Ўзбекистон республикаси президенти


Халқаро терроризм ва эктремизмга қарши курашда Ўзбекистоннинг тутган ўрни


Download 5.26 Mb.
bet75/87
Sana17.06.2023
Hajmi5.26 Mb.
#1544154
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   87
Bog'liq
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009

Халқаро терроризм ва эктремизмга қарши курашда Ўзбекистоннинг тутган ўрни
XX аср охири XXI аср бошлари халқаро терроризмга қарши кескин кураш даври бўлди. Бу курашга Ўзбекистон ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда.
Ўзбекистон раҳбарининг юксак минбардан туриб киритган халқаро миқёсда манфаатли бўлган таклифлари жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланди. 1995 йил 16 сентябрда Тошкентда БМТнинг Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалаларига бағишланган семинар-кенгаши иш бошлади. Дунёнинг бир қатор давлатлари иштирок этган бу семинарда Ўзбекистон раҳбарининг сўзлаган нутқи бош ҳужжат сифатида қабул қилинди. И.А.Каримов бу учрашувнинг “Тинчлик, Барқарорлик, Ҳамкорлик” шиори остида ўтаётганини мамнуният билан изҳор қилиб, бу учрашув минтақавий барқарорликни таъминлашда муҳим йўл бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.
Халқаро муносабатлар равнақи мамлакатимизда хавфсизлик ва барқарорлик, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришнинг ўзига хос кафолати эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боис ҳам Ўзбекистон раҳбариятининг ташқи сиёсатда минтақавий барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида илгари сурган ташаббуслари кўпгина давлатлар ва БМТ томонидан доимо тасдиқланиб келинди. БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларида, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти саммитидаги йиғилишларда Ўзбекистон Президентининг киритган аниқ ташаббуслари, минтақа хавфсизлигини таъминлашга қаратилган таклифи БМТ бошчилигидаги “6Қ2” гуруҳининг тузилишига асос бўлган эди. (Ўзбекистон, ХХР, Россия, Эрон, Покистон, Тожикистон, кузатувчи сифатида БМТ, Бирлашган фронт ва “Толибон” ҳаракати) Ушбу гуруҳнинг 1999 йил июль ойида Тошкентда ўтказилган учрашуви муҳим халқаро воқеа бўлдики, бу учрашув минтақанинг ўзида бўлиб ўтди. Учрашувнинг якуни сифатида 19 июль куни “Афғонистондаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилишнинг асосий принциплари тўғрисидаги” тарихий ҳужжат имзоланди. Ушбу ҳужжат БМТнинг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди. Мазкур анжуман Ўзбекистон раҳбариятининг кўп йиллик саъй-ҳаракатлари натижаси эди. Ўзбекистон раҳбариятининг тинчлик йўлидаги ҳаракатлари мазкур учрашувдан Афғонистонда мухолиф кучлар ўртасида бошланган жанговар ҳаракатларнинг олдини олиш учун Республика Ташқи ишлар вазирлигининг Баёнотида ҳам яққол кўзга ташланди. Мазкур Баёнотда ўзаро қон тўкилишининг оқибатлари ҳақида жиддий ташвишланган ҳолда мухолиф томонларнинг ҳаракатлари қораланди. Буларнинг барчаси дунё ҳамжамияти олдида Ўзбекистоннинг тинчлик йўлидаги реал ҳаракатларининг асоси сифатида яққол кўзга ташланиб қолди.

Такрорлаш учун саволлар.



  1. Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритишига хизмат қилган омилларни санаб беринг.

  2. Мустақиллик арафасида ва мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистонда давлат бошқаруви соҳасида қандай ислоҳатлар амалга оширилди ва нима учун?

  3. Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш учун қандай реал шарт-шароитлар мавжуд?

  4. Ўзбекистонда миллий-маъданий меросни тиклашга, тарғиб қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг сабаби нимада?

  5. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон халқаро майдонда қандай мавқега эга бўлди?

  6. Ўзбекистонда кадрлар сиёсати қандай тамоилларга асосланиб амалга оширилмоқда?

АДАБИЁТЛАР





  1. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисидаги маъруза. // Халқ сўзи, 2007 йил 31 август.


  2. Download 5.26 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling