Ўзбекистон Республикаси Президенти


Download 2.17 Mb.
bet18/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Ислом Каримов


И.Каримов


уриб бораётган Орол муаммоси – ушбу минтақада яшаётган, БМТдек нуфузли ташкилотга умид билан ёрдам сўраб мурожаат қилаётган миллионлаб одамларнинг муамосидир.
Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган “Оролни қутқариш халқаро жамғармасига БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчилик мақомини бериш” тўғрисидаги резолюция БМТ Бош Ассамблеяси 63-сессиясида барча аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган муҳим ҳужжатлардан бири бўлди. Пан Ги Мун Марказий Осиё давлатлари томонидан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни тўла қўллаб-қувватлади.
О
Аниқ мақсад сари йўналтирилган ҳаракатларимиз
Ўзбекистонда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш борасида кўп иш қилинмоқда. Ўзбекистон Республикасида Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича 1999-2005-йилларга мўлжалланган тадбирлар дастури ва бу Дастурни 2006-2010 йилларда амалга ошириш тадбирлари ишлаб чиқилди. Дастурнинг асосий мақсади атроф-муҳитни ҳимоя қилиш стратегиясини ва шу соҳада тегишли давлат дастурларини ишлаб чиқишдан иборат. Фуқароларнинг тоза ва хавфсиз атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилди. Мамлакатимиз иқлимнинг ўзгариши, биологик ранг-баранглик, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ерларнинг унумдорлиги пасайиши билан боғлиқ жуда кўп халқаро экологик лойиҳаларда иштирок этмоқда.
рол денгизи муаммоларини ҳал этиш сув-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш масалалари билан бевосита боғлиқ. Трансчегаравий дарёларни экологик нуқтаи назардан ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқ меъёрларига қатъий риоя этиш алоҳида аҳамиятга эга. Бу масала бўйича БМТнинг 1991 йил 25 февраль, 1992 йил 17 март ва 1997 йил 21 майдаги конвенциялари давлатларнинг “трансчегаравий таъсирга эга бўлган фаолиятини амалга оширишда трансчегаравий дарёларнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, улардан оқилона ва адолатли тарзда фойдаланишга” мажбур эканини уқтиради.

Ўзбекистон, халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра, Марказий Осиёнинг сув- энергетика муаммоларига учинчи давлатларнинг аралашувини маъқул кўрмайди. Ўзбекистон БМТ конвенцияларига биноан трансчегаравий дарёлардаги барча гидроэнергетика лойиҳаларини (Қирғизистондаги Қамбарота-1, Қамбарота-2, Тожикистондаги Рогун ва ҳоказо) БМТ шафелиги остида халқаро экспертизадан ўтказиш нуқтаи назарини қатъий илгари суради.



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling