Ўзбекистон республикаси президенти
Ўзбек халқининг этник шаклланиши, этногенези ва уни ўрганиш масалалари
Download 5.26 Mb.
|
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009
Ўзбек халқининг этник шаклланиши, этногенези ва уни ўрганиш масалалари
Ҳозирги кунга келиб Республикамизда миллий-маънавий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш, миллий мафкура ғояларини фуқароларимиз онгига янада чуқурроқ сингдириш ва янада теран англатиш кучайиб, Ўзбекистон халқларининг ўз ўтмиш ва келиб чиқишига қизиқиши ортиб бормоқда. Хусусан ўзбек халқининг этник тарихи, унинг халқ сифатида шаклланиши масалалари долзарб эканлиги юртбошимиз И.А.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ“ асарида (1998) ҳар томонлама асослаб берилди. Бу йўналишда тарихчиларимиз олдига ечими ҳаётий зарур бўлган вазифалар қўйилди. Жумладан юртбошимиз таъкидлаганидек, “Мовароуннаҳр сарҳадларига узоқ тарихимиз давомида не-не босқинчилар кириб келмаган, кўп йиллар, балки, асрлар давомида ютримизда не-не ўзга сулолалар ҳукмронлик қилмаган дейсиз... Эрондан Аҳамонийлар, Юнонистондан Александр келди, Арабистондан Қутайба, Мўғулистондан Чингизхон келди, рус истилочилари келди. Лекин халқ қолдику?..., ана шундай ҳар томонлама мудҳиш, четдан қараганда халқимиз, унинг маданияти, миллий тафаккури, урф-одатлари, турмуш тарзи, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, насл-насаби йўқ бўлиб кетиши керак бўлган шароитда барибир, қатор йўқотишлар билан бўлса ҳам, миллатимиз ўзлигини сақлаб қололдими ё йўқми? Олимларимиз ана шу саволга жавоб берсинлар”. Этногенез ёки бирорта халқнинг келиб чиқиш тарихи масалалари тарих фанининг ютуқлари билан чамбарчас боғлиқлиги кўпчилик тадқиқотчилар томонидан эътироф этилгани маълум. Аммо, тарих фанининг бошқа йўналишларига (археология, этнография, антрополия ва бош.) нисбатан ўзбек халқи этногенези ҳамон жиддий тадқиқотлар талаб этади. XIX-XX аср бошларида олиб борилган тадқиқотлар нисбатан самарали бўлишига қарамай бу тадқиқотлар ҳам халқларнинг этник келиб чиқиши, маданияти ва тилларидаги ўхшашлик сабаблари ва моҳиятини тўла очиб бера олмади. Сўнгги 20-25 йил ичида Республикамиз ҳудудларида олиб борилган археологик, антропологик ва этнографик тадқиқотлар натижаларини умумлаштирган антрополог олим Т.Қ. Хўжайов ҳар бир халқнинг этногенезини ўрганишда қуйидаги тамойилларга асосий эътибор беришни таклиф этади: 1) бирор халқнинг келиб чиқиши тарихи кўп қирралик жараён бўлиб, у ўз ичига шу халқнинг маданияти ва ижтимоий тузилмаси, унинг биологик хусусиятлари, ўзининг жамиятда тутган ўрнини тушуниш, тили ва ўзлигини танишни қамраб олади; 2) этногенез масаласига бир томонлама қараб, уни соддалаштириш билан чегараланиб қолмасдан, шу халқнинг келиб чиқиш тарихида маълум аҳамият касб этган барча таркибий қисмлар ҳам эътиборга олиниши шарт; 3) этногенез мураккаб ва узоқ давом этган жараён. Бинобарин, бу жараённи босқичма-босқич тиклаш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, А.А. Асқаров ўзбек халқи этногенезига бағишланган сўнгги йиллардаги (2002 й.) ишларидан бирида ҳар бир халқ этногенези ва этник тарихини ўрганишда қуйидаги назарий ва илмий методологик тамойилларга амал қилиш талаб этилишини таъкидлайди: Download 5.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling