Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.9 Mb.
bet6/30
Sana21.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1790417
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

Амалий дастурий воситалар ва уларни синфларга ажратиш. Тури бўйича: а) Умумий вазифали дастурий таъминот: матнли муҳаррирлар; матнли процессорлар; компьютер вёрстка тизимлари; график муҳаррирлар; МББТ (СУБД); электрон жадваллар; Веб-браузерлар.
б) Кўнгил очар вазифали дастурий таъминот:
Медиаплеер (шунингдек, мультимедиа ўйнатгич) — мультимедиа-контент файлларини ишлатишга мўлжалланган компьютер дастури.
Медиаплеерларнинг кўринишларидан бири фақат аудио ёки видеофайлларни ишга туширишга мўлжалланган ва мос равишда, аудиоплеер ва видеоплеер деб аталади. Бундай плеерларни ишлаб чиқувчилар, уларни мос форматда ишлатишга қулайроқ қилишга интиладилар.
Медиаплеерларнинг бошқа кўринишидаги дастури аудио ҳам видео (медиаконтейнерлар тўпламини ҳисобга олган ҳолда)ни ҳам қўллаб-қувватлайди ва мультимедиа-марказлар деб аталади.
Замонавий операцион тизимларнинг кўпчилиги сўзсиз ўзининг таркибида медиаплеерларга, масалан, Windows Windows Media Player, Mac OS X QuickTime Player(видео форматда ишга тушуриш учунQuickTime) ваiTunes(баъзи бошқа форматлар учун), Linux — Amarok, Rhythmboxёки бошқа (дистрибутивга боғлиқ равишда) эгадирлар. Медиаплеерлар Smart TV телевизорларида ва рақамли телевидениянинг ресиверларида мавжуд.
Компьютерли ўйин –ўйин жараёни(геймплей)ни, ўйин бўйича ҳамкорларнинг алоқасини ташкил этиш учун ёки ўзи ҳамкор сифатида чиқувчи бўлиб хизмат қиладиган дастур.
Ҳозирги вақтларда қатор ҳолларда компьютер ўйини ўрнида видеоўйин, яъни бу атамалар синоним сифатида фойдаланиш ва ўзароалмашиниши мумкин. Компьютер ўйинларда, одатда, ўйин вазияти дисплей ёки оддий телевизор (бундай ҳолда компьютер ўйинлар бир вақтни ўзида видеоўйин бўлади) экранидаишга туширилади, лекин шу вақтни ўзида компьютер ўйин овозли, телетайп турли ва ш.к. бўлиши мумкин.
Компьютер ўйинлар фильмлар ва китоблар асосида яратилиши мумкин.2011 йилдан эътиборан компьютер ўйинлар расман АҚШда санъатнинг алоҳида кўриниши сифатида тан олинган.
Компьютер ўйинлар жамиятга шунчалар таъсир этдики, ахборот технологияларида ўйинсиз амалий дастурий таъминот учун геймификацияга мустаҳкам тенденция қайд этилган.
в) Махсус вазифали дастурий таъминот:
Эксперт тизими (ЭС, ингл. expertsystem) — муаммоли вазиятни ечишда мутахассис-экспертни қисман алмаштираоладиган компьютер тизимидир. Замонавий эксперт тизимлар сунъий интеллект тадқиқотчилари томонидан 1970 йиллардан эътиборанишлаб чиқарила бошланди, 1980 йиллардан эса, тижорат мустаҳкамланишга эга бўлди. Эксперт тизимларидан олдин келувчилар 1832 йили “интеллектуал машиналар”деб аталган, берилган шартларга кўра, масалан, пациентнинг кузатилган касаллик симптомларига кўра энг мос келадиган дори-дармонни аниқлашга ўхшаш масаланинг ечимни топадиган механик қурилма яратган С. Н. Корсаков томонидан таҳмин қилинган.
Информатикада эксперт тизимлар аниқ билим соҳасида мантиқий хулоса чиқариш ва қарор қабул қилиш процедурасини фойдаланиб, экспертларнинг ўзини тутиш модели сифатида билимлар омбори билан, билимлар омбори эса – далиллар ва танланган предмет соҳаси фаолиятида мантиқий хулоса чиқариш қоидалар йиғиндиси сифатида қаралади.
Шунга ўхшаш амалларни “Уста” (ингл. Wizard) каби дастурий ускуна бажаради. Усталар фойдаланувчи билан интерфаол мулоқатни соддалаштириш учун тизимли дастурларда ҳам, амалий дастурларда ҳам қўлланилади (масалан, ДВ ларни ўрнатишда). Мастерларнинг эксперт тизимларидан асосий фарқи – билимлар омборини йўқлиги – барча амаллар қатъий дастурлаштирилганлигидир. Бу содда қилиб айтганда, фойдаланувчи тўлатадиган шакллар тўпламидир.
Бошқа шунга ўхшаш дастурлар — излаш ва маълумотномали (энциклопедик) тизимлардир. Фойдаланувчининг сўровига кўра улар энг мос (релевант- ўринли, фаол) мақолалар омборининг бўлим
(билимлар соҳаларининг объектлари, уларнинг виртуал модели ҳақида тасаввур)ларини тақдим этади.
Ҳозирги вақтда эксперт тизимларнинг 70-80 йилларда шаклланган “Мумтоз” концепцияси, жиддий инқирозга учрамоқда (кўпроқ, ўша вақтлардаги умум қабул қилинган, ҳозирда график (GUI) томонидан сиқиб чиқарилган ва ишлатилмаётган матнли одам-машинали
интерфейс билан боғлиқ йўналишда). Бундан ташқари, эксперт тизимларни қуриш учун “мумтоз” ёндашув берилганларнинг реляцион модели билан ёмон боғланганлиги сабабли замонавий ишлаб чиқариш МОБС (СУБД)ларни шундай тизимлар учун билимлар омборини ташкил этиш учун самарали фойдаланишга йўл бермайди. Бошқа томондан, тадбиркорлар томонидан “мумтоз” ёндашувларни фойдаланувчиларнинг интерфейсини қуришга (CLIPS Java Native Interface, CLIPS.NETва ш.к. лойиҳалар) замонавий ёндашувдаги эксперт тизимларини ишлаб чиқишга бирлаштириш катта ишлаб чиқувчи компаниялар орасида қўллаб- қувватланмаяпти ва шунинг учун улар, экспериментал босқичда қолмоқдалар.
Транслятор — дастурнинг трансляциясини бажарувчидастур ёки техник восита.
Мультимедиа-иловалар (медиаплеерлар, видео, овоз, text-to-speech ва ҳоказолар яратиш ва муҳаррирлаш дастурлари.)
Гиперматнлик тизимлар (электрон луғатлар, маълумотномалар, маълумотномали тизимлар) – гиперматнлик тизимлар тугунларни ташкил этади— тушунча ва алоқалар — улар орасидаги муносабатлар. Тугунодатда якка тушунча ёки ғояни ва матнлик, график ёки ахборотнинг қандайдир бошқа шаклини ўзига олади. Фойдаланувчи экранида тугунлар уларнинг семантик маъносини узатиш учун махсус ажратилган матн сифатида (мақола, жумла мундарижа кўринишида), экраннинг қисми сифатида ва ш.к. тақдим этилиши мумкин.
Мазмун (контент)ни бошқариш тизими (ингл. Content management system, CMS) –мазмунни таъминлаш ва яратиш, муҳаррирлаш ва бошқариш жараёнини биргаликда ташкил этиш учун фойдаланиладиган ахборотли тизим ёки компьютер дастури, б. а. контентдир (ингл.content).

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling