Ўзбекистон Республикаси Президенти


Аҳолининг пул даромадлари


Download 2.17 Mb.
bet61/69
Sana20.06.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1632070
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   69
Bog'liq
2 5253852301411484381

Аҳолининг пул даромадлари – бу аҳолининг барча пул маблағлари тушуми: пенсия, стипендия, нафақа; мулкдан фоиз, дивиденд, рента, акция, қимматбаҳо қоғозлар, кўчмас мулк, чорва моллари, томорқа маҳсулотлари, турли буюмлар ва бошқа товарларни сотишдан тушадиган, турли хизматлар кўрсатишдан келадиган пул тушумларидир.
Аҳолининг реал даромадлари – нарх даражаси ўзгаришини ҳисобга олиб, аҳолининг ихтиёрида бўлган даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдори, яъни, аҳоли ихтиёрида бўлган даромаднинг харид қуввати.
Аҳолининг турмуш даражаси – бу аҳоли фаровонлиги, неъматлар ва хизматлар истеъмолининг даражаси, инсонларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини қондириш меъёрини тавсифловчи шароит ва кўрсаткичлар мажмуидир.
Бандлик – меҳнатга лаёқатли аҳолининг ижтимоий фойдали меҳнат билан машғул бўлиши; фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган ва қонунга зид келмайдиган, меҳнат даромади берадиган фаолияти.
Давлат бюджети – давлат даромадлари ва сарф-харажатларининг молиявий режаси.
Давлат ижтимоий кафолатлари – бу қонун билан тасдиқланган ва фуқароларнинг конституциявий мажбуриятларини амалга оширишга йўналтирилган давлат мажбуриятларидир.
Давлат ижтимоий ёрдами – меҳнатга лаёқатсизлиги, ишсизлиги, даромад манбаи мавжуд бўлмагани сабабли мустақил равишда ўзини моддий таъминлай олмаган шахсларга давлат томонидан бериладиган ёрдам.
Давлат ижтимоий суғурта нафақалари – меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган (шуғулланган) ва белгиланган тартибда ижтимоий суғурталанган шахсларга (уларнинг оила аъзоларига) улар вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганлари, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанлари ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий суғуртаси (пенсия жамғармаси) маблағлари ҳисобидан нафақалар тайинланади.
Давлат ижтимоий таъминоти – шахсларнинг моддий ҳолати эътиборга олинмаган ҳолда давлат томонидан бериладиган таъминот.
Даромад – бу ишлаб чиқарилган маҳсулот нархининг уни ишлаб чиқариш сарф-ҳаражатларидан ошиши, шунингдек, ҳар бир синф, ижтимоий гуруҳ ёки алоҳида шахснинг янги яратилган қийматда мавжуд бўлган ва улар томонидан ўзлаштирилган улуши.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling