Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   152
Bog'liq
referendum

ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади
, деган 


93
муҳим норма мустаҳкамланмоқда. Мазкур киритилаётган 
ўзгартиришларга кўра, давлатга қуйидаги мажбуриятлар 
юклатилмоқда:
биринчидан, давлат мактабгача таълим ва тарбияни 
ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.
Яъни 
давлат томонидан ушбу таълим ташкилотларини ривожлантириш 
учун иқтисодий ва ташкилий, ҳуқуқий кўмак кўрсатилади. 
Сўнгги йиллардаги давлатнинг қўллаб-қувватлови натижасида 
болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси
2016 йилдаги 27,7 фоиздан 
71,8 фоизга
, мактабгача таълим 
ташкилотлари сони 5211 тадан 
29 мингдан
зиёдга етказилди. 
Бу – 2 миллионга яқин 
бола боғчага бораяпти, дегани.
2022 йилда “Finance Inquirer” 
нашри болаларни мактабгача 
таълим муассасаларига жалб 
қилиш бўйича энг яхши динамикага эга бўлган дунёдаги энг 
пешқадам 10 та давлатни эълон қилди. Унда Ўзбекистон 
жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади;
иккинчидан, мактабгача таълим ва тарбия ҳам 
давлат назоратида
бўлиши белгиланмоқда. Яъни мактабгача 
таълим соҳасида болаларни интеллектуал, ахлоқий, эстетик 
ва жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш учун 
зарур шароитлар яратиш, ўқув жиҳозлари билан таъминлаш
болаларни соғлом озиқ-овқат, сифатли тиббий парваришлаш 
хизмати ва бошқа моддий воситалар билан таъминлаш ишлари 
доимий назоратга олинади. 
Мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришга 
оид қоидалар Швейцария, Литва каби давлатларнинг 
конституцияларида ҳам белгилаб қўйилган. 
Киритилаётган ушбу норма ҳар бир боланинг сифатли 
мактабгача таълим ва тарбия олиш ҳуқуқини кафолатлайди. 
Мактабгача таълим ва тарбия орқали болаларнинг ривожлани-
шига асос яратади. Шунингдек, алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари 
бўлган болаларнинг сифатли таълим ва тарбия олишига шароит 
яратилади.


94

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling