Ўзбекистон республикаси президенти


Download 5.26 Mb.
bet30/87
Sana17.06.2023
Hajmi5.26 Mb.
#1544154
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   87
Bog'liq
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009

Қорахонийлар давлати. Қорахонийлар давлати Еттисув ҳудудидаги Қарлуқ (756-940) давлати ўрнида ташкил топди. Унинг асосчиси Сотуқ Буғрохон (915-955) ҳисобланади. У 942 йили Боласоғун ҳокимини мағлуб этиб, ўрнига ўзини хоқон деб атади. Қорахонийлар давлатига икки қабила-Яғмо ва Чигил қабилалари бирлашдилар. Сотуқ замонида Қорахонийлар давлати иккига бўлиниб кетади. Бирининг пойтахти Боласоғун бўлиб, олий ҳокимият ёши катта бўлган хоқон томонидан бошқарилган, иккинчи давлатнинг пойтахти Тароз, кейинчалик Қошғар бўлиб, кичик хоқон томонидан бошқарилган.
1001 йилда, Султон Маҳмуд Қорахонийлар хони Наср билан шартнома тузиб, Амударёни икки ўртадаги чегара қилиб белгилади. Сомонийлар давлати ўрнида икки улкан давлат ташкил топди:
Биринчиси - Қошғардан Амударёгача чўзилган Шарқий Туркистоннинг бир қисмида, Еттисув, Шош, Фарғонанинг қадимги ҳудудларини ўз ичига олган Қорахонийлар давлати.
Иккинчиси - Шимолий Ҳиндистон сарҳадларидан Каспий денгизининг жанубий қирғоқларигача чўзилган ҳамда ҳозирги Афғонистон ва Шимоли шарқий Эронни ўз ичига олган Ғазнавийлар давлати эди.
Илоқ ҳокимлари номигагина қорахонийларга қарам бўлиб, ўз юртларини мустақил равишда бошқарганлар. Илоқдаги деҳқонлар сулоласининг асосчиси Мансур ибн Аҳмаднинг ўғли Муҳаммад ибн Мансур (1004-1008) бўлган. Унинг ўғли Абушужо Солор ибн Муҳаммад (1008-1009) қорахонийлар хони Аҳмад ибн Алига қарам бўлди. Илоқда Наср ибн Алининг учинчи укаси Муҳаммад ибн Али (1010-1015) Инолтегин лақаби билан пул зарб қилган. Унга Илоқ, Хўжанд, Тароз мулклари тобеъ бўлган. Чуғротегин Ҳусайн ибн Мансур (1016-1030), Муҳаммад Юсуф Буғрохон (1032-1057)нинг пойтахти Шош эди. Тўғрултегин Қорахон Юсуф (1068-1075) замонида Илоқ Шарқий Қорахонийлар давлатига қарам бўлган.
XI аср ўрталарида тамғочхон унвонини олган қорахоний Иброҳим ибн Наср ғарбий Қорахонийлар давлатининг пойтахтини Ўзгандан Самарқандга кўчирди.
1068 йилда, Мовароуннаҳрда қорахоний Иброҳим ибн Наср ўғиллари ўртасида тахт учун кураш бошланди. Курашда Шамсулмулк ғалаба қозонди. Шамсулмулк Абулҳасан Наср ибн Иброҳим (1068-1080) даврида Бухорода катта қурилиш ишлар олиб борилган.
1080 йилда Шамсулмулк вафотидан кейин Мовароуннаҳрда ҳокимият учун кураш авж олади. Бундан фойдаланган салжўқий султон Маликшоҳ 1089 йили Мовароуннарга бостириб кирди. Бухоро ва Самарқандни забт этиб, хон Аҳмадни асир олди. Аммо, Аҳмад билан сулҳ тузиб уни ўз тахтида қолдиради. Қорахоний Аҳмаднинг салжўқларга итоаткорлиги амирлар ва руҳонийлар норозилигига сабаб бўлди. Натижада у 1095 йилда ўлдирилди.
Аҳмаддан сўнг тахтга ўтирган Арслонхон (1102-1130) замонида қорахонийлар гарчи ярим мустақиллик шароитида сиёсат юргизган бўлсалар ҳам, Самарқанд шаҳрининг ободонлиги бўйича катта ишлар қилдилар. Ҳарбий қўмондонлар ва руҳонийлар Арслонхон ҳокимиятидан норози эдилар. Арслонхон бетоблиги туфайли ҳокимиятни ўғли Насрга топширади. Лекин фитначилар Насрни ўлдирадилар. Арслонхон Марвдан Султон Санжарни ёрдамга чақиради. Бундан фойдаланиб, Санжар 1130 йили Самарқандни эгаллайди.
XII аср бошларида қорахитойлар Боласоғунни эгаллайдилар. 1138 йилда қорахитойлар гўрхони Султон Санжарнинг қариндоши, Самарқанд ҳукмдори Маҳмудни Хўжанд яқинида мағлуб этади. Шаҳар таланиб катта товон ундирилган бўлса-да, босиб олинмади.
1141 йилда қорахитойлар яна Мовароуннаҳрга бостириб кирдилар. Бу гал жанг Самарқанд яқинидаги Қатвон чўлида бўлди. Жангда султон Санжар билан Маҳмуднинг бирлашган кучлари тор-мор келтирилди. Ҳар икки томондан 30 мингга яқин киши ўдирилди. Султон Санжар ва Маҳмуд Термиз томон чекиндилар. Султон Санжар хазинаси, унинг хотини Туркон хотун Гўрхон қўлига ўлжа тушди. Қорахонийлар Самарқанд ва Бухорони эгалладилар.
Самарқанднинг қорахонийлар сулоласига мансуб бўлган кейинги хонлари, яъни элекхонлар қуйидагилардир:
Муҳаммад ибн Ҳусайн (1170-1176), Муҳаммад Оқтош Тафғочхон (1176-1179), Иброҳим ибн Ҳусайн (1178-1202), Усмон ибн Иброҳим (1102-1212).
Ўзганда Қодирхон ибн Иброҳим ибн Ҳусайн (1183-1210), Илоқ (Шош)да (пойтахти Бинкат) Шоҳ Қиличхон (1177-1183), Тафғоч Хоқон (1195-1197), Оқдош Чағрихон (1197-1206) ҳоким эди.
Сўнгги қорахонийлар қорахитойларга тобеъликдан қутулган эдилар. Бироқ, 1212 йилида Аловуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ ғарбий қорахонийлар давлатининг хоқони Усмонни ўлдириб, Самарқандни ўз мулкларига қўшиб олди.
Қорахонийларда Қошғар ва Боласоғун пойтахт саналиб, улуғ хон шу шаҳарлардан бирида қароргоҳда ўтирган. Улуғ хоқон ёки улуғ хон ул-хоқон деган номда юритилган. Араб манбаларида мазкур унвон султон ул-салотин, форс тарих асарларида шаҳаншоҳга мувофиқ келади. Айнан юқоридаги олий унвон қорахонийлар даври китобларида тамғочхон деб ҳам юритилган.
Қорахонийларга қарашли ерлар тамғочхон томонидан унинг ўғиллари, қариндошлари ўртасида тақсимланган эди. Шу боис ер-мулк масаласида ота-ўғил, амаки, жиянлар ҳамда ака-ука-ю амакиваччалар ўртасида доимий низолар юз бериб, у сиёсий аҳволга салбий таъсир кўрсатиб турган.
Еттисувдан туриб Мовароуннаҳрни бошқариш қийин бўлган. Қорахонийлар даврида Самарқанд эликхони анча кучайиб кетган эди. Саройда сомонийлар давлатида бўлганидек вазир, соҳиббарид, муставфий, ҳожиб, раис-муҳтасиб каби амалдорлар бўлган. Қорахонийлар давлатида имом, саййид, шайх, садрлар мавқеи кучли эди.
Қорахонийлар давлати бошлиғи лавозими, хоқоннинг тахти меросий саналган. Маъмурий идоралар иккига бўлинган: даргоҳ ва девонга. Хоқоннинг улуғ ҳожиби хоқон билан фуқаро ўртасида воситачилик қилган. Хоқон саройида қуйидаги амалдорлар бўлган: оғичи-шойи кийимлар хазиначиси; бирук-меҳмонларни қабул қилиш бўйича мутасадди; ошчи-хоқон ошхонаси бошлиғи (боғарчи); битикчи-мунший; котиб-мирза; қушчи-хоқон овининг ташкилотчиси.
Хоқон ҳарбий қўшинлари черик дейилган, унга субоши, ёки сипоҳсолор қўмондонлик қилган. Кичик зобит човуш, сипоҳийлар тўдаси қўмондони хайлбоши дейилган. Қўшин ўнлик, юзлик, мингликларга бўлинган. Қорахонийлар хоқони қўши (ҳарбий лагерь) хонтўй дейилган. Хоқон қўшида доим 9 та сариқ байроқ хилпираб турган. Хоқонликда элчини ялавоч ёки ялафар деб аташган.
Хоқонлик ҳудудлари эл, вилоятларга бўлинган. Ижтимоий тузумда мавқеи анча баланд ҳисобланган йирик заминдорлар-деҳқонлар қатлами қорахонийлар даврида ўз аҳамиятини йўқотди. Ўрта Осиё кўҳна зодагон тоифасининг бундай аҳволга тушишига асосий сабаб сиёсат майдонида юз берган сулолалар ўртасидаги тахт алмашуви, энг таъсирли жиҳати эса кўчманчилик шароитига мослашган эл-улусларининг ўтроқ аҳоли ҳудудларининг ишғол этишидир.
Қорахонийларда оддий халқ будун дейилган. Солиқ тўловчи фуқаро раийят деб аталган. Қабила бошлиқлари бек дейилган, савдогарлар сарт деб аталган. Қорахонийлар давлатида ҳунармандчилик (кулолчилик, тўқувчилик, шишасозлик, темирчилик, заргарлик), шунингдек зироат ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчи соҳалар тараққий этган. Шунингдек, қимматбаҳо тошлар, олтин, мис, темир қазиб олинган. Шаҳарсозлик иншоотлари пишиқ ғиштдан бунёд этилган. Хонликда ер эгалигининг иқтаъ шакли кенг тарқалган. Манбада шундай дейилади: “Иқтага соҳиб бўлганлар (муқталар) шуни билишлари лозимки, улар фақатгина раийятдан ҳақ молини яхшилик билан олишга ҳақлидирлар ва одамлар ўз танув моллари, бола-чақалари, асбоб-ускуналари билан хавфсиз бўлишлари шарт. Агар одамлар саройга келиб, ўз ҳолларини маълум қилмоқчи бўлсалар, улар қаршилик қилмасинлар ва қайси бир муқта шундай қилса қўлини қисқартириб, иқтасини тортиб олиш, ўзига жазо бериб, бошқаларга ибрат этиб кўрсатиш керак. Уларга шуни билдириб қўйиш лозимки, мулк ҳам, раийят ҳам хонникидир. Муқталар ва валийлар уларни бошларида шаҳнадек туриб, подшоҳни раийят билан бирга хавфсизликдан сақлайдилар (“Сиёсатнома”). Хоқон, вақф, жамоа мулклари қорахонийлар тасарруфидаги асосий ер-мулклар ҳисобланади.

Download 5.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling