22 мингдан зиёд
турли шакллардаги нодавлат мактабгача
таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда;
2016 йилда 9719 та умумтаълим ташкилотлари фаолият
кўрсатган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 10296 тага етди.
2016 йилда 21 та нодавлат умумтаълим ташкилотлари фаолият
юритган бўлса, 2022 йилда улар 334 тага кўпайди;
2016 йилда 77 та олий таълим ташкилоти фаолият
юритган бўлса, 2023 йилга келиб уларнинг сони 210 дан ошди.
Нодавлат
таълимни
ривожлантиришга
оид
қоидалар
Финляндия,
Венгрия,
Корея
Республикаси
каби
давлатларнинг конституцияларида ҳам белгилаб қўйилган.
Ушбу янги норма давлат томонидан нафақат давлат, шу
билан бирга, нодавлат боғчалар, мактаблар, олий таълим
ташкилотларини ташкил этиш, фаолият юритишига шароит
яратиш ва кафолатлаш каби вазифаларни амалга оширишни
таъминлайди. Муҳими, болаларни боғчалар билан қамров
даражаси ошади, хусусий мактаб ва университетлар кўпайиши
орқали рақобат муҳити вужудга келади, пировардида таълим
олиш имконияти кенгайиб, унинг сифатини оширишга
эришилади.
53-савол:
Мактабгача таълим ва тарбия ти-
зимини ривожлантириш бўйича давлатнинг
янги конституциявий мажбуриятини белги-
лаш зарурияти нимадан иборат?
Жавоб:
Халқимиз ёшликда олинган билимни тошга ўйилган
нақшга қиёслайди. Зеро, таълимнинг бошланғич асоси бўлган
мактабгача таълим инсон камолотида беқиёс аҳамиятга эга. Шу
боис сўнгги йилларда ушбу таълим тури тубдан ислоҳ этилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, боғча тарбияси нафақат
боланинг ўзига, балки унинг ота-онасига ҳам, қолаверса, бутун
жамият ҳаётига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Янги
таҳрирдаги
Конституциямиз
лойиҳасининг
50-моддасида давлат мактабгача таълим ва тарбияни
Do'stlaringiz bilan baham: |