Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.9 Mb.
bet3/30
Sana21.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1790417
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

Операцион тизим (ОС) (ингл. operating system, OS) — бир томондан ҳисоблаш тизими қурилмалари ва амалий дастурлар орасидаги интерфейс сифатида чиқувчи, бошқа томондан эса, қурилмаларни бошқариш, ҳисоблаш
жараёнларини бошқариш, ҳисоблаш жараёнлар ва ишончли ҳисобларни ташкил этиш орасида ҳисоблаш ашёларини самарали тақсимлашга мўлжалланган мажмуадир. Бутаъриф кўпчилик компьютерларга мўлжалланган замонавий операцион тизимларга мансуб.
Амалий дастур ёки илова — аниқ масалаларни бажаришга мўлжалланган ва бевоситафойдаланувчи билан ўзаро алоқа қилишга мўлжалланган дастурдир. Кўпчилик операцион тизимларда амалий дастурлар компьютер ашёларига тўғридан тўғри мурожаат қила олмай, балки операцион тизим орқали жиҳозлар ва бошқа дастурлар билан алоқа ўрнатадилар. Уларни, соддагина қилиб,ёрдамчи дастурлар ҳам деб юритилади.
Амалий дастурий таъминот фойдаланувчига ёки фойдаланувчилар томонидан компьютерга аниқ вазифабериш учун ёзилган компьютер дастурлари сирасига киради.
Буютмаларни қайта ишлаш ёки жўнатиш рўйхатларини яратиш дастурлари, амалий дастурий таъминотга мисол бўлиши мумкин. Амалий дастурий таъминот ёзадиган дастурчиларни амалий дастурчилар деб юритилади.
Ускунавий дастурий таъминот — амалий ва тизимли дастурий таъминотдан фарқли ўлароқ, дастурларни лойиҳалаш (дастурий таъминот лойиҳасини яратиш), ишлаб чиқиш (ингл. software development, дастурий таъминотни яратиш) ва кузатиш (яхшилаш, мақбуллаш ва нуқсонларни йўқ қилиш) жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган дастурий таъминотдир.
Дастурий таъминот ишлаб чиқишга мўлжалланган ускуналар қаторига қуйидагидастурларни киритиш мумкин:
дастлабки матнларнипрепроцессорлари- букиришда берилганларни қабул қиладиган ва бошқа дастур кириш учун мўлжалланган маълумотларни берадиган, масалан компилятор каби компьютер дастурлари;
матн муҳаррирлари –матнлик файлларни яратиш ва ўзгартириш, шунингдек, уларни экранда кўриш, чоп этишга чиқариш, матн лавҳаларини излаш ва ш.к.ларга мўлжалланган компьютер дастурлари;
дастлабки матнларнинг махсуслашган муҳаррирлари– дастурларни дастлабки кодларини яратиш ва муҳаррирлашга мўлжалланган матн муҳаррирлари. Дастлабки матнларнинг махсуслашган муҳаррири алоҳида илова ёки ишлаб чиқишнинг (IDE- ишлаб чиқишнинг интеграллашган муҳити - ингл.Integrated DevelopmentEnvironment) интеграллашаган муҳитига ўрнатилган бўлиши мумкин;
дастурлар кутубхонаси - дастурий таъминотни ишлаб чиқиш учун фойдаланиладиган дастурости ёки объектлар тўпламлари;
график интерфейс муҳаррирлари (тизим элементлари орасида ўзаро таъсир этиш (бошқариш ва назорат) восита, метод ва қоидалар тўплами;
Юқорида саналган ускуналар интеграллашган ишлаб чиқиш муҳитига
кириши мумкин.
ишлаб чиқишнинг интегралланган муҳитлари– дастурчилар томонидан дастурий таъминотни ишлаб чиқиш учун мўлжалланган дастурий воситалар тизими;
SDK (ингл.software development kit) дастурий таъминот бўйича мутахассисларга аниқ бир дастурлар пакети, базавий воситалар ишлаб чиқиш дастурий таъминоти,аппарат платформаси, компьютер тизимлари, бошқарилувчи ўйин консуллари, операцион тизимларва бошқа платформалар учун иловалар ишлаб чиқиш воситалар комплектидир;
ассемблерлар (ингл. assembler –тўпловчи, йиғувчи) –ассемблер тилида ёзилган дастлабки дастур матнини машина тилидаги дастурга ўтказадиган транслятор.Тилнинг ҳам ўзи каби, ассемблерлар, одатда, операцион тизим ва синтаксистик тил вариантининг аниқ архитектураси учун махсус хусусиятлидир. Шу билан бирга, турли платформалар ва операцион тизимларда ишлай оладиган мультиплатформалик ёки умуман универсал (аниқроғи, чегараланган-универсал, чунки паст даражадаги тилда аппаратга боғлиқ бўлмаган дастурларни ёзиш мумкин эмас) ассемблерлармавжуд. Охирдагиларорасида, шунингдек, машинали кодларни ва бошқа архитектуралар ва операцион тизимлар учун бажарилувчи модул(файл)ларни тўплашга қодир бўлган кросс-ассемблерлар гуруҳини ажратиш мумкин.
Ассемблерлаш дастурнинг бажарилувчи модулни олиш йўлида биринчи ҳам ва охирги босқичда ҳам бўлмаслиги мумкин. Чунки, кўпгина юқори даражадаги тиллардан компиляторлар натижани кейинчалик ассемблер қайта ишлайдиган ассемблер тилидаги дастур кўринишида беради. Шунингдек, ассемблерлаш натижаси бажарилмайдиган бўлиши ҳам мумкин. Дастурнингтурли тарқалганмашина кодлари блоклари ва дастур берилганларини ўзига олган объектив модул (ёки бир неча объектлимодул) дан эса,кейинчалик алоқа муҳаррири ёрдамида бажариладиган файл олиши мумкин;

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling