36
Таъкидлаш керакки, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисидаги халқаро пактнинг 12, 19, 21, 22-моддаларида
инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан фақат қонунда
назарда
тутилган давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини,
аҳоли саломатлиги ва маънавиятини ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлган чеклашлар
қўлланиши мумкинлиги кўрсатилган.
Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришга кўра,
фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш фақат қонун
билан
белгиланган тартиб ва асосда амалга оширилади.
Жамият манфаатларини кўзлаган ҳолда инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини чеклаш қонунда белгиланган тартиб ва асосларга
мувофиқ амалга оширилгандагина қонуний ҳисобланади.
Ҳуқуқларни чеклаш асослари эса,
авваламбор, жамоат
хавфсизлиги ва
тартибини таъминлашга, бошқа шахсларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга йўналтирилган.
Масалан, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик
осойишталиги
тўғрисида”ги Қонунга асосан 2020 йилда COVID-19 пандемияси
туфайли Ўзбекистонда карантин режими эълон қилиниб,
аҳолининг ҳаракат эркинлиги қатъий чекланди ва бу чеклов
аҳоли саломатлигини сақлаш, пандемиянинг кенг тарқалишига
йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилган эди.
Ушбу норманинг Конституциямизда
акс эттирилиши
белгиланган ҳолатларда индивидуал ҳуқуқлар, яъни алоҳида
шахсга тегишли ҳуқуқлардан жамоавий ҳуқуқларни таъминлаш
устувор эканлигини назарда тутади. Бунда аҳоли саломатлиги,
турли хил хавф-хатар ва таҳдидлардан халқимизни ҳимоялаш,
барқарор ривожланишни таъминлаш ва фаровонликка эришиш
мақсадида бундай чекловлар назарда тутилади.
Мазкур қоида
Франция, Испания, Германия, Словения,
Польша
конституцияларида мустаҳкамланган.
Айни шу маънода, киритилаётган норма аҳолининг
хавфсизлиги,
саломатлиги ва тинчлигини, жамоат тартибини
таъминлашга, шунингдек, Конституция ва қонунларга мувофиқ
ташкил этилган давлат ҳокимияти ва бошқарув
органларини
бир меъёрда фаолият юритишини кафолатлашга хизмат қилади.