Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали


Download 0.9 Mb.
bet29/30
Sana21.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1790417
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
АИДВ Ю.Д.Муродова

ишлаб чиқиш воситалариMatLab муҳитидан эркин иловалар яратишга имконият берадиган функциялар тўплами. Масалан, MatLab Builder for COM, MatLab Builder for Excel, MatLab Builder for NET, MatLab Compiler, Filter Design HDL Coder;
ташқи дастурий маҳсулотлар билан ўзаро таъсири — берилганларни бошқа дастурлар билан ишлай оладиган қилиб турли кўринишда сақлаш имкониятини берадиган функциялар тўпламлари. Масалан, MatLab Report Generator, Excel Link, Database Toolbox, MatLab Web Server, Link for ModelSim.
маълумотлар омбори — маълумотлар омборлари билан ишлаш ускуналари. Масалан, Database Toolbox.
илмий ва математик пакетлар — илмий ва муҳандислик масалаларининг кенг спектрини, шу жумладан, генетик алгоритмларни ишлаб чиқиш, хусусий ҳосилалари масалаларни ечиш, бутун сонли муаммолар, тизимларни мақбуллаштириш ва бошқаларни ечиш имкониятини берадиган махсуслаштирилган математик функциялар тўплами. Масалан, Bioinformatics Toolbox, Curve Fitting Toolbox, Fixed-Point Toolbox, Fuzzy Logic Toolbox, Genetic Algorithm and Direct Search Toolbox, OPC Toolbox, Optimization Toolbox, Partial Differential Equation Toolbox, Spline Toolbox, Statistic Toolbox, RF Toolbox.


нейрон тармоқлар — нейрон тармоқларни синтез ва таҳлил қилиш учун ускуналар. Масалан, Neural Network Toolbox.
тоқ мантиқ — тоқ тўпламларни ясаш учун ускуналар. Масалан, Fuzzy Logic Toolbox.
символлик ҳисоблашлар — Maple дастурининг символлик процессори билан ўзаро таъсир этиш имкониятига эга бўлган символлик ҳисоблаш ускуналари. Масалан, Symbolic Math Toolbox.
Юқорида саналганлардан ташқари MatLab учун, бошқа компаниялар ва ташаббускорлар томондан ёзилган минглаб бошқа ускуналар тўпламлари мавжуд.
MatLabгаvrcar виртуал машинанинг дастури ўрнатилган.
Алгоритмлар ишлаб чиқиш. Алгоритмлар ишлаб чиқиш учун MatLab қулай воситалар, шу жумладан, объектга мўлжалланган дастурлаш концепциясини фойдаланган юқори даражалиларини тақдим этади. Унда ишлаб чиқишнинг интеграллашган муҳитининг барча зарур воситалари, шу жумладан, ростлагич ва профайлер38) мавжуд. Берилганларнинг бутун типлари билан ишлаш бўйича функциялар микроназоратчи ва зарур жойларда бошқа иловалар учун алгоритмлар яратишни енгиллаштиради.
Берилганларни визуаллаш. MatLab пакетининг таркибида графиклар ясашга, шу жумладан, уч ўлчовли, берилганларни визуал таҳлили ва анимацияланган роликлар яратиш учун мўлжалланган катта сондаги функциялар мавжуд.
Ўрнатилган ишлаб чиқиш муҳити бошқаришнинг тугмалар, киритиш майдон каби турли элементлари билан фойдаланувчининг график интерфейсларини яратиш имкониятини беради.
Эркин иловалар. Консоллик ҳам, фойдаланувчи график инерфейсли ҳам MatLab дастурлари, MatLab Compiler компоненти ёрдамида MatLab га боғлиқ бўлмаган ҳолда уларни бошқа компьютерларда ишга тушуриш учун эркин тарқаладиган муҳитни - MatLab Compiler Runtime-матлаб компиляторини бажариш вақти (MCR) ўрнатиш талаб этиладиган бажариладиган иловалар ёки динамик кутубхоналар йиғиш мумкин.
Ташқи интерфейслар. MatLab пакети бошқа дастурлаш тилларида ёзилган ташқи дастурларга, берилганларга, Component Object Model ёки Dynamic Data Exchange технологиялари орқали мулоқатда бўладиган мижоз ва серверларга, шунингдек MatLab билан тўғридан тўғри ўзаро таъсир этадиган ташқи қурилмаларга кириш учун турли-туман интерфейсларга эга. Бу имкониятларнинг кўпчилиги MatLab API номи билан маълум.
COM. MatLab пакети COM-объектлар (мижозлар ҳам, серверлар ҳам) яратиш, манипуляция қилиш ва йўқ қиладиган функцияларга киришишни тақдим этади. Шунингдек, ActiveX технология ҳам қўллаб-қувватланади. Барча COM- объектлар MatLab пакетининг махсус синфига тегишлидир. Автомтлашни назоратчиси (ингл. Automation controller) функциясига эга бўлган барча дастурлар, MatLabга автоматлаштириш серверига (ингл. Automation server) каби кириши мумкин.
.NET. Microsoft Windowsда MatLab пакети дастурли .NET Framework платформага киришни тақдим этади. MatLab муҳитидан .NET тўплаш (Assemblies)ни юклаш ва .NET синфлар объектлари билан ишлаш имконияти мавжуд. MatLab 7.11 (R2010b) версиясида .NET Framework 2.0, 3.0, 3.5 ва 4.0 версиялари қўллаб-қувватланади.
DDE.MatLab пакети берилганлар билан алмашининшнинг динамик технологияси (DDE) ёрдамида иловалар MatLabберилганларига кириши кабиWindows муҳитининг иловаларига кириш имкониятини берадиган функцияларга эга. DDE-сервер бўладиган ҳар бир илова, ўзининг ажойиб идентификацион номига эга. MatLab учун бу ном MatLabдир.
Веб-сервислар. В MatLabда веб-сервисларнинг методларини чақириш имконияти мавжуд. Махсус функция API веб-сервис методларига асосланган ҳолда синф яратади.
MatLab веб-сервис мижоз билан ундан жўнатмалар қабул қилиш, уларни қайта ишлаш ва жавоб жўнатмалар ёрдамида ўзаро таъсир этади. Қуйидаги технологиялар қуллаб-қувватланади: Simple Object Access Protocol- объектларга оддий кириш баённомаси) (SOAP)39) и Web Services Description Language— XML тилида веб-сервисларни тавсифлаш ва уларга кириш тили(WSDL).
COM-порт.MatLab пакетининг кетма-кет порти учун мўлжалланган интерфейс кетма-кет (COM-порт) порт орқали компьютерга уланадиган модем, принтер ва илмий жиҳозлар каби ташқи қурилмаларга тўғридан-тўғри киришни таъминлайди. Интерфейс кетма-кет порт учун махсус синф объектини яратиш йўли билан ишлайди. Ушбу синфда мавжуд методлар берилганларни кетма-кет порт учун ўқиш ва ёзиш, ҳодисаларни ва уларни қайта ишловчиларни фойдаланиш, шунингдек ахборотни компьютернинг дискига реал вақт тартибида ёзиш имкониятини беради. Бу эксперимент ўтказишда, реал вақтли тизимларни симуляциясида ва бошқа иловаларда зарур бўлади.
MEX-файллар. MatLab пакети C ва Фортран тилларида ёзилган ташқи иловалар билан ўзаро таъсир интерфейсни ўзига олади. Бу ўзаро таъсир MEX- файллар орқали амалга оширилади. Пакетнинг худди ўрнатилган функцияларидек, MatLabдан C ёки Фортран тилларида ёзилган дастуростиларини чақириш имконияти мавжуд. MEX-файллар MatLabда ўрнатилган интерпретатор орқали юкланиши ва бажарилиши мумкин бўлган динамик ҳолда уланувчи кутубхонадан иборат.
DLL. Умумий DLLга тегишли MatLab интерфейси, MatLab дан тўғридан- тўғри одатдаги динамик уланувчи кутубхонадаги функцияларни чақириш имкониятини беради. Бу функциялар C-интерфейсга эга бўлиши керак.
Бундан ташқари, MatLabда унинг ўрнатилган функцияларига C-интерфейс орқали кириш мкониятига эга бўлиб, пакет функцияларини С дастурлаш тилида ёзилган иловаларида фойдаланиш имкониятини беради. MatLabда бу технология C Engine деб аталади.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling