Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.9 Mb.
bet17/30
Sana21.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1790417
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

2.5-расм. Maple — дастурий пакети ойнаси
Maple тизими дифференциал тенгламаларни сонли ечиш ва интегралларни топишга қаратилган қатор воситаларга эга бўлишига қарамай, символлик ҳисоблашларга мўлжалланган. У ривожланган график воситаларга эгадир. Паскаль тилини эслатувчи ўзининг шахсий дастурлаш тилига эга.
Statistica. Бугунги кунда илмий ва муҳандислик ҳамжамияти инсон фаолиятининг ихтиёрий соҳасига математиканинг ўзига ҳам, унинг иловаларига ҳам тегишли турли стандарт амалий масалаларни жорий этадиган катта миқдордаги ҳисоблаш математик пакетларига эга. Эндиликда ихтиёрий шахсий мобил қурилмадан қувватли ҳисоблаш серверларига кириб стандарт масалаларни бир неча секундларда ечиш мумкин. Маълум ва кенг тарқалган математик пакетлардан бири Statistica дастуридир.
Statistica статистик ва график таҳлил, башорат қилиш, маълумотларни интеллектуал таҳлилини (data mining) фойдаланишда қувватли ва қулай ускуналарни тақдим этади. Бу катта маълумотлар базаси ичидаги ёпиқ ўзаро алоқаларни аниқлаш, шахсий фойдаланувчи иловаларни, интеграцияни, ҳамкорликдаги ишларни, web-киришни ва ш.к.ларни яратиш технологиясидир.
Statistica дастури StatSoft TV интернет сайтида – реал масалаларни ечиш учун Statistica метод ва ускуналарини қўллаш бўйича эксклюзив видеороликларни ўзига олган янги универсал ашёларни позициялайди, манзил - http://www.statsoft.ru/
Mathematica — илмий, муҳандислик, математик ва компьютер соҳаларида кенг фойдаланиладиган компьютер алгебратизими бўлиб, дастлаб Стивен Вольфрам олим, кейинчалик - Wolfram Research компанияси томонидан яратилган.
АvtоCad- Autodesk компанияси томонидан ишлаб чиқилган икки- ва уч ўлчовли лойиҳалаш ва чизмачиликни автоматлаштирилган тизими. Унинг биринчи версияси 1982 йили чиқарилган. AutoCad ва у асосидаги ихтисослаштирилган иловалар машинасозликда, қурилишда, архитектурада ва саноатнинг бошқа соҳаларида кенг қўлланишга эга бўлди. Дастур 18 тилда чиқарилади.
Локализация даражаси тўла адапциядан токи фақат маълумотномалик ҳужжатгача вариация қилинади. Рус тилидаги версия тўла, шу жумладан дастурлаш қўлланмасидан ташқари буйруқ сатр интефейси ва барча ҳужжатлар локаллаштирилган.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling