Ўзбекистон республикаси президенти


Download 5.26 Mb.
bet11/87
Sana17.06.2023
Hajmi5.26 Mb.
#1544154
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   87
Bog'liq
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009

Дастлабки давлатлар

Бошқарув – жамиятнинг ички жабҳасига хос хусусият ҳисобланади. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, инсоният ўз ривожланиш жараёни давомида энг оддий бошқарув шаклларини барпо этиб уни ривожлантириб ва такомиллаштириб борганлиги кузатилади. Дунё тарихидаги дастлабки давлатлар мил.авв. III минг йилликдаёқ Мисрда (ном давлатларнинг бирлашуви), Месопотамияда (Аккаднинг кучаюви) пайдо бўлади ва Шарқдаги бошқа ҳудудларга ҳам (Ҳиндистон, Хетт давлати, Элам ва бошқа) ўз таъсирини ўтказиб сифатий янги хусусиятлар касб этди.


Таъкидлаш жоизки, бошқарув тизими, умуман, давлатчилик абадий мавжудлик эмас. Давлат бошқаруви деганда биз бош сиёсий ҳокимият ва унга бўйсунувчи бошқарув тизимини тушунамиз. Бошқарув тизими жамиятнинг барча жабҳаларини – сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқаларни ўз ичига олади. Бинобарин, бошқарув тизимини ҳар томонлама ва жиддий ўрганмасдан туриб жаҳон халқлари тарихий маданий ривожланиши, уларнинг ўзаро алоқалари ва таъсири, маҳаллий ва умумбашарий маданиятлар интеграциясининг ўзига хос томонлари ва қонуниятларига аниқликлар киритиш мумкин эмас. Давлат бошқарувининг пайдо бўлиши инсоният тарихида муҳим муваффақият ва сифатий янги босқич бўлди. Дунё тарихидаги қадимги давлатларнинг пайдо бўлиши ва такомиллашувида Ўрта Осиё ва унга қўшни ҳудудларда яшаган халқларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.
Турли халқлар ва уларнинг аждодлари ўз давлатчилигининг шаклланиш боқичини ижтимоий-иқтисодий ва тарихий-маданий вазиятларга боғлиқ ҳолда турли тарихий даврларда босиб ўтдилар. Бизнинг кунларимизгача сақланиб қолган дастлабки ёзма манбалар - “Авесто”, аҳамонийлар даври миххат ёзувлари, қадимги юнон-рим манбалари қадимги Шарқ ва дунё тарихида биринчи бўлиб, Ўрта Осиёдаги энг қадимги халқларнинг номларини, алоҳида жойлар, тоғлар, дарёлар ва кўлларнинг номларини, афсонавий қаҳрамонлар ва подшоларнинг номларини, юртимиз халқларининг турмуши, дини, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тузуми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ушбу ёзма манбалар маълумотларини археологик тадқиқотлар натижалари билан солиштирганимизда илк давлатларнинг пайдо бўлиши масалаларига кўпгина аниқликлар киритиш имконияти пайдо бўлади.
Қадимги хўжаликларнинг ихтисослашуви, суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши, металлнинг ҳаётга жадаллик билан кириб келиши ва ёйилиши, ҳунармандчиликда турли тармоқларнинг ривожланиши, ўзаро айирбошлаш ва савдо-сотиқнинг тараққий этиши натижасида жамият ҳаётида ижтимоий-иқтисодий юксалиш кузатиладики, бу юксалиш илк давлатчиликнинг асосий пойдевори ҳисобланади. Аҳамонийларгача бўлган даврда баъзи бир воҳалар, асосий ўтроқ аҳоли жойлашуви ўлкалари эди. Уларнинг ҳудудларида манзилгоҳлар, суғориш иншоотлари, ўзлаштирилган ер майдонлари бор эди. Бир қанча шунга ўхшаш, дарёлар воҳаларида жойлашган ва умумий аҳоли жойлашув ҳудудлари билан боғлиқ бўлган ерлар Бақтрия, Сўғдиёна, Хоразм каби тарихий вилоятларни ташкил этган.
Э.В. Ртвеладзенинг сўнгги йиллардаги (2001) хулосаларига кўра Ўрта Осиёдаги икки дарё оралиғида қадимги давр давлатчилик эволюциясининг мил.авв. II минг йиллик ва милодий IV асри оралиғидаги вақтни қамраб олган бир неча даврларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар қуйидаги даврлардир:

Download 5.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling