қилишдан иборатдир. 


33
Бироқ, қонунчиликда бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини 
ҳимоя қилиш йўлида бошқа инсонга бажариш жуда қийин ёки 
иложсиз бўлган мажбуриятларни юкловчи нормалар ҳам учраб 
туради. Масалан, амалиётдаги бир ҳолат: фуқаронинг ипотека 
кредитидан 3 миллион сўмлик уч ойлик қарзи бор. Амалдаги 
қонунчиликка кўра, банк қарздорни судга беради. Лекин, 
бу масалада даъво аризаси 3 миллион сўм, яъни реал қарз 
бўйича эмас, балки кредитнинг тўланмаган қисмига, дейлик,
250 мил лион сўмга нисбатан берилади. Суд аризани кўриб 
чиқиб, қарздордан 10 миллион сўмдан ортиқ давлат божи 
ундириш ва шартномани бекор қилиш бўйича қарор қабул 
қилади. 3 миллион сўмни тўлай олмаган фуқаро 10 миллион 
сўм давлат божини қандай тўлайди? Кўриш мумкинки, суд
қўллаган ҳуқуқий таъсир чора мақсадга эришишга нисбатан 
мутаносиб эмас.
Шу боис, энг муҳим конституциявий принциплардан бири 
бўлган мутаносиблик принципи илк бор Конституциямизда 
ўз ифодасини топмоқда. Мазкур принцип моҳиятан инсон 
ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилган 
бўлиб, инсон ҳуқуқлари давлат томонидан чекланишининг 
асослилигини аниқловчи мезон ҳисобланади. 
Мазкур нормага ўхшаш қоидалар қатор ривожланган 
мамлакатлар конституцияларида, хусусан, Германиянинг 
Асосий қонунида ҳам ўз аксини топган.
Ушбу қоида фуқароларнинг давлат идоралари билан
бўлаётган муносабатларида юзага келадиган қатор муаммоларни 
ҳал этиб, ўз вазифаларини инсон ҳуқуқларига риоя қилган 
ҳолда амалга ошириш имкониятини кенгайтиради. Мазкур норма 
қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида ҳам белгиланган, 
мансабдор шахслар қарорлари ва фаолиятида қўлланилган 
ҳуқуқий таъсир чоралари кўзланган қонуний мақсадга эришиш 
учун мос ва етарли бўлишига хизмат қилади.


34

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling