Ўзбекистон республикаси ўрта ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/28
Sana15.02.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1199739
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28
Bog'liq
donli ekinlar rivozhlanishi va ularning ahamiyati

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
30 


4.Фенологик кузатувлар 
Ўсимликларнинг ривожланиш даврларининг ўтишини аниқлаи 
мақсадида ўтказиладиган кузатувларни «фенологик» кузатувлар 
дейилади. 
Ўсимликларнинг ривожланиш даврларининг оралиғи ҳар хил 
ўсимликда, унинг алоҳида олинган навларида ҳам ҳар хил бўлади. 
Шунинг учун кузатувлар натижасида ҳар бир ўсимлик унинг навини 
ѐки олиб борилаѐтган тажрибалар кўринишларида ривожланиш 
даврларини ўтишидаги фарқини билдирадиган энг асосий кўрсатгич 
ҳисобланади. Уларни кузатиш учун махсус тажриба услуби 
қўлланилади. Фенологик кузатув охиригача маълум бир ўсимликларда 
бир ердаги ажратилган намуналарда олиб борилади. 
Тажрибаларда фенологик кузатув ҳар бир кўринишларга 
ажратилган намуналарда олиб борилади. 
Фенологик кузатувларда ўсимликларнинг ривожланиш даврини 
бошланиши (10%) ва тўла шу даврга кирган (75%) муддати 
аниқланади. Фенологик кузатувлар учун 20 тадан 100 тагача 
ўсимликлар ажратиб олиб уларга рақамланган картончалар осиб 
қўйилади. Тажриба хусусиятига, экиннинг турига қараб ҳар 1-2 кунда 
кузатув олиб бориш лозим. 
Фенологик кузатувлар таҳминан қуйидаги шаклдаги жадвалга ѐзиб 
борилади (8-жадвал). 
31 


8-жадвал 
Дон ўсимликлари фенологик кузатнш экинини нави, экилган
йили ойи куни 
Олинган маълумотлар ривожланиш даврларини ҳисоблаб чиқишга, 
ҳар бир давр қанча давом этганини ҳам ўсимликнинг бутун ўсиш даври 
қанча давом этишини аниқдашга имкон беради. 
Фенологик кузатувларга доир амалий машғулотларни кафедранинг 
тажриба участкаларида ѐки коллекцион кўчатзорда ўтказиш мумкин. 
Тажриба 
варианти 
Т
ак
ро
рл
аниш
Майсаланиш 
Гуллаш 
Пишиш 
бо
ш
ла
ни
ш
и 
тў
ла
ў
ти
ш
и 
бо
ш
ла
ни
ш
и 
тў
ла
ў
ти
ш
и 
су
т 
пи
ш
иш
Ду
мб
ул
п
иш
иш
32 


Хақиқий буғдой турларининг бошоқ ўқи пишиқ бўлиб дон 
етилганда у айрим бошоқчаларга бўлиниб кетмайди. Дони яланғоч ва 
осон янчилади. Бу гуруҳга буғдойнинг қуйидаги турлари: юмшоқ 
буғдой, қаттиқ буғдой, полоникум, юмалоқ донли буғдой, тургидум, 
месопотам буғдойи, замбуруғқирар киради. Полбасимон буғдойлар шу 
билан фарқ қиладики, бо- шоғининг ўқи мўрт бўлиб, етилганда бошоқ 
ўқининг бўғинлари билан бирга айрим бошоқчаларга ажралиб кетади. 
Дони янчилганда бошоқчалардан ажралмайди у қобиқда қолади. 
Шунинг учун қобиқди буғдой хам дейи- лади. Буғдойнинг қолган хамма 
14 та тури чунончи ѐввойи холда ўсадиган якка донли буғдойлар, 
экиладиган якка донли буғдой, полбалар, зандури, спельта, мах буғдойи 
ва бошқалар шу гуруҳга киради. Бутун ер юзида буғдойни кўп экадиган 
мамлакатларда юмшоқ ва қаттиқ буғдой турлари кўп тарқалган. 
Ўзбекистонда хам асосан юмшоқ буғдой турига мансуб навлар экилади. 
Айрим минтақаларда жуда кичик майдон- ларда бошқа турларга мансуб 
буғдойлар хам экилади. Чунончи тургидум, зандури, полоникум, оддий 
полба, якка донли маданий буғдой шулар жумласидандир.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling