Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали
Download 0.9 Mb.
|
АИДВ Ю.Д.Муродова
MathCad IBM-мос келадиган шахсий компьютерларга мўлжалланган. У график тартибда ишлаши туфайли автоматик ҳолда ҳисоб-китоблар ва графикларни чиқариш тезлигини етарлича кўтарадиган математик процессор билан ишлашни қўллаб-қувватлайди. Бу фақат ушбу тартибда экранда махсус математик символларни шакллантириш ва бир вақтни ўзида уларни график ва матн билан бигаликда қўллаш мумкинлигидан келиб чиқади. MathCadпринтерларнинг кўпгина турлари, шунингдек плоттерлар, адаптер ва дисплейларнинг асосий турлари билан ишлашни қўллаб – қувватлайди.
MathCadда ясалган сирт. MathCad турли техник масалаларни ечиш учун юзлаб оператор ва ўрнатилган функцияларга эга. Дастур сонли ва символлик ҳисоблар бажариш, скаляр катталиклар, векторлар ва матрицалар билан амаллар бажариш, бир ўлчов бирлигидан бошқасига автоматик ўтказиш имкониятини беради. MathCadнинг имкониятлари ичидан қуйидагиларни ажратиш мумкин: дифференциал тенгламаларни ечиш, шу жумладан, сонли методлар билан; функцияларнинг икки ва уч ўлчовли графикларини (турли координаталар тизимида, контурли, векторли ва ҳоказо) ясаш; тенгламаларда ҳам, матнларда ҳам грек алифбосини фойдаланиш; символлик тартибда ҳисоблашларни бажариш; вектор ва матрицалар билан амаллар бажариш; тенгламалар тизимини символлик ечиш; эгри чизиқларниаппроксимация қилиш; дастур остиларни бажариш; кўп ҳад ва функияларнинг илдизларини излаш; статистик ҳисоблар бажариш ва эҳтимолликларнинг тақсимоти билан ишлаш; хос сон ва векторларни излаш; ўлчов бирликлари билан ҳисоблашлар; САПР-тизимлар билан интеграция, ҳисоблаш натижаларини бошқарувчи параметрлар сифатида фойдаланиш; MathCad ёрдамида муҳандислар барча ҳисоблашларни ўтказиш мобайнида уларни ҳужжатлашлари мумкин. Mathcad Prime 3.0 нинг имкониятлари. Ушбу версия иловалар ёрдамида қуйидагиларни бажариш мумкин: содда, такрорланувчи ҳисоблар учун оддий калькулятор сифатида фойдаланиш; символлик ифодаларни ҳисоблаш ва соддалаштириш; функция интеграли ва ҳосилаларини ҳисоблашда фойдаланиш; чизиқли алгебраик тенгламалар тизимини ечиш, матрица ва дитерминантлар билан ишлаш; чизиқсиз алгебраик тенгламалар тизимини ечиш; Декарт ва цилиндрик координаталарда ҳам, қутб координаталарда ҳам графиклар, диаграммалар ва гистограммалар ясаш; шахсий, интуитив тушунарли дастурлаш тилидан фойдаланиб, тармоқланувчи ва такрорланувчи алгоритмга эга бўлган дастурлар яратиш; дифференциал тенламалар ечиш; эҳтимолликлар назарияси ва математик статистика масалаларини ечиш; Windows операцион тизимнинг Excel, Powerpoint, Word каби иловалари билан ахборот алмашинишни амага ошириш; ҳисобларни ҳужжатлаштириш ва ҳисобот хужжатларини яратиш; 600 та ўрнатилган математик функцияларга эга; ҳужжатларнинг шаблонларини қўллаб-қувватлаш, матнларни форматлаш, формулаларни форматлаш; 3D-графика билан ривожланган ишлаш модули; «матнда математика» — формулаларни бевосита матнга киритиш. Вазифаси. MathCad компьютер алгебра тизимлари, яъни математик ҳисобларнинг автоматлаштириш воситаларисирасига киради. Дастурий таъминотнинг бу синфида турли йўналганлик ва ясаш тамойилларининг кўпгина аналоглари мавжуд. Кўпинча, MathCadни Maple, Mathematica, Matlab каби дастурий комплекслар, шунингдек, уларнинг MuPAD, Scilab, Maxima ва бошқа аналоглари билан таққослайдилар. Одатда, ҳаққоний таққослаш дастурларнинг турли вазифалари ва уларни фойдаланиш ғоялари билан мураккаблашади. Масалан, Maple тизими, асосан аналитик (символлик) ҳисобларни бажаришга мўлжалланган ва бунинг учун, ўзининг синфида кучли ихтисослаштирилган процедуралари ва функция(3000 дан ошиқ)лар тўпламига эга. Дастурни бундай комплектлаш ўртача мураккаблик даражасидаги математик ҳисоблашни бажариш заруратига эга бўлган фойдаланувчига кўплик қилади. Mapleимкониятлари касбий математик - фойдаланувчиларга мўлжалланган; Mapleмуҳитида масалалар ечиш нафақат қандайдир функция устида амаллар бажаришни билиш, балки унга киритилган ечиш методларини билишни талаб этади: Mapleдагикўпгина ўрнатилган функцияларда ечиш методини берадиган аргумент пайдо бўлади. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling