Ўзбекистон республикаси президенти
Мустақиллик йилларида маънавий ва маърифий ҳаёт
Download 5.26 Mb.
|
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009
Мустақиллик йилларида маънавий ва маърифий ҳаётМиллий истиқлол ғояси ва мафкуравий масалалар Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш билан бир вақтда, маънавий меросимиз, маданий қадриятларимизни тиклаш ва уларни халқимизга етказиш борасида кенг кўламда фаолият олиб борилмоқда. Президент И.А.Каримов таъкидлаб ўтганидек, маънавиятнинг моҳияти шунчалик кенгки, уни ўлчаб ҳам, поёнига етказиб ҳам бўлмайди. У инсон учун бутун бир оламдир. Бозор муносабатлари шароитида маънавият ва маърифат ишларига ғоят катта эътибор берилиши Мустақил Ўзбекистонда янги жамият қуришнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Шу борада “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик марказини ташкил қилиш ва унинг иш самарадорлигини оширишга қаратилган 1994 йил 23 апрелдаги ва кейинги Президент фармонлари Республикада маънавий ва мафкуравий ишларни юксалтиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон Президентининг 2000 йилнинг 2 июнидаги Республика маънавият ва маърифат кенгашини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги Фармони мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳотларни изчил амалга ошириш, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини халқимиз онги ва қалбига сингдириш борасида улкан ишларни амалга оширишга қаратилган муҳим дастур бўлди. Юртбошимизнинг маънавиятга бош ҳомий бўлаётгани, вилоят ҳокимларининг маънавий ва маърифий Кенгашларига шахсан ўзлари раислик қилаётганлари мамлакатимизда маънавий қадриятларни тиклаш, ҳар томонлама камол топган инсонни тарбиялашга қанчалик катта эътибор берилаётганлигини кўрсатади. Республика маънавият ва маърифат кенгаши Президент фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида “Жамият маънавиятини янада юксалтириш”, “Аҳолини сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш” юзасидан ҳужжатлар қабул қилиб, 39 та кичик ишчи гуруҳларини тузди. Қабул қилинган дастурларни амалга ошириш, маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини кучайтириш юзасидан кенгашнинг жойлардаги бўлимлари муайян ишларни амалга оширмоқдалар. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда - аждодларимизнинг бизгача етиб келган бой маданий меросларини ўрганиш ҳам катта ўрин эгаллайди. Шу сабабли Ўзбекистон Президенти томонидан қадриятлар, урф-одатлар, буюк ота-боболаримизнинг бизга қолдирган меросларини ўрганиш ва тарғиб этиш учун кенг йўллар очилди. Бу борадаги тадбирлар мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ амалга оширила бошланди. Хусусан, маънавий-маърифий ишларнинг ривожланиши учун давлат томонидан катта маблағлар ажратилди. Ўзбекистондаги барча давлат театрлари, маданият уйлари, санъат олий ўқув юртлари, фолклор-этнографик гуруҳлар маданият ўчоқларига айланди. Театр саҳналарида янги замонавий спектакллар қўйила бошлади. Бадиий адабиётга партиявийлик, синфийлик нуқтаи назаридан ёндашишга чек қўйилди. Баҳовуддин Нақшбанд, Феруз, Хўжа Ахрор, Чўлпон, Фитрат каби алломаларнинг номлари тикланиб, асарлари чоп этилди. Баркамол авлодни тарбиялашдаги катта хизматларини ҳисобга олиб, адабиётнинг илғор намояндалари Абдулла Орипов, Саид Аҳмад, Эркин Воҳидов, Қаипберген Тўлепбергенов, Иброҳим Юсуповлар “Ўзбекистон Қахрамони” унвонига сазовор бўлдилар. 1991 йили буюк аллома, ғазал мулкнинг султони Алишер Навоий юбилейини ўтказиш катта аҳамиятга молик воқеа бўлди. Бу тантанага бағишлаб Республикамизда шоирнинг асарлари нашрдан чиқарилди. 1994 йил Мирзо Улуғбек таваллуд топган кунининг 600 йиллиги кенг кўламда, жаҳон миқёсида нишонланди. ЮНЕСКО нинг Париждаги қароргоҳида юбилейга бағишланган ҳафталик ўтди. Мустақиллик йилларида буюк соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллиги бўлиб ўтди. ЮНЕСКО томонидан 1996 йил “Амир Темур йили” деб эълон қилинди. Шу йили ЮНЕСКО нинг Париждаги қароргоҳида “Темурийлар даври, фан, маданият ва маорифнинг гуллаб яшнаши” мавзуида анжуман ва унга бағишланган кўргазма очилди. Мамлакатимизда “Темур ва темурийлар” музейи, Амир Темур номи берилган боғлар, кўчалар барпо этилди. Ислом оламининг алломаси Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллиги, Маҳмуд аз Замаҳшарийнинг 920 йиллиги, Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги, Боҳовуддин Нақшбандийнинг 675 йиллиги кенг кўламда нишонланди. Уларнинг бой асарлари нашрдан чиқарилди. Барча вилоятлар ва шаҳарларда ҳар йили Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳийларга бағишлаб кечалар ўтказилди, Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллик таваллуди, “Алпомиш” достони яратилишининг 1000 йиллиги кенг миқёсда нишонланди. Маънавий ҳаётни такомиллаштириш мақсадида Имом Бухорийнинг юбилейига бағишлаб, “Қуръони Карим”дан кейин иккинчи ўринда турадиган “Ал-Жомеъ ас-Саҳийҳ” (Ишонарли тўплам), “Ал-адаб, ал-муфрад” (Адаб дурдоналари) асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, нашрдан чиқарилди. 1998 йили Имом Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги, Аҳмад Фарғоний таваллуднинг 1200 йиллиги жаҳон миқёсида кенг нишонланди. Республикада юбилейлар муносабати билан алломалар ҳаётига бағишланган илмий анжуманлар ва бадиий кўргазмалар очилди. Юртбошимиз Ислом Каримов ташаббуси ва бевосита иштироки билан буюк ватандошларимиз фикҳ илмининг билимдони, номи Шарқ ва Ғарбда машҳур бўлган Абул Ҳасан ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил ал Фарғоний ал-Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги, калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур Мотрудий таваллудининг 1130 йиллиги бутун мамлакатимизда кенг нишонланди. Юртимиз ҳали иттифоқ таркибида бўлган, Кремлнинг ҳукмронлиги ҳали кучини йўқотмаган бир пайтда - 1990 йил июнь ойида Республика Президенти Ислом Каримов “Мусулмонларнинг Саудия Арабистонига Ҳаж қилиши тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Ўзбекистон ҳукуматининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши билан 1991 йилда Ҳаж қилиш бахтига 350 киши сазовар бўлган бўлса, 2001 йили ҳожиларнинг сони 3801 кишига етди. Жами мустақиллик йиллари Ҳаж ибодатини адо этишга мувофиқ бўлганларнинг сони 31.057 кишини ташкил қилди. Сўнгги йилларда Ҳаж сафарига борувчилар 4 минг нафар кишини ташкил этмоқда. Давлат уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. 1992 йил Президент Фармони билан Рамазон ва Қурбон ҳайит кунлари умумхалқ байрами деб эълон қилинди. Халқимиз асрлар давомида нишонлаб келган байрамларидан бири - “Наврўз” умумхалқ байрами сифатида қайта тикланди. “Мовароуннаҳр” диний бошқармаси Республикамиз ҳаётида ўз ўрнини эгаллади. Диний бошқарма қошида Ислом Университети ва вилоятларда мадрасалар ташкил этилди. «Ислом нури» газетаси чоп этилмоқда. Мустақиллик арафасида Ўзбекистон бўйича 87 та масжид бўлса, 1998 йилда уларнинг сони 3000га, ҳозир эса 5000га етди. Дин инсон руҳини поклаши, одамлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаши, миллий қадрият ва анъаналарни асрашга хизмат қилиши билан жамият ҳаётида муҳим ўрин тутиб келган. Ўзбек юрти азалдан қадимий динлар ривож топган макондир. Ҳозирги кунда кўп миллатли Ўзбекистонда ислом дини билан бир қаторда ўн тўртта диний конфессия ёнма-ён яшаб келмоқда. 1995 йили рус православ черкови ташаббуси билан Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси ташкил этилганлигининг 125 йиллиги юбилейи, Ўзбекистон евангель-люттеран жамоаси ташкил этилганлигининг 100 йиллигига бағишланган “Бир осмон остида” шиори билан мусулмон ва христиан динлари вакиллари ўртасида ўтказилган мулоқат катта аҳамият касб этди. 2000 йилнинг сентябрида ЮНЕСКО раҳнамолигида Тошкентда “Жаҳон динлари тинчлик маданияти йўлида” мавзуида динлараро мулоқот халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда АҚШ, Франция, Россия, Эрон, Исроил, Ҳиндистон, Хитой, Ватикан каби ўттизга яқин мамлакат, шунингдек, халқаро диний муассасалар вакиллари қатнашдилар. Анжуманни ўтказиш учун айнан Ўзбекистон танлангани бежиз эмас. Зеро, бу ўлкадан дунёга донғи кетган буюк алломалар, Ислом оламида катта ҳурматга эга бўлган буюк зотлар етишиб чиққан. Ҳозирги кунда мустақил Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги мустаҳкам қарор топган ва барча диний конфессиялар биргаликда мустаҳкам тинчликни сақлаш, диний экстремизм ва халқаро террорчиликка қарши дадил кураш олиб бормоқда. АҚШ собиқ давлат секретари Мадлен Олбрайт 2000 йил апрелида Тошкент Синагогида ибодат қилганидан кейин: «Ўзбекистонда яна такрор айтаман, Ўзбекистонда барча динларга бир хил эътибор берилаётгани, виждон эркинлиги тўла таъминланганлиги мени жуда қувонтирди. Бу жиҳатдан Ўзбекистонни бутун дунёга ибрат қилиб кўрсатса арзийди», деган эди. Истиқлол йўлида қадам ташлаб бораётган Ватанимиздаги мавжуд маънавий, маданий омилларига эътибор бериш билан бирга маориф, таълим-тарбия ишларига ҳам эътибор кучайтирилмоқда. “Таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса, биз кўзлаган олий мақсад - озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди”, - дейди И.А.Каримов. Республикамизда таълимнинг янги тизимини амалга оширишда, Ўзбекистон ҳукумати тарихимиздаги таълим жараёнларини ўрганиб чиқиб, илғор тараққий этган мамлакатларнинг таълим ташаббусини инобатга олиб таълимни ислоҳ қилиш дастурини тайёрлади. Барча эътибор таълим тизимларини демократик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида такомиллаштириб, унинг моддий техника базасини замон ва давр талаблари даражасига кўтариш ҳамда Ўзбекистоннинг маърифий салоҳиятини кучайтиришга қаратилди. Шу мақсадда 1992 йил 2 июлда Республикамизда “Таълим тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Таълимни ислоҳ қилиш қуйидаги тамойиллар асосида олиб борилади: таълим - тарбиянинг инсонпарварлиги ва демократиклиги; таълим тизимининг узлуксизлиги, изчиллиги, илмийлиги ва дунёвийлиги; таълимда умуминсоний ва миллий-маданий, маънавий қадриятларнинг устуворлиги; эътиқоди, динидан қатъи назар барча фуқаролар учун таълим олиш имкониятлари яратилганлиги; таълим муассасаларининг сиёсий партиялар ва ҳаракатлар таъсиридан ҳолилиги. 1993 йил Республикамиз Президенти томонидан “Ўзбекистонда ўқувчи ёшларни рағбатлантириш чоралари тўғриси”даги Фармонига биноан талаба ва аспирантлар учун махсус стипендиялар белгиланди. Улар учун ривожланган давлатлардаги университетларда таълим олиш, улардаги илмий марказларда ишлаш, малакаларини ошириш учун шароитлар яратиб берилди. Ўзбекистон мустақиллигига эришган дастлабки кунлардан бошлаб энг муҳим масалалардан бири сифатида эски тафаккур, эътиқодидан қутилган, истиқлол учун, ўз она-юрти учун хизмат қиладиган кадрлар тайёрлаш масаласи турди. Эски тузумни аста-секин таг-томири билан тугатиб, батамом янги, жаҳонинг илғор тараққий этган мамлакатлари йўлидан борадиган ҳақиқий демократик жамият қуриш эндиликда янгича фикрлайдиган қуйидан тортиб юқори тоифадаги кадрларга боғлиқ бўлиб қолди. Собиқ Иттифоқ даврида катта-кичик раҳбар ходимлар ҳар хил даражадаги партия ва комсомол мактабларида, коммунистик мафкура тарғиботчиси ва ташвиқотчиларини тайёрлайдиган Университет ва академияларда тайёрланган бўлса, эндиликда бу ўқув юртлари, табиийки, тарих саҳнасидан тушиб қолди. Бозор муносабатларига асосланган янги жамиятда раҳбар кадрларни тайёрлаш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети”, айрим вазирликлар қошида академиялар ташкил этилиши катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон мустақиллигининг келажаги юқори малакали, маърифатли, эл-юртига садоқатли мутахассисларни тайёрлашга бевосита боғлиқ. И.А.Каримов мухбирларнинг “Сизнинг сиёсатингизда таълим-тарбия масаласига катта эътибор берилишининг сабаби нимада?”, деб саволига онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб янги жамият қуриб бўлмайди, онг, ғоя, тафаккур таълим-тарбия билан узвий боғлиқ, бир-бирини тўлдиради деб жавоб беради. 1997 йил 29 августда Республика Олий Мажлисининг IX сессиясида И.А.Каримовнинг “Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” номли маърузаси асосида янги таҳрирда “Таълим тўғрисида” Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди. Истиқлол йилларида мактабгача тарбия муассасаларда, бошланғич синфларда ўқув-тарбия ишларига эътибор кучайтирилиб, ўрта-махсус ва олий ўқув юртлари тизимида лицейлар, коллежлар, бизнес мактаблари очилди, 8 та институт асосида университетлар ташкил қилинди. 2000 йил бошларига келиб, мамлакатимизда 61 та олий, 258 та ўрта-махсус ўқув юртлари, шу жумладан, 75 та коллежларда 360 мингдан ортиқ талаба билим олмоқда. Мустақиллигимиз келажаги ёшлар қўлида экан, билимдон, маънавияти юксак, мустақил фикрлаб мустақил иш юритадиган ёшларни, Юртбошимиз таъбири билан айтганда жамиятимизнинг энг катта бойлиги, миллатимизнинг интеллектуал, ақл-заковат бойлиги бўлмиш йигит-қизларимизни тарбиялаш мамлакатимиз ҳаётида биринчи даражали вазифа этиб белгиланди. Бу борада “Умид” (1997 й.), “Улуғбек” (1993 й.) жамғармалари олиб бораётган ишлар алоҳида ўрин тутади. Фақат “Умид” жамғармаси синовларида 1997-1999 йиллар мобайнида 5500 нафар ёшлар қатнашиб 658 таси Президент грантларига сазовор бўлди. 2000-2001 ўқув йилидаги бу танловда 3000 нафар ёшлар билими синовдан ўтказилиб улардан 124 таси хорижий давлатларнинг энг нуфузли ўқув юртларида ўқишга сазовор бўлди. Яқинда ўз фаолиятини бошлаган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг асосий мақсад ва вазифалари келажак авлодимиз дили ва онгига миллий истиқлол ғоялари ҳамда мафкурасини сингдириш, аҳолининг аксариятини ташкил қилган йигит-қизларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашга қаратилгандир. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий тамойиллари аниқ белгилаб кўрсатилди: узлуксизлик: таълим-фан-ишлаб чиқариш; мутахассисларга талаб истиқболини ўрганиш; ўқитувчи ва мураббийларни қайта тайёрлаш; ўқувчи ёшларни Ватанга садоқат, юксак ахлоқли, маънавиятли ва виждонли этиб тарбиялаш; корхоналарда мактаб-институтлар базасини мустаҳкамлашдан фойдаланиш; чет эл сармояларидан фойдаланиш. Таълим тўғрисидаги янги қонунга кўра, узлуксиз таълим бир неча босқичларда амалга оширилиши зарур: Мактабгача-оила ва боғча тарбияси. Бошланғич таълим 1-4 синфлар. Умумий таълим мажбурий бўлиб, 5-9 синфларда умумий билим асослари, дунёқараш шаклланади. Мажбурий-ихтиёрий тусдаги ўрта-махсус билим ва касб-ҳунар ўқув юртлари: 3 йилга мўлжалланган академик лицейлар, махсус касб-ҳунар коллежлари Олий таълим: бакалавр - 4 йил, магистратура - 2 йил ўқиш муддати, кейинчалик илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун аспирантура - 3 йил, докторантура - 2 йил муддатга белгиланган. Таълим-тарбия, илм-фан соҳасидаги ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилиши зарур: I. 1997-2001 йй. Ўтиш даври. II.2000-2005 йй. Ислоҳотни кенг миқёсда амалга ошириш даври. III. 2005 йилдан кейин кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш янада ривожлантириш даври. Ўтган қисқа давр ичида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалга оширишнинг биринчи босқичидаги натижалар кўзга кўринарли даражада бўлди. Ҳозирги кунда умуман таълим тараққиёти 2005-2004 йилларга мўлжалланган махсус қарор асосида амалга оширилмоқда. Маориф соҳасидаги ислоҳотлар натижасида ўрта махсус билим юртлари тубдан қайта қурилди. Эндиликда 9-синфни битирганлар учун академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг эшиги кенг очилди. Ўзбекистон ҳукумати ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан кенг шуғулланиши учун барча шароитларни яратиб қўйди. Ҳозирги кунда Республикада жисмоний тарбиянинг 15085 бошланғич ташкилоти мавжуд бўлиб, улардан 9501 таси мактабларда, 710 таси лицей ва коллежларда, 63 таси олийгоҳларда ташкил этилган. Республикада спорт иншоотларини қуришга улкан эътибор қаратилган. Жумладан, ҳозирги кунга келиб 500 дан ортиқ спорт клублари, 536 та спорт маскани, 5 та олимпия клублари, 8 та Республика олий спорт мактаблари ва Жисмоний тарбия институти ишлаб турибди. Спорт билан шуғулланувчиларга 233 та стадион, 135 та сузиш ҳавзаси, 32.865 та спорт майдончалари хизмат кўрсатмоқда. 4841 та футбол майдони, 168 та теннис, волейбол, баскетбол майдонлари мавжуддир. Мамлакатда спорт ва жисмоний тарбия соҳасида эришилган ютуқларни янада ривожлантириш юзасидан Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 1999 йил 27 майдаги 271-сонли қарор ва шу Қарор асосида қабул қилинган Давлат Дастури катта аҳамиятга эга бўлди. Дастурга кўра, айниқса, қишлоқ ёшлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт шахобчаларини кенгайтириб, уларнинг моддий техника базаларини кучайтириш тадбирлари белгиланди. Бунга жавобан ўтган бир йилдан кўпроқ вақт ичида қишлоқ туманларида 184 та спорт-соғломлаштириш клублари ташкил қилинди. 2000 йил Ўзбекистон спорти тарихида, умуман олганда, муваффақиятли йил бўлди. Саралаш мусобақаларида ғолиб чиққан 77 спортчимиз 13 спорт тури бўйича Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган XXVII Олимпиада ўйинларида қатнашишга муяссар бўлдилар. Олимпиадачиларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, 200 мамлакат ўртасида 41-ўринни эгалладилар. Республика курашчилари, боксчилари, теннисчилари, дзюдочи ва каратэчилари мустақил Ўзбекистонимизни бутун жаҳонга танитмоқда. Мустақиллик йилларида энг тез ривожланиб бораётган спорт турларидан бири шахматдир. Собиқ Советлар даврида шахмат бўйича битта гроссмейстер тайёрланган бўлса, эндиликда уларнинг сони 11 нафар бўлди. Туркияда бўлиб ўтган жаҳон шахмат олимпиадасида ҳамюртларимиз 120 дан ортиқ мамлакатлар ичида 11 ўринни эгалладилар. Республика чемпиони Рустам Қосимжонов ўз тахтасида бронза медалига эга бўлди. 2004 йили дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирокида ўтган жаҳон чемпионатида Р.Қосимжонов жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Жамият тараққиётида рўй бераётган ўзгаришларни тушуниш, ҳур фикрликка интилиш, кишиларни истиқлол йўлидан олиб борувчи ғоявий қарашлар ҳозирги куннинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Жамиятимизда сиёсий мустақилликка эришиб, иқтисодий, маданий-маърифий ишлар амалга оширилаётган бир вақтда миллий истиқлол ғояси ва мафкураси, Юртбошимиз айтганидек, «сув билан ҳаводек зарурдир». Бусиз, яъни фикрлаш, эътиқод ўзгармай бозор муносабатларига ўтиш даврида ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий барқарорликка эришиш мураккаб вазифадир. И.А.Каримов миллий мустақиллик ғоясининг зарурлиги тўғрисида гапирар экан “ўзининг келажагини қурмоқчи бўлган ҳар қандай давлат ёхуд жамият, албатта ўз миллий ғоясига суяниши ва таяниши керак” деб таъкидлайди ва миллий истиқлол мафкурасининг вазифасини кўрсатиб, унинг “...асл маъноси эскича ақидалардан холи бўлган, мустақил ва янгича фикрловчи кишиларни тарбиялашдан иборат” дейди. Мустақиллик ғояси ва мафкурасининг халқимизга тўғри йўл кўрсатувчи, уни бирлаштирувчи, буюк мақсадлар учун бутун кучларимизни уйғунлаштирувчи аҳамиятини назарда тутиб, Президент И.А. Каримов мустақилликнинг дастлабки даврида, 1993 йил 6 май Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг II чақириқ, XII сессиясида: “Олдимизда турган энг муҳим масала, бу - миллий истиқлол мафкурасини яратиш ва ҳаётимизга татбиқ этишдир”, деган эди. Кишиларимизни қайси тоифа ва гуруҳда бўлишидан қатъи назар маънавий инқироздан чиқарадиган ягона миллий ғоя атрофида бирлаштирадиган бирдан-бир қудратли куч ана шу миллий мустақиллик мафкурасидир. Ягона мақсад, ягона ғоя бўлмаса жамият инқирозга учрайди, ҳалок бўлади. Буни биз яқин ва олис ўтмишдаги тарихимиздан биламиз. Миллий истиқлол ғояси келажак мақсадни ифодалайдиган халқимизнинг минг йиллик тарихини буюк келажак билан боғлайдиган, ана шу юксак мақсад йўлида 120 дан ортиқ миллатлар ва эллатларни, барча кишиларимизни бирлаштирувчи байроқ вазифасини бажаради. Мустақил Ўзбекистон тарихи миллий истиқлол ғоясининг тарихидир. И.А.Каримов: “Ўзининг ҳаётини, олдига қўйган мақсадларини аниқ тасаввур қила оладиган, ўз келажаги ҳақида қайғурадиган миллат ҳеч бир даврда миллий ғоя ва миллий мафкурасиз яшамаган ва яшай олмайди”, - дейди. Миллий истиқлол ғояси Ўзбекистон Республикасининг кўп миллатлилик омилини сақлаб қолиши ва уни ривожлантиришдек буюк мақсадни ўзининг адолатли, инсонпарвар ҳуқуқий жамият қуриш йўлидаги устувор йўналиши деб қарайди. “Ўзбекистон ватаним маним” ғояси барча ўзбекистонликларнинг дилидан ўрин олган. Бу фикрларнинг тасдиғини “Ижтимоий фикр” маркази томонидан 1999 йилнинг июнь ойида ўтказилган социологик тадқиқотларнинг натижасида кўриш мумкин. Қорақолпоғистон Республикаси, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 1350 респондентлар иштирокида ўтказилган тадқиқотда ўзбеклардан ташқари тожик, қозоқ, татар, қирғиз, рус, украин, белорус миллатлари вакиллари Ўзбекистонда миллатлараро ва фуқаролик барқарорликнинг сабаблари нимада деган саволга якдиллик билан қуйидагича жавоб бердилар: 59,5%-Республика Президенти И.Каримовнинг оқилона сиёсати, 31,3%-давлатнинг оддий халқ тўғрисидаги ғамхўрлиги, 22%-ўзбек халқининг бағрикенглиги, 15,3%-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги барқарорлик. Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуриш йўлида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ишларимиздаги барқарорлик мафкуравий таҳдидларни олдини олишни муҳим вазифа қилиб қўяди. Шу мақсадда халқимизнинг анъаналари, удумлари, тили, дини, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини кишилар онгига сингдириш лозимдир. Миллий мустақиллик ғоясининг энг муҳим вазифаларидан бири мустақиллигимиз таянчи ва келажаги ёш авлодни миллий ғурур, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборат. Мустақиллик ғояларига эътиборсизлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. 1999 йил 16 февраль ”қонли сешанба” кунги воқеалар миллий мустақиллик ғояси, мафкурасини ёшларимиз онгига етказиш зарурлигини, бунинг учун ғоявий, мафкуравий ишларимизни кучайтириш лозимлигини кўрсатди. Бу борада Юртбошимизнинг 2000 йил апрелида Оқсарой қароргоҳида зиёлилар билан бўлиб ўтган мулоқотида, шу йилнинг июнь ойида “Фидокор” газетаси мухбири саволларига берган жавобларидаги миллий истиқлол мафкурасининг моҳияти, зарурияти, аҳамияти, унинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий асослари тўғрисидаги таълимоти истиқлолимизнинг буюк ғояларини кишиларимиз тафаккурига сингдириш ишларимиз дастуридир. Миллий истиқлол ғояси, унинг тушунча ва тамойилларини халқимиз, биринчи навбатда, ёшларимиз ўртасида тарғиб ва ташвиқ этиш усулларини шакллантириш йўлида дастлабки қадамлар қўйилмоқда. ”Маънавият ва маърифат” маркази қошида тарғибот-ташвиқот марказининг тузилгани, жамоатчи маърузачилар ишининг йўлга қўйилаётгани, улар учун ”Воизга ёрдам” рукнида рисолалар чоп этилаётгани - шулар жумласидандир. Президентимиз Фармони билан “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” махсус фан сифатида таълим тизимининг барча босқичларига киритилди. Download 5.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling