Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали
Download 0.9 Mb.
|
АИДВ Ю.Д.Муродова
Универсаллик. MathCad математикани қўланиладиган турли соҳаларидаги қарийиб барча масалаларини ечишга имконияти мавжуд. Унда ташқи процедцраларни чақирмасдан туриб, ечиш имкониятига эга бўлган бақват математик аппарат мавжуд. MathCad муҳитида мумкин бўлган ҳисоблаш ускуналар рўйхати қуйидагилардир:
вектор ва матрицалар билан ишлаш (чизиқли алгебра ва бошқ.); алгебраик тенгламалар ва тизимларни ечиш (чизиқли ва чизиқсиз); оддий дифференциал тенгламалар ва тизимларни ечиш (Коши масаласи ва чегаравий масала); интегралларни ҳисоблаш; ҳосилани ҳисоблаш; функцияни қаторларга ёйиш; ҳусусий ҳосилали дифференциал тенгламаларни ечиш; функционал боғлиқларни минимум ва максимумларини излаш; символлик ифодаларни ҳисоблаш ва соддалаштириш; ҳисоблашлар учун интеграллар ва ҳосилаларни фойдаланиш; чизиқли алгабраик тенгламаларни ечиш, матрица ва детерминантлар билан ишлаш; чизиқсиз алгебраик тенгламалар тизимини ечиш; Декарт ва цилиндрик координаталарда ҳам, қутуб кординаталарда ҳам графиклар ясаш, турли диаграмма ва гистограммалар ясаш; шахсий, интуитив тушунарли дастурлаш тилидан фойдаланиб, тармоқланувчи ва циклик алгоритмларга дастурлар тузиш; дифференциал тенгламалар ечиш; эҳтимоллик назарияси ва математик статистика масалаларини ечиш; Windows операцион тизимнинг Excel, Powerpoint, Word каби иловалари билан ахборот алмашиниш; ҳисобларни ҳужжатлаштириш ва ҳисобот ҳужжатларини яратиш; 600 дан ортиқ жойлаштирилган математик функияларга эга; ҳужжатлар шаблонларини, матнни форматлаш, формулаларни форматлашларни қўллаб-қувватлаш; 3D-графикалар билан ривожланган ишлаш модули; берилганларни статистик қайта ишлаш, интерполяция, экстраполяция, апроксимация ва бошқ. Шундай қилиб, MathCad – бу фан ва техника, молия ва иқтисод, физика ва астрономия, қурилиш ва архитектура, математика ва статистика, ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг турли соҳаларидаги масалаларни ечиш учун қудратли ва содда универсал муҳитдир. У ускунавий, ахборот ва график воситаларнинг кенг тўпламига эга. MathCad – кенг оммалашган математик тизимларнинг бири бўлиб, иқтисодчилар, менежерлар, муҳандислар, илмий ходимлар ва ҳисобларнинг миқдорий методлари билан алоқадор фаолият юритаётганларнинг сўровларидан фойдаланади. Кўргазмалилик. MathCad интерфейсининг яратиш тамойили “What you see is what you get” – “нимани кўрсанг, шуни оласан” формула билан таърифланади. Яъни, математик ифодалар MathCad муҳитида, уларнинг умумий қабул қилинган ёзувида: сурат юқорида, махраж эса пастда ёзилади; интеграл ёки ҳосила – бу ечишнинг кўргазмалилигини пасайтирадиган махсус кўринишда ёзилган символлар эмас, балки одатдаги математик белгилар, интегралда интеграллаш чегаралари одатдаги жойларда жойлашган. Буларнинг ҳаммаси чоп этилган материалларни ўқиш ва экрандаги ёзувни фойдаланувчига тушунарли қилади. Тизимнинг бу ҳусусиятини дастурлаш тилидан фойдаланиб, масалалар ечаётган, ечим мазмунини шунга ухшаш кўникмаларга эга бўлган мутахассисгина тушунадиган фойдаланувчилар яхши баҳолайдилар. MathCad муҳитида моделни яратиш жараёни уни ростлаш жараёни билан параллел боради. Фойдаланувчи, MathCad – ҳужжатга янги ифодани киритиб, ўзгарувчининг аниқ қийматларида нимага тенглигини нафақат бир онда ҳисоблаш, балки график ва сиртни ясаши ва формулани киритишда ёки математик моделни яратишда йўл қўйилган хатони кўриши ҳам мумкин. MathCad тизимига символлик математиканинг воситалари интегралланган бўлиб, у нафақат экрандаги ўзгартиришларни визуал қабул қилишни яхшилайди, балки масалаларни ёки уларнинг босқичларини сонли ҳам, аналитик ҳам ечиш имкониятини беради. Қўйилган масалани еча бориб, фойдаланувчи ўзгарувчиларнинг сонли қийматларини киритиш ва уларни ўлчовлар билан тўлатиши ҳам мумкин. Бунда бирликлар тизими(СИ, ёки бошқ.)ни ҳам, аниқ ўлчамларни (мм, дюймлар, футлар ва ҳоказо)ни танлаши мумкин. MathCad – ҳисоблаш жараёнида ўлчов бирликларини автоматик қайта ҳисоблайдиган ва назорат қиладиган жойлаштирилган тизимига эгадир. Масалан, биз бир объектдан бошқасигача бўлган масофани, турли ўлчов бирликлар(миллар, футлар, ярдлар, см) дан фойдаланиб аниқланаётган бўлсак, у ҳолда MathCad тизими автоматик равишда барча масофаларни қайта ҳисоблайди ва натижани аввалдан белгиланган ўлчов бирликларда беради. Бундан ташқари, MathCadтизими анимация воситалари билан қуролланган бўлиб, улар яратилган моделларни нафақт статикада, балки динамика(анимацион клиплар)да жорий этишга имконият бериб, кўргазмалиликни янада кўтаради. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling