Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали
Download 0.9 Mb.
|
АИДВ Ю.Д.Муродова
Педагогик дастурий воситалар (ПДВ) – компьютер техникаси ёрдамида ўқитиш жараёнини қисман ёки тўла автоматлаштириш учун мўлжалланган дидактик восита. ПДВтаркибига:у ёки бу ўқув предметини ўқитишда берилган дидактик мақсадларга эришишга йўналтирилган дастур (ёки дастурлар тўплами); техник ва методик ҳужжатлар комплекти, шунингдек зарур ҳоллардақўшимча воситалар тўплами киради.
И.В.Роберт ўқитишга мўлжалланган дастурий воситани, қандайдир предмет ооҳасини акслантирадиган, у ёки бу ўлчовда уни ўрганиш технологиясини жорий қиладиган, ўқув фаолиятнинг турли кўринишларини амалга оширадиган шартларни таъминлайдиган дастур сифатида таърифлайди. Бундай таъриф ПВга талабни кучайтиради, чунки ўқув фаолиятнинг фақат аниқ бир турига мўлжалланган дастурларни мавжудлиги равшан. Л.И.Долинер, Р.Р.Пашкова ва И.И.Данилиналарнинг тадқиқот ишларида педагогик дастурий восита таърифи: «ПДВ – бу ўқитишнинг аниқ мақсадига эришишга мўлжалланган ва ЭҲМ учун дастурларни, шунингдек бу дастурларнинг маълумотларини узатиб борадиган методик ва дидактик мажмуадир» каби таърифланади. Ушбу таърифнинг қимматлилиги, унинг методга нисбатан ўқитиш мақсадининг бирламчилигини уқтиришидадир. Л.И.Долинернингюқорида цитатаси келтирилган ишида синфлаштириш асосига ПДВни фойдаланишнинг дидактик мақсади қўйилган ва намойишли, ўргатувчи, назорат қилувчи, тренажёрлар, молеловчи, ўйинли ва ёрдамчи турлари ажратилади. Ушбу ишда шунингдек, ПДВ ларнинг уларга киритилган ўқувчиларга таъсир этишни бошқарувчи табиатидаги, яъни тўла аниқланадиган, қисман аниқланадиган ва аниқланмайдиган синфлаштиришқаралади. Ушбу бошқаришнинг вариантлари билан: ўқув фаолиятни дастурлаш, ўқув муҳитини моделлаш ва эркин ўқитиш методлари билан боғланади. Ўқувчиларнинг ўқув фаолияти элементларига асосланган ПДВ ларни қуйидагича синфлаштириш мумкин. Бир гуруҳга ўқувчилар томонидан бевосита фойдаланиладиган, бошқасига – ўқитувчилар ўқувчилар билан ишлаш мобайнида қўллайдиган гуруҳларни ажратамиз. Биринчи гуруҳга: моделловчи тадқиқот дастурлари; компьютерли тренежёрлари; компьютерли назорат дастурлари; маълумотли-ахборот тизимлари каби дастурий воситаларкиритилади. Иккинчи гуруҳга: моделловчи намойишли дастурлар; индивидуал вазифаларни генерация қилиш ва текшириш каби дастурлар киритилади. Моделловчи тадқиқот ва намойишли дастурларматематик модели орқали қандайдир физик, биологик, экологик, иқтисодий ва ш.к. тизимларни ишлаб туришини имитация қиладиган дастурлардир. Модел қатор кирувчи ўзгарувчи ва параметрларга эга бўлиб, улар тизимда ўзгаришларни вариация қилиб, уни ишлаб туриш қонун ва тамойилларини белгилаши (очиши!), яъни уни ўрганиши мумкин. Тадқиқот ва намойишли моделнинг фарқи, масалан физика дарсларидаги намойиш тажрибани ва амалий лаборатория ишларидаги каби, уларнинг дидактик белгиланишидадир. Намойиш мобайнида асосий дидактик омили сифатида тақдим этиш жараёни ёки ҳодисанинг кўргазмалилиги чиқади. Тадқиқотга мўлжалланган дастур эса, ишлаб туриб ўқувчи субъектив янги ҳақиқатни белгилайдиган операцион тизим тамойили бўйича қурилиши лозим. Компьютерли тренажер – бу ўқувчиларда ҳаракатларнинг мустаҳкам кўникмаларини ишлаб чиқишга мўлжалланган бўлиб, буни амалга оширишда зарур ўқитувчи вазифасини бажарилишини таъминлайдиган дастурдир. Компьютер тренажер: бир ҳил турдаги вазифалар кетма-кетлигини аниқланган (ўқитувчи ёки ўқувчиларни ўзлари томонидан) мавзу бўйича генерациялашни(ёкимавжуд банкдан танлаш) ва ўқувчиларга тақдим этишни; ўқувчиларгавазифани бажариш воситаларини тақдим этиш (экранли калькулятор, матнлар муҳаррири, жавобларни киритиш имконияти ва ҳоказо); ўқувчининг талабига кўра маслаҳатлар ёки масалани ечиш намунасини тақдим этишни; натижаларни сифатли баҳолаш билан ўқув вазифани бажаришни таҳлил қилишни кўзда тутиши керак. Маълумотнамали-ахборот тизимлари ўқувчилар томонидан ахборотнинг фактологик манбалари сифатида фойдаланиладиган дастур ва тизимларни бирлаштирадилар. Буларга мультимедиа-тизимларни ва глобал компьютер тармоқларини (аввло, Internet)киритиш мумкин. Ўқувчи ўқитувчидан вазифа олгандан сўнг, тизимда зарур маълумотларни излайди ва уларни ўзлаштиради, албатта, бундай турдаги фаолият учун мустақил равишда ахборот излаш ва топилган маълумотларни қайта ишлашга ўқувчи тайёргарлик кўрган бўлиши керак. Индивидуал вазифаларни генерация қилиш ва текшириш дастурлари мактаб масалалар тўпламида мавжуд бўлган бир мавзудаги ўқув масалаларини камроқ вариация қилишга ва масала ечишга ўргатишни яккалаштиришга қаратилган. Яккалаштирилган вазифалар яратиш усули бўйича банклар, вариаторлар ва генераторлар турига ажратилади. Бу дастурларни ўқитувчи фойдаланади, шундан кейин ўқувчиларга вазифалар, масалан, информатикадан вариацияланган вазифалар тўпламида кўзда тутилган каби, “компьютерсиз” (қоғозли) вариантда тақдим этилиши мумкин. Навбатдаги текшириш ўқитувчи томонидан компьютерни қўллаган ёки қўлламаганҳолда амалга оширилиши мумкин. Юқорида саналган ПДВлардан ташқари ўқувчилар ва ўқитувчилар албатта, аниқ педагогик йўналтирилмаган муҳаррирлар, жадваллик процессорлар, математик пакетлар ва ш.к. ахбортни қайта ишлашнинг стандарт универсал воситаларини фойдаланишлари мумкин. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling