Ўзбекистон республикаси президенти


Ўзбекистоннинг тинчликсевар мустақил ташқи сиёсати ва унинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиниши


Download 5.26 Mb.
bet72/87
Sana17.06.2023
Hajmi5.26 Mb.
#1544154
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   87
Bog'liq
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009

Ўзбекистоннинг тинчликсевар мустақил ташқи сиёсати ва унинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиниши
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига кириб бориши, унинг истиқболлари хусусида оммавий ахборот воситалари кенг ёритиб келмоқда. Ўзбекистон мустақиллиги республикани жаҳон ҳамжамиятига кириб боришига шароит яратди. Бу хусусида энг аввало, Президент И.Каримов Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини ўз асарларида кўрсатиб ўтди. Хусусан, «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида», «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарларида Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига кириб боришининг истиқболлари ва Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги ўрни ҳамда унинг иқтисодий ислоҳотлари билан боғлиқ томонлари кўрсатиб берилган.
Бинобарин, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги асосий тамойиллари Ўзбекистоннинг жаҳондаги мавқеини белгилаб беради.
XX асрнинг охирги ўн йиллиги инсоният тарихига буюк ўзгаришлар даври бўлиб кирди, ер юзидаги вазият, кучлар нисбати кескин ўзгариб, бир-бирига қарама-қарши бўлган СССР ва АҚШ етакчилик қилган икки ижтимоий-сиёсий тузум, икки ҳарбий-сиёсий блок барҳам топди. Дунё янгиланиши жараёнида ҳар бир давлат ўз тараққиёт кўлами билан жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш учун ҳаракат қила бошлади. Шулар қатори Ўзбекистон ҳам жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш мақсадида ўзининг ижтимоий-сиёсий янгиланиш дастурини ишлаб чиқди. Ўзбекистоннинг ўз тараққиёт истиқболлари учун қулай жўғрофий-сиёсий имкониятларга эга эканлиги ҳам мустақил ташқи сиёсат юритиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш учун имкон берди. Хусусан, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги ўрни, бу ҳудудда истиқомат қилувчи халқларнинг қадимдан ҳамфикр бўлиб келгани Марказий Осиё минтақасида ташқи сиёсат юритишда ижтимоий зарурат ҳисобланмоқда. Ўзбекистоннинг бу борада қўлга киритган улкан ютуқлари умумжаҳон цивилизацияси билан муштарак эканлигини алоҳида қайд этиш билан бирга, бу сермашаққат йўлда Президент И. А. Каримовнинг ўрни беқиёслигини ҳам айтиб ўтмоқ лозим.
Мустақиллик йиллари Ўзбекистонда халқаро ташкилотларнинг фаолиятини ўрганиш, хорижий давлатлар билан дипломатик, туристик алоқаларни йўлга қўйиш ва ушбу соҳа учун юқори малакали миллий кадрлар етиштириш эҳтиёжи келиб чиқди.
1991 йил 31 августда Олий Кенгаш VI сессиясида қабул қилинган “Мустақиллик ҳақидаги Баёнот”да: “Халқаро ҳамжамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган Ўзбекистон халқаро муносабатларда мустақил давлат, халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида қатнашади, унинг мақсадлари мустаҳкам тинчлик, қуролсизланиш, ўз ҳудудини қурол-яроғлардан холи қилиш, ядровий қуролни ва бошқа оммавий қирғин қуролларини йўқотиш, суверен давлатлар ўртасидаги низо ва зиддиятларни ҳал этишда куч ишлатиш ва тазйиққа йўл қўймасликдан иборат”,-деб ўз ташқи сиёсатининг асосий йўлини белгилаб олган Ўзбекистон 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциямизнинг 17-моддасида бу йўлни Қонун билан мустаҳкамлади. Халқаро ҳуқуқнинг тамойиллари ва нормаларининг бутун мажмуи Конститутцияга БМТ Устави, Инсон ҳуқуқлари умумий декларацияси ва инсон ҳуқуқларига оид бошқа ҳалқаро ҳуқуқ битимлари, Хелцсинки битими, Париж ва Мадрид хартияларига асосланди. Шунингдек, асосий қонунга киритилган қонунларни ривожлантириш мақсадида “Дипломатик муносабатларни ўрганиш тартиби”, “Ўзбекистонда халқаро шартномаларни тузиш, ижро этиш ва бекор қилиш” ҳақидаги актлар ҳам қабул қилинди. Уларда ташқи сиёсатнинг ҳар томонлама асосланган тамойиллари ўз аксини топди.
Ушбу тамойиллар қуйидагилар:

  • миллий-давлат манфаатларини устун қўйган ҳолда ташқи сиёсатда давлатларнинг суверен тенглигини ҳисобга олиш;

  • умумбашарий қадриятларни устун қўйган ҳолда низоли можароларни тинч йўл билан ҳал этиш;

  • ташқи сиёсатдаги тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорликни ўрнатишда бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик;

  • барча тинчликсевар давлатлар билан ташқи алоқаларни ўрнатишга интилиш;

  • халқаро ҳуқуқ нормаларини тан олган ҳолда жаҳон ҳамжамиятида халқаро талабларга риоя қилиш;

  • ташқи сиёсатда кўп томонлама алоқаларни ўрнатишда халқаро ташкилотлар доирасида алоқаларни кенгайтириш масалалари киритилди.

Шу ўринда айтиш лозимки, бу тамойиллар ёш суверен давлатнинг асосий ташқи сиёсий доктринасини ифода этиши билан бирга, давлатлараро муносабатлар йўналишларининг ривожланиши ва кенг доирадаги ташқи муаммоларни ҳал қилиш имконини берди. Мамлакатимизни жаҳон халқлари тинчлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсати унинг жаҳон миқёсида мустақил давлат сифатида тезда тан олинишини таъминлади. Ўзбекистон Республикаси ўзининг ташқи сиёсатдаги йўналишларини демократик принципларга асосланган ҳолда олиб борар экан, 1991 йил декабрдан 1992 йил июль ойигача бўлган давр ичида республикани 111 давлат, ҳозирги кунга қадар эса Ўзбекистон мустақиллигини 180 дан ортиқ давлат тан олди, уларнинг 100 дан ортиғи билан дипломатик, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар ўрнатилди. Тошкентда АҚШ, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг элчихоналари очилди. Шунингдек, Ўзбекистонда хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг, 24 та ҳукуматлараро ва ноҳукумат ташкилотларнинг ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг элчилари дунёдаги йирик давлатларда фаолият кўрсатиб турибди.
Мустақил Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосини очиқ-ойдинлик, тенг ҳуқуқлик, демократик принципларига содиқлик, умуминсоний қадриятларни улуғлаш, республика ижтимоий ҳаётидаги демократик жараёнга таъсир қилиш кабилар ташкил этади ҳамда Республика ташқи сиёсати тинчлик ва хавфсизлик учун умумжаҳон эътироф этган очиқ якдиллик талабларига асосланади. 1992 йил 2 мартда Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлиб дунё миқёсида тан олинди. Бу воқеа Республиканинг мустақил давлат сифатида халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллашида ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. 1993 йил февраль ойига келиб Тошкентда БМТ ваколатхонаси очилди. Холид Малик БМТнинг Ўзбекистондаги вакили этиб сайланди.
Ўзбекистон БМТнинг тўлақонли аъзоси сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг йиғилишларида иштирок этиши билан ўзининг халқаро ҳамжамиятга кириш жараёнини давом эттирди. Ўзбекистон раҳбариятининг дунёдаги глобал муаммоларга жаҳон миқёсида эътиборини қаратиши Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда тутган аниқ ўрнини белгилаб берди. Чунончи, 1993 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясидаги маърузасида Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг илгари сурган биринчи халқаро ташаббуси Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги адолатпарвар сиёсатидан дарак берди. И.А.Каримов бу маърузасида бир қатор аниқ таклифлар билан чиқди. Буларга: Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича БМТнинг доимий ишлайдиган семинарини чақириш, БМТ хавфсизлик кенгашида юзага келаётган можароларни таҳлил қилиш ва истиқболини белгилаш бўйича махсус гуруҳ тузиш, Марказий Осиёни ядросиз зона деб эълон қилиш, бу минтақада кимёвий модда, ҳамда бактериологик қуролни таъқиқлаш бўйича халқаро назорат ўрнатиш, Марказий Осиёда наркобизнесга қарши ҳамкорликда курашиш учун БМТнинг минтақавий комиссиясини тузиш, Орол муаммосини ҳал қилиш масаласи бўйича БМТнинг махсус комиссиясини тузиш масалалари кирди.
Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов 1995 йил БМТнинг эллик йиллиги муносабати билан Бош Ассамблеянинг махсус тантанали йиғилишида сўзлаган нутқида ҳам асосий эътиборни, бу ташкилотнинг фаолиятини янада кенгайтириш билан бир қаторда, яна минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, экстремизм, терроризм, наркобизнесга қарши кураш масалаларига қаратди. Президентимиз муайян “оловли нуқталар” деб аталаётган минтақаларда биргалашиб ҳаракат қилиб, тинчлик ва барқарорликка эришиш лозимлиги ҳақидаги аниқ таклифларни киритди ва Ўзбекистон “оммавий қирғин қуролларини тарқатмасликни таъминлаш бўйича керакли халқаро кафолатларни қабул қилишни, ядро синовларини бутунлай тўхтатиш хақидаги шартноманинг тезда тузилиши тарафдори” эканлигини ҳам кўрсатиб ўтди.
Ушбу йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан Орол денгизи қуриши билан боғлиқ бўлган глобал муаммо кўтариб чиқилгани ҳам муҳим аҳамият касб этди. Президент И.А.Каримов “Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик фожеа, бутун ер юзини қамраб оладиган биосфера, ўнлаб миллион кишиларнинг ҳаёт шароитлари, саломатлиги, наслига ҳалокатли таъсир кўрсатувчи глобал муаммо” эканлигини кўрсатиб, бугунги кунда БМТнинг ташкилотчилик фаолиятисиз бу муаммони ҳал этиш мумкин эмаслигини ҳам асослаб берди. Бундай муаммолар Президентимизнинг фундаментал асари “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китобида батафсил назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берилди. Асарда дунёда барқарорлик ва жўғрофий-сиёсий мувозанат сақланиб қолган шароитдагина ҳар қандай минтақада ривожланиш кучли бўлиши асослаб ўтилди.



Download 5.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling