Махсус вазифали амалий дастурий таъминотга қуйидаги дастурларни киритиш мумкин:
Муалифлик тизими, фойдаланувчи ўзининг предмет соҳасини ахборотли мазмун билан тўлдириши мумкин бўлган берилган интерфейсли қобиқли интеграллашган муҳитни ифодалайди.
Эксперт тизими (ЭС)— қандайдир тор предмет соҳаси (ушбу соҳанинг эксперт-мутахассисларидан олинган) ҳақида чуқур махсус билимлар асосида қурилган сунъий интеллект тизимидир. ЭС ўзини ечимига эксперт билимлар талаб этадиган масалаларни дастлабки берилганларнинг аниқсизлигида ва тўлабўлмаган ҳолда ечишга қаратилган. Бундан ташқари, бу тизимлар ўзининг хулқи ва ўзининг ечимини тушунтиршни билиши керак. Уларнинг ажралиб турадиган томони – билимларни тўплаш қобилияти ва қандайдир соҳада малакали мутахассис(эксперт)ларнинг тажрибасидир. Ушбу билимлардан фойдаланиб, зарур малакага эга бўлмаган ЭС фойдаланувчилари, ўзларининг масалаларини салкам экспертлар бажарадиган даражада ечишлари мумкин. Бундай самарага, тизим ўзининг ишида таҳминан одам-
эксперт мулоҳазалар занжирни амалга оширганлиги туфайли эришади.
Эксперт тизимларнинг бошқа дастурлардан асосий фарқи, уларнинг мослашувчанлигидир, б.а. ўзини-ўзи ўқишида ўзгарувчанлигидир.
Одатда, ЭСларнинг учта: билимлар базасининг модули, мантиқий хулоса чиқариш модули ва фойдаланувчи биланинтерфейс каби асосий модуллари ажратилади.
Эксперт тизимлар инсон фаолиятининг турли - туман: фанда (турлари бўйича ҳайвон ва ўсимликларни синфлари, кимёвий таҳлил), тиббиётда (ташхис қўйиш, электрокардиограммлар таҳлили, даволашметодларини аниқлаш), техникада (техник қурилмаларда носозликни излаш, космик кемаларни ва йўлдошларнинг учишини кузатиш), геология қидирувида, иқтисодда, сиёсатшунослик ва социологияда,криминалистикада, лингвистикада ва бошқа кўпгина соҳаларида фойдаланилади. Тормахсуслашган ЭС ҳам, “қобиқли” ЭС ҳам мавжуд бўлиб, дастурчи бўлмаган кишиларга ўзларининг ЭС ларини яратишга имконият берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |