4
К И Р И Ш
Мавзунинг долзарблиги. Донли ўсимликлар инсон учун асосий озиқ-
овқат
махсулоти - дон берадилар. Қишлоқ хўжалиги экинлари орасида
донли ўсимликлар асосий ўринни эгаллайди. Буларга буғдой, арпа,
жавдар, тритикале, сули, тариқ, маккажўхори, жўхори, шоли киради. Бу
гуруҳ ўсимликлар асосан озиқ-овқат, ем-хашак,
техникавий ва
агротехникавий аҳамиятга эга.Экин майдони жиҳатидан ҳам бу экинлар
ер юзида ҳамма қишлоқ хўжалик экинлари орасида биринчи ўринни
эгаллайди ва бутун экин майдонининг 70% ни бу экинлар ташкил
қилади.
Ўзбекистонда донли экинлар суғорилмайдиган баҳорикор ва
асосан суғориладиган ерларда экилади. 2011 йилда Ўзбекистонда донли
экинларнинг экин майдони 2800 минг га ни ташкил қилди.
Ўзбекистонда дон етиштиришни жадал суратда кўпайтириш кўзда
тугилган. Бу вазифани бажаришнинг асосий омили - суғориладиган
ерларда интенсив технологияни қўллаш,
донли экинларнинг
ҳосилдорлигини оширишдан иборат. Донли ўсимликларнинг ҳаммаси
қўнғир- бошоқсимонлар (Роасеае) оиласига мансубдир. Бу оила энг
катта ботаник оилалардан бири бўлиб,
унга саккизта донли экинлар
авлоди, тур, кенжа тур, тур хиллари киради. Донли ўсимликлар жуда
кўп хил шаклларга эга бўлиши билан бир қаторда улар кўп
умумий
морфологик ва биологик хусусиятларга эга, шу сабабли уларни умумий
хусусиятларидан бошлаб кейинчалик эса ҳар бир авлод ва турларини
ўрганиш мақсадга мувофиқ деб биламиз. Донли ўсимликлар
морфологик
белгилари, биологик хусусиятлари ва хўжалик белгилари
бўйича икки гуруҳга бўлинади.