бошқариш тизимлари — динамик тизимларни таҳлили ва синтезини, бошқариш тизимларини лойиҳалаш, моделлаш ва идентификация қилишни енгиллаштирувчи функциялар тўплами. Масалан, Control Systems Toolbox, µ- Analysis and Synthesis Toolbox, Robust Control Toolbox, System Identification Toolbox, LMI Control Toolbox, Model Predictive Control Toolbox, Model-Based Calibration Toolbox;
молиявий таҳлил — турли молиявий ахборотни тез ва самарали тўплаш, қайта ишлаш ва узатиш имкониятини берадиган функциялар тўплами. Масалан, GARCH Toolbox, Fixed-Income Toolbox, Financial Time Series Toolbox, Financial Derivatives Toolbox, Financial Toolbox, Datafeed Toolbox;
географик хариталарни, шу жумладан, уч ўлчовлиларини таҳлил ва синтез қилиш. Масалан, Mapping Toolbox функцияси;
экспериментал берилганларни йиғиш ва таҳлил қилиш — тажриба мобайнида, шу жумладан реал вақтда олинган маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини берадиган функциялар тўпламидир. Илмий ва муҳандислик жиҳозларнинг кенг спектри қўллаб-қувватланади. Масалан, Data Acquisition Toolbox, Image Acquisition Toolbox, Instrument Control Toolbox, Link for Code Composer Studio;
берилганларни визуаллаш ва тақдим этиш — виртуал ҳақиқийлик технологияси ва VRML тили ёрдамида интерфаол дунёлар яратиш ва илмий ахборотни визуаллаш имкониятини беради. Масалан, Virtual Reality Toolbox;
Do'stlaringiz bilan baham: |