Ўзбекистон республикаси президенти


IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги тараққиёти


Download 5.26 Mb.
bet2/87
Sana17.06.2023
Hajmi5.26 Mb.
#1544154
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009

4.

IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги тараққиёти Уйғониш даврида фан ва маданият равнақи.

5.

Мўғуллар истилоси ва зулмига қарши кураш. Жалолиддин Мангуберди-Ватан ҳимоячиси. Чиготой улусида ижтимоий-сиёсий, иктисодий хаёт.

6.

Ўзбек давлатчилигининг Амир Темур ҳукмронлиги даврида юксалиши. Темурийлар ҳукмронлиги давридаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт.

7.

Ўзбекистон ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши, унинг сабаблари ва оқибатлари.

8.

Ўзбек хонликларининг Россия империяси томонидан босиб олиниши. Мустамлакачилик зулмига қарши миллий озодлик ҳаракати. Жадидчилик.

9.

Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тадбирлари ва уларнинг мустамлакачилик моҳияти. Ўзбекистоннинг маънавий-маданий қарамлиги ва унинг оқибатлари.

10.

Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёти.



1-мавзу. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари. Қадимги Бақтрия, Хоразм ва Сўғд давлатлари

Ўрта Осиёнинг қадимги тош даври ёдгорликлари.


Дунё тарихига фикран назар ташлайдиган бўлсак, турли «Цивилизация» тушунчаси – муайян ҳудудларда яшайдиган одамларнинг турмуш тарзи ва хўжалик юритиш фаолияти, ушбу одамлар ҳамда ҳудудлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, маълум даврларда яратилган маънавий ва моддий маданият, жамиятнинг тараққий этиш жараёнида одамларнинг ижодий имкониятлари ва қобилиятининг самарасини англатади. Шу нуқтаи назардан ҳам цивилизация инсоният тараққиётининг асосий мезони сифатида талқин этилади. Бинобарин, Ўзбекистон ҳудудларида тараққий этган цивилизация ҳам жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Инсониятнинг келиб чиқиши ва ривожланиши бир неча асрлар давомида тадқиқотчилар томонидан ўрганилиб турли назариялар юзага келган. Ҳозирги даврда олимларнинг катта гуруҳи одамзотнинг дастлабки ватани Африка деган фикрни илгари сурса, яна бир гуруҳ олимлар Европа дейдилар. Бошқа бир гуруҳ олимлар эса одам даставвал Осиёнинг жанубида пайдо бўлган деган ғояни илгари сурадилар.
Яқин йилларга қадар Ўзбекистон ҳудудлари энг қадимги одамлар томонидан 100 минг йиллар илгари ўзлаштирилган деб ҳисобланиб келинар эди. Аммо сўнгги йилларда Ўзбекистон археологлари томонидан олиб борилган кўпгина тадқиқотлар бу масалага анча ойдинлик киритди.
Ўтган асрнинг 80-йилларида археолог Ў.Исломов бошчилигидаги тадқиқотчилар Фарғона водийсидаги Селунғур (Сўх тумани) ғоридан палеолит даври маконини очишга муваффақ бўлдилар. Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, Селунгур топилмаларининг ёши 1 млн. йилдан зиёдроқдир. Селунгур топилмалари орасидан энг аҳамиятлиси қадимги одам жағ суяклари, тишлари ва елка суякларидир. Фанда “Фарғона одами”-”Фергантроп” деб номланган бу қазилма одам қолдиқлари энг қадимги одам ҳақидаги тасаввурларимизни янада кенгайтириш билан бирга Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистоннинг инсоният пайдо бўлиб ривожланган ўчоқлардан бири эканлигини узил-кесил исботлайди.
Ундан ташқари Кўлбулоқ (Шимоли-шарқий Ўзбекистон, Тошкент вил.), Қизилолмасой ва Тошсой (Оҳангарон) маконларида ҳам илк палеолит қатламлари мавжуд. Илк палеолит даври одамлари жисмоний жиҳатдан ҳам, ақлий жиҳатдан ҳам ҳозирги қиёфадаги ақл-идрокли одамлардан ажралиб турадилар. Улар асосан термачилик ва овчилик билан тирикчилик ўтказганлар ҳамда табиат олдида жуда ожиз бўлиб, унда мавжуд бўлган тайёр маҳсулотларни ўзлаштириб яшаганлар. Улар на диний тушунчани, на ҳунармандчиликни ва на чорвачиликни билганлар.
Ўрта палеолит (Мустье маданияти) - қадимги тош асрининг муҳим қисми ҳисобланади. Бу даврга оид дастлабки ёдгорлик Тешиктош (Сурхондарё) ғор макони 1938 йилда А.Окладников томонидан очилган эди. Кейинчалик Ўрта Осиё ҳудудларида тадқиқотчилар томонидан ўрта палеолит даврига оид кўплаб маконлар аниқланди ва уларда тадқиқот ишлари олиб борилди. Омонқўтон (Тахтақорача Довони, Самарқанд), Қўтирбулоқ ва Зирабулоқ (Зарафшон водийси), Қорабура (Вахш воҳаси), Жарқўрғон (Шимолий Тожикистон), Обираҳмат (Тошкент вилояти), Кўлбулоқнинг юқори қатламлари (Тошкент вилояти), Қизилнур (Қизилқум), Тоссор (Қирғизистон), Оғзикичик (Тожикистон), Хўжакент (Тошкент вилояти), Қопчиғай (Қирғизистон) каби кўплаб маконлар ўрта палеолит даврига оид бўлиб, уларнинг жами 300 га яқинлашиб қолади. Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, Ўрта Осиё ҳудудларида ўрта палеолит нисбий тарзда мил. авв. 100-40 минг йилликларни ўз ичига олади.
Ўрта палеолит даврига келиб қадимги одамлар Ўрта Осиёнинг кенг ҳудудларига тарқала бошлайдилар. Бу даврда, айниқса унинг сўнгги босқичида қадимги одамларнинг турмуш тарзида ва меҳнат қуролларида янги унсурлар пайдо бўлади. Қуролларнинг турлари кўпаяди. Айниқса, овчилик билан боғлиқ бўлган найзасимон ўткир пайконлар, турли пичоқлар, қирғичлар, кечгичлар шулар жумласидандир. Бу даврнинг ижтимоий ҳаётдаги энг муҳим хусусияти шундаки, бу даврда ибтидоий тўдадан уруғчилик жамоасига ўтила бошланди. Ҳозирги замон одамларига ўхшаш одамлар (кроманён) пайдо бўлиши учун замин ҳозирланди.
Ўрта палеолит даври Ўрта Осиё ҳудудларида табиий иқлим ўзига хос бўлиб, ёзда об-ҳаво илиқ ва қуруқ, қишда эса совуқ ва намгарчилик бўлган. Бу даврнинг ўрталари ва охирларига келиб шимолдан улкан музликнинг силжиб келиши натижасида иқлим тамоман ўзгаради. Натижада қадимги одамлар турмуш тарзида катта ўзгаришлар бўлиб ўтди. Совуқ иқлим туфайли одамлар кўпроқ ғорларга жойлаша бошлайдилар. Жанубдаги кичик туёқли иссиқсевар ҳайвонлар қирилиб кетиб шимол буғулари, мамонтлар, улкан айиқлар пайдо бўлди. Улкан ҳайвонларнинг пайдо бўлиши эса ўз навбатида жамоа бўлиб овчилик қилишнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Ундан ташқари совуқ иқлим туфайли ўрта палеолит даври одамлари оловни кашф этдилар ҳамда сунъий олов чиқариш ва уни сақлашни ўзлаштирдилар. Ғор ва унгурларни ўзлаштириш, ўчоқ ясаб унинг атрофида тўпланиш ва ниҳоят жамоа бўлиб ов қилиш услубларининг пайдо бўлиши минтақамиздаги қадимги одамлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Сўнгги палеолит узоқ давом этган қадимги тош асрининг охирги босқичи бўлиб, нисбий тарзда мил. авв. 40-12 минг йилликларни ўз ичига олади. Бу давр ёдгорликлари мустье маданияти ёдгорликлари маданиятига нисбатан камроқ ўрганилган. Ҳозирги кунга қадар Ўрта Осиёда бу даврга оид 30 дан зиёд маконлар очилган. Самарқанд (шаҳарнинг ўзида), Хўжағор (Фарғона водийси), Шуғнов (Помир этаклари), Кўлбулоқ (Тошкент вилояти), Қоракамар (Тожикистон), Ачисай (Қозоғистон) ёдгорликлари шулар жумласидандир.
Сўнгги палеолит даврига келиб одамларнинг ҳаёти ва турмуш тарзида ҳам турли ўзгаришлар бўлиб ўтади. Хусусан, одамлар ғорлардан чиқиб енгил турар-жойлар-чайла ва ярим ертўлаларда яшай бошлайдилар. Улар энди фақат тоғли ҳудудларда яшаб қолмай воҳалар бўйлаб тарқалиб, текисликларда, дарё ва кўллар бўйларида жойлашадилар ҳамда қариндош-уруғчилик жамоаларига бўлинадилар. Натижада жамиятда жуфт оилалар пайдо бўлади ҳамда улар айрим уруғларни бирлаштириб уруғ жамоасини ташкил этадилар.
Уруғчилик (матриархат) қадимги жамият тарихининг алоҳида босқичини ташкил этиб, бу жараён ижтимоий ҳаётдаги қатор ўзгаришларнинг пайдо бўлишига замин яратди. Лекин, дастлабки уруғчилик тузуми нисбатан ривожланишнинг юқори босқичига кўтарилган бўлишига қарамай, бу давр одамлари овчилик, термачилик ва балиқчилик билан кун кечирар эдилар.
Палеолит даврига хулоса ясаб шуни айтиш мумкинки, бу даврда одамнинг пайдо бўлиши жараёни (антропогенез) асосан тугади. Қадимги одамлар хўжалик юритишнинг энг оддий йўлларидан (териб-термачлаб) мураккаброқ кўринишлари (овчилик, балиқчилик)га ўтдилар. Олов кашф этилди. Инсоният тўда давридан уруғчилик тузумига ўтди. Меҳнат қуроллари такомиллашиб, уларнинг турлари кўпайди ва сифати яхшиланиб борди. Бу даврда қадимги одамлар орасида дастлабки диний қарашлар пайдо бўлди.



Download 5.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling