Ўзбекистон республикаси ўрта ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
donli ekinlar rivozhlanishi va ularning ahamiyati
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-расм . Бошоқ ўқининг тузилиши.
Бошоқнинг тузилиши. Бошоқсимон гултўплам, бошоқ ўқидан иборат бўлиб, бу ўсимлик поясининг давоми хисобланади. Бошоқ ўқи тўғри ва букилган шаклга эга (8- расм). бошоқ ўқи юз ва ѐн томонларига эга, юз томони кенгрок, ѐн томони энсиз бўлади. Бошоқ ўқи бўғинчалар ҳосил қилади, бўғинчаларда устунчалар бўлиб ҳар бир устунчада бошоқчалар жойлашади. Устунчалар йўғон ѐки ингичка, тўғри ѐки букилган бўлиши мумкин, устунчаларнинг чеккалари туксиз ѐки тукли бўлиши мумкин. Бошоқ ўқининг бўғимлари поя бўғим оралиғи, устунчалар эса поянинг бўғимлари деб ҳисобласа бўлади. Бошоқ ўқининг ҳар бир устунчасида буғдойда, жавдарда биттадан бошоқча, арпада эса учтадан бошоқча бўлади. 5-расм.Бошоқсимон гултўплам (буғдой) 6-расм.Рўваксимон гул тўплам (сули) 7-расм.Маккажўхорини сўтасимон (оналик) гул тўплами қобиқлари билан ўралган пўстлоқлари 11 Бошоқча - Ҳар бир бошоқча икки томонида биттадан иккита бошоқча қобиғига эга (9-расм). Ҳар ҳил донли ўсимликлардзн бошоқ қобиқлари ўзининг йириклиги ва шакли билан фарқ қилади. Буғдойда бошоқча қобиқпари қалин, кенг, қайиқсимон шаклга эга бўлиб, қиррали бўлади, жавдар бошоқча қобиқг лари энсиз, линейкасимон биғиз шаклда бўлиб, охири қилтиққа ўхшаш ўткирлашган бўлади. Арпада эса бошоқча қобиқлари жуда кичик бўлиб, биғиз шаклда бўлади. Бошоқча қобиқларининг орасида гуллар жойлашган бўлади. Буғдой бошоқчаси кўпгулли, бо- шоқча қобиқлари орасида 2 тадан 5 тагача гул жойлашган бўлади. Жавдарда 2-3 та, арпада эса битта бошоқчада битта гул жойлашади. 8-расм. Бошоқ ўқининг тузилиши. Унинг юз (а) ва ѐн (б) томони: 1-бошоқ ўқининг бўғини; 2-устунча;3-бошоқча;4-бошоқ учидаги бошоқчалар Гул иккита ташқи ва ички гул қобиғига эга. Ташқи гул қобиғи яхши ривожланган, қайиқча шаклига эга бўлиб, бошоқча қобиғи томонида жойлашган. Бу гул қобиқ донли ўсимликларнинг қил- тиқли шаклларида ва навларида қилтиқ билан тугалланади. Бу қилтиқлар фотосинтез жараѐнида қатнашади. Ташқи гул қобиғининг қарама-қарши томонида ички гул қобиғи жойлашади. Бу гул қобиғи юпқа пардасимон қайиқча шаклда бўлиб, остида иккита қирраси бўлади. Гул қобиқларининг орасида гулнинг генерагив қисмлари: тугунча иккига патсимон оналик ва учта оталик (фақат шолида 6 та) лар жойлашган. Тугунча бир уйлик бўлиб, унинг остки қисмида иккита майин қобиқ жойлашган, улар лодикуле деб аталади. Лодикуле ўзига нам олиб бўртиши натижасида гул очилади (9-расм). Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling