Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.9 Mb.
bet24/30
Sana21.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1790417
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

Вазифаларини кенгайтириш. Махсус кенгайтириш пакети ва кутубхонаси ёрдамида MathCadга янги имкониятлар қўшиш мумкин ва улар тизимни махсус масалаларини ечиш учун қуйидаги қўшимча функция ва константалар билан тўлатади:
берилганларни таҳлил қилиш учун пакет (ингл. Data Analysis Extension Pack) — MathCadни берилганларни таҳлил қилиш учун зарур ускуналар билан таъминлайди;
сигналларни қайта ишлаш учун пакет (ингл. Signal Processing Extension Pack) — сигналларни аналогли ва рақамли қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва натижаларни график кўринишда тақдим этиш учун 70 та ўрнатилган функцияларга эга;
тасвирларни қайта ишлаш учун пакет (ингл. Image Processing Extension Pack) —MathCadни тасвирларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва визуаллаш учун зарур ускуналарни таъминлайди;
тўлқинли ўзгартириш функциялари билан ишлаш учун пакет (ингл. Wavelets Extension Pack) — MathCad Professional базавий модул ўрнатилган функциялар кутубхонасига қўшиб қўйиш мумкин бўлган қўшимча вейвлет- функцияларнинг катта тўпламига эга. Пакет сигналлар ва тасвирларнинг таҳлилига, сигналларни статистик баҳолашга, берилганларни қисиш таҳлилига, шунингдек махсус сонли методларга янгича ёндашув қўллашга имконият беради.Вазифалар бир ва икки ўлчовли вейвлетлар, дискрет вейвлет-ўзгартириш, ечишнинг мультитаҳлил ва кўпгина бошқалардан иборат. Пакет 60 дан ортиқ таянч вейвлетлар функцияларни бирлаштиради. Вейвлетларнинг ортогонал ва биортогонал оиласи қўшилган, бошқалар ичида — Хаар вейвлети, Добеши вейвлети30), симлет, койфлет ва B-сплайн31)лармаълум. Пакет шунингдек, вейвлетларнинг асосий тамойилари бўйича кенг мулоқатли ҳужжатлар, иловалар, мисоллар ва мурожаатлар жадвалларини ўзига олади;


қурилиш кутубхонаси (ингл. Civil Engineering Library) — маълумотномани ингл. Roark's Formulas for Stress and Strain (кучланиш ва деформацияларни ҳисоблаш учун Роарк формулалари), қурилишни лойиҳалаш учун мослаштириладиган шаблонларни ва иссиқлик ҳисоблаш мисолларини ўзига олади;
электротехник кутубхона (ингл. Electrical Engineering Library) — электротехникада қўлланиладиган стандарт ҳисоблаш процедуралари формулалар ва маълумотномалик жадвалларни ўзига олади.
Матнлик тушунтиришлар ва мисоллар кутубхона билан ишлашни осонлаштиради – ҳар бир сарлавҳа мундарижа ва кўрсатмага гипермурожаати бор ва уни излаш тизимида топиш мумкин;
машинасозлик кутубхонаси (ингл. Mechanical Engineering Library) — McGraw-Hill маълумотнамасидан 5000 дан ортиқ формула, ҳисоблаш процедуралари ва чекли элементлар методини киритган маълумотномани (ингл. Roark's Formulas for Stress and Strain - кучланиш ва деформацияларни ҳисоблаш учун Роарк формулалари) ўзига олган. Матнлик тушунтиришлар, излаш тизими ва мисоллар ишлашни осонлаштиради. Кутубхона таркибига Дэвид Пинтурнинг «Чекли элементлар методига кириш» номли электрон китоби киритилган.
Бошқа дастурлар билан ўзаро алоқаси. MathCadSmartSketch, VisSim/ Comm PE, Pro/Engineer каби дастурлар билан интеграллашади.

SmartSketch илова муҳандислар, дизайнерлар, архитекторлар, чизмачилар,


тизимли ва тармоқ администраторларига аниқ чизма ва графиклар билан ишлашга имконият беради.
VisSim/Comm PE — бу сигналлик ёки физик даражада маълум қилишнинг аналог, рақамли ёки аралаш тизимларини моделлаш учун Windows-иловадир.
MathCad кейинги ривожланишида MathCad1.0-5.xx (DOS операцион ситемада ишлайдиган,IBM PC компьютерларга мос,2D-3D график ясайдиган, if ва until функцияларини жорий этадиган, оддий дифференциал тенгламалар ва уларни тизимларини ечадиган ускуналарга эга), MathCad6 (Windows 95операцион тизимда ишлайдиган, 486/Pentium фойдаланиладиган), тизимнинг иккинчи варианти — Plus 6.0, MathCad 7 ва 8, MathCad 2000, MathCad 2001 (10-версия, VBScript ва JScript дастурлаштилини қўллаб-қувватлайди), MathCad 2001i («интерфаол»), MathCad 11-11.2a (комплекс аргументли floor, ceil, round ва trunc, шунингдек Бессел ва Ганкелфункциялари қўллаб - қувватланади), MathCad 12, 13-13.1- 14-15, MathCad Prime 1.0-2.0-3.0 (12.10.2013) ва MathCad 15.1 (13.02.2017) версиялари пайдо бўлди.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling