35
Эндиликда ушбу қоиданинг Конституцияда мустаҳкамланиши
унинг қўлланиш доирасини янада кенгайтиради. Яъни нафақат
жиноят процесси, солиқ ёки тадбиркорлик соҳасида,
балки
инсон иштирок этиши мумкин бўлган ҳар қандай ижтимоий-
ҳуқуқий муносабатларга татбиқ этиш имконини беради.
Давлат ва инсон ўртасида муносабатларни тартибга солувчи
қонунчиликдаги ноаниқликлар
турли тушунмовчиликларга,
инсон ва фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигига олиб келади.
Масалан, Солиқ кодексининг ўзида муайян бир масала юзасидан
турлича норма белгиланган бўлиши ёки тадбиркорликка
оид бир қонунда бошқа норма, иккинчи қонунда бошқача
норма белгиланган бўлиши мумкин. Бундай номувофиқлик
фуқаро фойдасига талқин қилинмаслигига
олиб келиши
мумкин. Конституцияга киритилаётган норма эса шундай
номувофиқликлар
давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади,
деган қатъий нормани аниқ-равшан мустаҳкамламоқда.
Ушбу принципнинг Конституция даражасида мустаҳ-
камланиши инсон манфаатлари устунлиги асосида
“инсон –
Do'stlaringiz bilan baham: