Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.9 Mb.
bet21/30
Sana21.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1790417
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

Интегралашувчанлик. MathCad – бу: Microsoft Word, Excel ва бошқа тизимлар билан яқин интеграцияда ҳам, шунингдек, Web-технологиядан самарали фойдаланиб ҳам ишлаш имкониятини берадиган дастурдир. OLE- технология, мижоз-сервер, пакет муҳитида Internet Explorer ёрдамида излаш дастурларига кириш, MathCad дан фойдаланувчиларини бирлаштирадиган бутун жаҳон ҳамжамиятининг барча кириши мумкин бўлган Internet-форумга уланиш каби барча келишувлар ва Windows интерфейсининг имкониятлари қўллаб- қувватланади. Қўйилган масалани еча бориб, статикада (алмашиниш буфери орқали) ёки динамикада (OLE-технология) бошқа дастурнинг муҳитига, масалан, Fortran тили муҳитига берилганларни узатиш ва у ерда масаланинг бир қисмини ечиши мумкин. MathCad муҳитидан чиқмасдан туриб, бошқа серверларда янги ҳужжатлар очиш ва ахборот технологияларнинг Internet тизими томонидан тақдим эиладиган барча устунликларидан фойдаланиш мумкин.

MathCAD дастури бошқа иловалар билан ўзаро таъсир этиши мумкин, масалан, Microsoft Excel ёки Matlab дастурларнинг берилганлари MathCad тизимнинг ҳисоблаш оқимига бевосита қўшилиши мумкин: бу ерда AutoCadда бажарилган чизмаларни бошқариш, Visual Basicни тижорат иловалар яратиш учун фойдаланиш ва бошқа ш.к.ларни амалга ошириш рухсат берилади.

    1. Охирги вақтларда MathCad дастурчига MathCad ҳужжатларида дастурий кодларни самарали фойдаланиш имкониятини берадиган шахсий тилига эга. Ушбу тилнинг содалиги ва интуитивлиги уни тез ўрганишга ёрдам беради. Операторларнинг сони кичик бўлишига қарамай, MathCAD дастурлаш тили етарлича мураккаб масалаларни ечиш имкониятини беради.

    2. Иқтисодчиларга пакетда жорий этилган статистик ва молиявий функциялар муҳимдир. MathCad математик статистика масалалари билан ишлашнинг ривожланган аппаратига эга. Бир томондан, эҳтимолликнинг зичлиги ва тасодифий сонларнинг асосий тақсимот қонунининг бошқа характеристикаларини ҳисоблаш имкониятини берадиган жойлаштирилган катта сондаги махсус функцияларга эга. MathCad да ҳар бир тақсимот қонунига мос псевдотасодифий генераторлар дастурлаштирилган бўлиб, улар Монте-Карло методи билан моделлашга имконият беради. Гистограммалар қуриш ва ўртача, дисперсиялар, корреляциялар ва ш.к тасодифий сонларнинг танловлари тасодифий жараёнларни статистик характеристикаларини ҳисоблаш имкониятини беради. Бунда тасодифий кетма-кетликлар тасодифий сонларнинг генераторлари орқали яратилиши ҳам, фойдаланувчи томонидан файллардан киритилиши ҳам мумкин.

    3. MathCad га айтиб туришлар ва тизим томонидан қулай излаш мисоллар тўпламига эга бўлган, кучли маълумот олиш базаси киритилган. Агар маълумотнома тизимида қандайдир муаммо етарлича тўлиқ ёритилмаган бўлса, у ҳолда жавобни MathCad маълумотнома тизимида келтирилган



MathSoft компаниянинг сайти мурожаатидан топиш мумкин.
MathCad пакет асосий математик ва физика-кимёвий формулалар ва константаларни қўлда термаган ҳолда ҳужжатга автоматик ўтказадиган маълумотнмалар билан тўлдирилган.

    1. MathCad пакетига: оддий дифференциал тенгламаларни ечиш, статистика, термодинамика, бошқариш назарияси, материаллар қаршилиги ва бошқа фанлардан электрон дарсликлар олиш мумкин. Пайдо бўлган масалаларни ечишдан олдин, фойдаланувчи электрон дарсликни ўрганиб чиқиши ва ундан ўзининг ҳужжатига зарур лавҳалар, алоҳида формуллар ва константаларни ўтказиши мумкин. Умуман, MathCad– бу компьютер ёрдамида фойдаланувчига иҳтиёрий соҳадаги ҳар хил мураккабликдаги турли-туман математик ва муҳандислик- техник ҳисобларни бажаришда график, аналитик ва сонли ечиш методларини жорий этиш учун ускуналарнинг кенг тўпламини тақдим этадиган муҳитдир. Яқиндагина, координаталарни ўзгартириш функциялари ва овозли файлларни қайта ишлаш, маълумотномали базани кенгайши ва ш.к. янгиликлар пайдо бўлди. Тенгламаларни ечиш, символлик ўзгартиршлар каби асосий функциялар, пакетни аввалги версияларидаёқ яхши ишлаб чиқилган, шунинг учун ҳам уларни фойдаланиш анча қулай. Дастурнинг ҳар бир версиясида тизимли талаблар ўзгармоқда. Масалан, MathCad 2001 да тезкор хотирага 16 Mb етарли бўлган бўлса, кейинги версияларидабу хотира 512 Мb гача кўтарилган. Дастур Windows – платформасида ишлайди.


Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling