1-гуруҳ беморларини комплекс даволаш
Жарроҳлик йўли билан даволаш:
Асосий касалликдан келиб чиқиб, тўлиқ ҳажмда ўтказилди.
1-гуруҳ беморларини дори воситалари билан даволаш (НЯҚВ монокурси):
Ацеклофенак 100 мг – яллиғланиш жараёни бартараф бўлганига қадар суткасига 2 маҳалдан 5-7 кун мобайнида қабул қилиш.
Маҳаллий даволаш:
Асосий касалликдан келиб чиқиб, 4-жадвалдаги тартиб бўйича ўтказилди.
2-гуруҳ беморларини комплекс даволаш
Жарроҳлик йўли билан даволаш:
Асосий касалликдан келиб чиқиб, тўлиқ ҳажмда ўтказилди.
2-гуруҳ беморларини дори воситалари билан даволаш (НЯҚВ билан даволашнинг кетма-кетликдаги курси):
биринчи-иккинчи сутка: оғиз орқали Напроксен а трометамин 10 мг қабул қилиш (кўпи билан 60 мг/сут).
иккинчи –бешинчи суткалар: Ацеклофенак 100 мг – оғиз орқали кунига 2 маҳал қабул қилиш.
Маҳаллий даволаш:
Асосий касалликдан келиб чиқиб, 4-жадвалдаги тартиб бўйича ўтказилди.
Ўрганилаётган ва беморларга тайинланган ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари илмий гуруҳимиз томонидан ишлаб чиқилган схема бўйича қўлланилди. Ҳар бир беморга дори воситалари қўлланмаси ва уларни қабул қилиш схемаси топширилди.
3-гуруҳ беморларини комплекс даволаш.
Жарроҳлик йўли билан даволаш:
Асосий касалликдан келиб чиқиб, тўлиқ ҳажмда ўтказилди.
3-гуруҳ беморларини дори воситалари билан даволаш:
3-гуруҳ (таққослаш) беморларини даволаш схемасига ностероид яллиғланишга қарши воситалар киритилмади.
Маҳаллий даволаш:
Асосий касалликдан келиб чиқиб, 4-жадвалдаги тартиб бўйича ўтказилди.
4-гуруҳ беморларида ("соғлом кўнгиллилар") даволаш муолажалари ўтказилмади.
2.4. Материалларни статистик таҳлил қилиш усуллари.
Тадқиқотларда қўлга киритилган миқдорий кўрсаткичлар электрон маълумотлар базасига киритилди. Кейинги статистик таҳлил нопараметрик статистика усулларини қўллаган ҳолда амалий статистик дастурлар ёрдамида амалга оширилди.
Статистик таҳлил услубиёти ўртача арифметик М, ўртача хато т, тафовутлар эҳтимоли Р кўрсаткичларининг ўртача қийматини Microsoft компаниясининг Excel компьютер дастурини қўллаган ҳолда ўрганишни ўз ичига олди. Икки намунанинг ўртача қиймати Стьюдентнинг t-мезони асосида таққосланди. 95% лик тафовут асосли деб ҳисобланди (Р<0,05) (Гублер Е.В., 1978, Зайцев В. М. ва ҳаммуал., 2017).
3-БОБ ШАХСИЙ ТАДҚИҚОТЛАР НАТИЖАЛАРИ
3.1. ОЯК билан оғриган беморларни бирламчи текшириш натижалари
Do'stlaringiz bilan baham: |