5
1. Хақиқий донли ўсимликлар
Бу гуруҳга буғдой, арпа, жавдар, тритикале ва сули ўсимликлари киради.
Бу ўсимликлар қуйидаги хусусиятлар билан фарқ қилади. Бу ўсимликлар
кузги ва баҳорги шаклларга эга. Буларнинг
асосий белгилари донида
узунасига кетган эгатчаси бўлади. Майса ҳосил бўлишда
бир неча
бошланғич ѐки муртак илдизчаларга эга бўлади. Тўпгули бошоқ ѐки
рўвак бўлади. Булар узун кунли ўсимлик бўлиб совуққа чидамли, яъни
иссиқликка кам
талабчан, лекин тупроқ намига талабчан ҳисобланади.
2. Тариқсимон донли ўсимликлар
Бу уруҳга маккажўхори, жўхори, шоли ва тариқ киради.
Бундан
ташқари бошқа оилага (Ро1уgопасеае) мансуб бўлса ҳам
ишлатилиши
бўйича маржумак ўсимлиги ҳам киради.
Буларнинг асосий белгилари
қуйидагилар. Донида узунасига кетган эгатчаси бўлмайди. Униб чиқиш
даврида фақат битта бошланғич муртак илдизчаси пайдо бўлади. Гул
тўплами рўвак ѐки сўта бўлади. Буларнинг хаммаси баҳорги экин бўлиб,
иссиқликка талабчан, совуққа
чидамсиз, қурғоқчиликка (шолидан
ташқари) чидамли, қисқа кунли ўсимлик ҳисобланади.
Мақсад ва вазифалар.
Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигининг энг серҳосил
ўсимликларидан донли ўсимликлар бўлиб, улардан 70-75 ц / га дон
ва ҳайвонлар учун тўйимли озиқа ҳисобланади.
Шу муносабат билан битирув малакавий
ишининг вазифалари
қуйидагиларни бажаришдан иборат:
- донли ўсимликларнинг морфологик белгиларини ўрганиш
- донли ўсимликларни ривожланиш даврлари
-
фенологик кузатувлар
- донли ўсимликларнинг турлари
6
1. Донли ўсимликларнинг морфологик белгиларини
ўрганиш
Донли ўсимликлар бир йиллик ўгсимон ўсимлик бўлиб, морфологик
белгилари бўйича бир бирига жуда ўхшашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: