Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0,9 Mb.
bet11/30
Sana21.11.2023
Hajmi0,9 Mb.
#1790417
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

Гиперматнли тизимлар. Гиперматн – бу матнли материални чизиқли кетма-кетликда эмас, балки ўтиш (жўнатма)лар, унинг алоҳида лавҳалари орасидаги алоқаларнинг мумкин бўлган кўрсатмаси
кўринишида ташкил этиш шаклидир. Гиперматнли тизимларда ахборот маълумотноманинг матнини эслатади ва матнниинг ихтиёрий ажратилган лавҳасига кириш иҳтиёрий равишда жўнатма бўйича амалга оширилади. Ахборотларни гиперматн шаклида ташкил этиш маълумотномалик қўлланмалар, луғатлар, амалий дастурларда контексли ёрдамлар яратишда фойдаланилади.
Мультимедиа тизимлар – интерфаол дастурий воситалар бошқарувида визуал ва аудиосамараларнинг ўзаро таъсирини таъминлайдиган дастурлардир.
Телекоммуникацион тизимлар- бу ўаро таъсирни умумий мақсадга қаратилган қоидалари асосида бирлаштирилган ўзаро алоқадор техник воситалар йиғиндисидир. Масалан, телефонли тармоқлар, радио-ва мобил алоқа, компьютер тармоқлари, кабелли телевидение ва кўпгина бошқалар тушунилади.
Геоахбортли тизимлар (ГАС географик ахборот тизими) –фазовий маълумотлар ва ГАС объектларида тақдим этилган улар билан алоқадор ахборотларни тўплаш, сақлаш, таҳлил қилиш ва географик визуллаш тизимларидир.
Биллингли тизимлар–бу оператор(провайдер)лар учун махсус ишлаб чиқилган дастурий таъминотдир.
Биллинг сўзи bill (ҳисоб)инглиз тилидаги сўздан келиб чиққан, яъни биллингли тизим кўрсатилган кириш хизматларини ҳисоблаш ва тарифлашга имконият беради.
CRM (Customer Relationship Management), CRM тизими – мижозлар билан ўзаро алоқаларни бошқариш тизими – буютмачи (мижоз)лар билан ўзаро таъсир этиш стратегиясини, хусусан савдо даражасини кўтариш, маркетингни муқобиллаштириш ва мижозларга хизмат қилишни яхшилашни автоматлаштиришга мўлжалланган ташкилотлар учун амалий дастурий таъминот;
CTRM/ETRM (Commodity Trade and Risk Management) — биржа молларини, шунингдек улардан ишлаб чиқариладиган ускуналарни глобал савдо қилиш бизнес – жараёнларни қўллаб-қувватлаш учун хизмат қиладиган ахборот тизимларининг синфи. Тарихан ETRM (Еnergy trade and risk management) нинг торроқ синфидан ажралиб чиққан) - омборларни бошқариш тизимлари;
SRM (Supplier Relationship Management) — таъминловчилар билан ўзаро муносабатларни бошқариш тизимлари;
BI(Business Intelligence) – таҳлилий тизимлар.
DMS (Document Management System) — ҳужжатларни бошқариш тизими/ ҳужжат алмашинишни автоматлаштириш тизими (электронҳужжат алмашиниш тизимлари);
CMS (Content Management System) – мазмун (контент)ни бошқариш тизимлари;
WMS (Warehouse Management System) – базани бошқариш тизимлари (ОБС);
ERP(Enterprise Resource Planning)-тизимлар –ташкилот ашёларини режалаштириш тизимлари;
EAM-системлар - ташкилотнинг асосий жамғармасини бошқариш тизимлари:
MRM (Marketing Resource Management) —маркетингли ашёларни бошқаришга мўлжалланган ва маркетингни автоматлаштириш учун платформадан иборат бўлган ихтисослаштирилган дастурий маҳсулот- тизимлар;
MES(Мanufacturing execution system)– қандайдир ишлаб чиқариш доирасида маҳсулот чиқаришни синхронлаш, координация қилиш, таҳлил ва мақбуллаш масалаларини ечиш учун мўлжалланган ихтисослаштирилган амалий дастурий таъминот)–тизимлари ишлаб чиқаришва таъмирлаш тезкор жараёнларини бошқариш тизимлари;
АБС-тизимлар - автоматлаштирилган банклар тизими; БМХҚСтизимлар– банкни масофалихизмат қилиш тизимлари;

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling