Ўзбекистон республикаси президенти


Марказий бошқарув органлари


Download 5.26 Mb.
bet14/87
Sana17.06.2023
Hajmi5.26 Mb.
#1544154
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   87
Bog'liq
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009

Марказий бошқарув органлари. Аҳамонийлар даврида давлат бошқаруви шоҳлар шоҳига (шаҳаншоҳга) тегишли эди. Шаҳаншоҳнинг чекланмаган ҳокимияти нафақат форс зодагонларига, балки, маълум даражада солиқлардан озод қилинган ва аҳамонийлар давлатида кўпгина имтиёзларга эга бўлган озод форс жамоаларига ҳам таянган. Шунингдек, босиб олинган вилоятларнинг маҳаллий зодагонлари ҳам ҳокимиятнинг таянчи ҳисобланган.
Ҳокимият иерархиясида шаҳаншоҳдан кейин бой форс оилаларининг бошлиқлари турган. Шаҳаншоҳ саройида Кенгаш мавжуд бўлиб унинг таркибига бой оила бошлиқлари, сарой аёнлари, юқори лавозимдаги амалдорлар ва ноиблар кирган. Давлат аҳамиятига молик муҳим масалалар ушбу кенгашда кўриб чиқилса-да, ҳал қилувчи қарорни шаҳаншоҳ чиқарган.
Бошқарувда шаҳаншоҳдан кейинги шахс «хазарпат» - мингбоши деб аталган. Хазарпат шаҳаншоҳ гвардиясининг бошлиғи ва давлат бошқарувида шаҳаншоҳнинг бош ёрдамчиси ҳисобланган. Аҳамонийлар салтанатининг бош маъмурий маркази Суза шаҳри эди. Бу ерда шаҳаншоҳ девонхонаси жойлашган бўлиб, барча ҳужжатлар шу ерда сақланган. Шаҳаншоҳ девонхонаси бошлиғи «дапирпат» - мирзабоши деб аталган. Девонхонада бош хазиначилар, ҳисобчилар, қозилар, мирзалар ва бошқа амалдорлар ишлаганлар.
Ҳудудий бўлиниш. Қоятош битиклар ва Геродот маълумотларига кўра, аҳамонийлар давлати ҳудуди 20 та қарам - маъмурий қисмларга – сатрапларга бўлинган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, форслар давлат бошқарувининг бу анъаналарини мидияликлардан ўзлаштирганлар. Сатраплар йирик ҳудудларга эга бўлиб, кўпинча бир неча вилоят ва ўлкаларни ўз таркибига бирлаштирган. Масалан, Парфия, Гиркания, Арея, Хорасмия ва Сўғдиёна битта сатрап таркибига кирган. Сатрапларнинг чегаралари айрим ҳолларда ўзгариб турган.
Эътибор бериш лозимки, аҳамонийлар давлатида сатраплар этник келиб чиқишига қараб эмас, балки иқтисодий салоҳиятига қараб ташкил этилган. Сатраплар шаҳаншоҳнинг ноиби сифатида асосан форслардан тайинланган. Сатрапнинг маъмурияти ва бошқаруви шаҳаншоҳ маъмурияти ва марказий бошқарув аппаратини қисқартирилган ҳолда такрорлаган. Яъни, сатрапда иккита ёрдамчи, девонхона ва мирзалар бўлган. Бир вақтнинг ўзида сатрап ўзи ноиблик қилиб турган ҳудудда бош қози вазифасини ҳам бажарган. Айрим ҳолларни истисно қилганда сатрап ҳарбий бошлиқлик вазифасини бажармаган. Мисол учун, Доро I барча сатрапларнинг ҳарбий вазифаларини бекор қилган ва уларга фақат ўзига бўйсунувчи ҳарбий бошлиқларни жўнатган. Сатрапларнинг фаолияти марказдан қаттиқ назорат остига олинган. Ҳаттоки, шаҳаншоҳ ҳузуридаги амалдорлар тез-тез келиб сатраплар фаолиятини текшириб турганлар.

Download 5.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling