Ўзбекистон Республикаси Президенти


Ишсизлик – иқтисодий жиҳатдан актив (фаол) аҳолининг бир қисми ўз кучини қўллай олмай “ортиқча” бўлиб, меҳнат захирасига айланиб қолиши


Download 2.17 Mb.
bet64/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Ишсизлик – иқтисодий жиҳатдан актив (фаол) аҳолининг бир қисми ўз кучини қўллай олмай “ортиқча” бўлиб, меҳнат захирасига айланиб қолиши.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури – “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1997 йил 29 августда қабул қилинган. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларига мувофиқ ҳолда тайёрланган бўлиб, таълим соҳасидаги миллий тажриба жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқболдаги вазифаларни ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилган.
Дастур кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқаришни, ҳар томонлама камол топган, таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа тарздаги шароитларни яратишни давлат, жамият ва оила олдида масъулиятни ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутади.
Кам таъминланганлик – жамиятнинг катта қисми учун хос бўлган мўътадил турмуш тарзини олиб бориш учун моддий бойликларнинг етишмаслиги сабабли юзага келган ҳолат.
Кам таъминланган оилалар – даромади яшаш минимумидан паст бўлган оилалар.
Макроиқтисодий кўрсаткичлар – мамлакат иқтисодиётидаги ижтимоий-иқтисодий жараён ва ҳодисаларни ўлчаш ва баҳолаш имкониятини берадиган кўрсаткичлар. Масалан, ялпи ички маҳсулот, миллий даромад, иқтисодий ўсиш, ишсизлик, инфляция даражаси ва бошқалар.
Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури – Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини муваффақиятли амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида мактаб таълимининг орқада қолишига барҳам бериш ҳамда мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва узлуксиз таълимнинг ягона тизимини шакллантириш билан боғлиқ мавжуд жиддий муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги “2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ кучга кирган. Мазкур Фармонга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрда ПФ-3661-сон Фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling