Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.9 Mb.
bet8/30
Sana21.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1790417
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

2.1- расм. Амалий дастурий таъминот синфлари схемаси.

  1. Умумий вазифали амалий дастурий таъминотга қуйидаги дастурларни киритиш мумкин:

матн муҳаррирлари– фақат матнни киритиш ва муҳаррирлашга мўлжалланган дастур;
матнлипроцессор– матнни киритиш, муҳаррирлаш ва форматлаш, шунингдек матнли ҳужжатга қандайдир табиатдаги объектларни (график, мултьтимедиали ва ш.к.) жойлаштириш имкониятини берувчи дастур.
Барча матнли муҳаррир файлда “тоза” матнни сақлайдилар ва шу туфайли бир бирлари билан қўшмадир.
Турли матнли процессорлар файлга турлича форматлаш бўйича ахборот ёзадилар ва шунинг учун, бир бирлари билан қўшма бўлолмайдилар.
Матни муҳаррирининг асосий компоненталари:
шрифтлар тўплами; орфографияни текшириш;
чоп этилувчи бетларни авалдан кўриб чиқиш; ҳужжатларни бирлаштириш,кўп ойналик; автоформатлаш ва автоўтказиш;
стандарт ускуналар;
жадваллик муҳаррир ва калькулятор; график объектларни жойлаштириш.
Буларга мисол сифатида — MSWord, Write, WordPerfect, AmiPro, MultiEdit, Лексикон, Рефис ва бошқаларни келтириш мумкин.
Нашриёт тизимлари— типографик сифатдаги ҳужжатларни тайёрлаш, компьютерли верстка (матн ва графикани китобга, журналга, брошюрага ёки газетага) бирлаштириш учун зарур. Мисол сифатида — Corel Ventura, QuarkXPress, Adobe PageMaker, MS Publisher, FrameMaker ва бошқа дастурларни мисол сифатида келтириш мумкин.
График тизимлари. График ахборот – схема, эскиз, тасвир, график, диаграмма, белгилар кўринишида ифодаланган маълумот ёки берилганлардир.
График муҳаррир – график тасвирларни яратиш, муҳаррирлаш, кўриб чиқиш учун дастур.
График муҳаррирнинг асосий компонентлари:
шрифтлар тўплами, матн билан ишлаш; стандарт ускуналар;
расмлар кутубхонаси; расмларни бирлаштириш; махсуссамаралардан иборат.
Компьютер графикасининг ҳаммаси бўлиб: растрли графика, векторли графика ва фрактал графика каби уч турини фарқлаш мумкин. Улар ўзаро экран мониторида акслантирилганда ёки қоғозга чоп этиш жараёнида тасвирнишакллантириш тамойиллари билан фарқ қиладилар.
Растрли графика электрон (мультимедиали) ва полиграфик нашрларни ишлаб чиқишда қўлланилади.
Растрли графика воситаларидабажарилган иллюстрациялар, камдан кам ҳолларда компьютер дастури ёрдамида қўлда яратилади. Кўпинча, бу мақсадда рассом қоғозда тайёрлаган иллюстрация ёки фотография сканерланади. Охирги вақтларда растрли тасвирларни компьютерга киритиш учун рақамли фото-ва видеокамераларни қўллаш кенг оммалашди.
Растрли иллюстрациялар билан ишлашга мўлжалланган кўпчилик график муҳаррирлари асосан тасвирларни яратишга эмас, балки уларни қайта ишлашга йўналтирилган.
Векторли графика билан ишлашга мўлжалланган дастурий воситалар аксинча, аввало иллюстрация яратишга ва камроқ даражада уларни қайта ишлашга мўлжалланган. Бундай воситалар ташвиқот агентликларида, дизайнерлик бюроларда, муҳарририят ва нашрётларда кенг фойдаланилади.
Фракталь графика билан ишлаш учун дастурий воситалар математик ҳисоблаш йўли билан автоматик генерация қилишга мўлжалланган.
Фрактальграфикачоп этилган ёки электрон ҳужжатларни яратиш учун камдан кам қўланади, лекин уни кўпинча кўнгил очар дастурларда қўллайдилар. Масаланбундай дастурлар қаторига— Paint, PaintBrush, CorelDraw, MS PhotoEditor, Adobe PhotoShop, 3D MAX Studioва бошқаларни киритиш мумкин.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling