2.2.1.Оғриқ ҳиссини баҳолаш.
Одонтоген яллиғланиш касалликларига чалинган беморлардаги оғриқ ҳисси биринчи текширувда ҳам, даволаш муолажалари даврида ҳам синчковлик билан баҳолаб борилди. Оғриқ динамикасини баҳолаш учун тадқиқот протоколида акс эттирилган 2 шкаладан фойдаланилди.
Биринчиси — 10 балли рақамли рейтинг шкаласи (РРШ) мустақил оғриқ жадаллигини ифодалади (Н. Вгемк ва ҳаммуалл., 2016). Аниқлик учун ушбу шкала икки томонли чизиқ шаклида тасвирланди ва оғриқ жадаллиги ҳиссиётларни ифодалайдиган расмлар кўринишида акс эттирилди. Ҳар бир расм батафсил тавсифланди ва уларнинг ҳар бирига 0 баллдан 10 баллгача баҳо қўйилди (1-расм).
1-расм. "Д-рРедди'с Лабораторис Лтд" томонидан яратилган, чизиқ шаклидаги рақамли рейтинг шкаласи.
Ушбу чизиқ ҳар бир беморга намойиш қилинди ва батафсил тавсифлаб берилди, уларнинг қўлига эса айнан шундай шкаланинг қоғоз шаклидаги нусхаси топширилди.
Баллар бўйича баҳолаш натижалари оғриқ ҳиссини яллиғланиш жараёнида мониторинг қилиб боришга имкон берди ва ҳар бир маълумот беморнинг индивидуал протоколига жадвал сифатида қайд этилди (3-жадвал).
3-жадвал
Жарроҳлик операциясидан кейин ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларидан фойдаланиб оғриқсизлантириш самарадорлигини клиник баҳолаш
Кузатиш муддати
|
1 балл
|
РРШ
|
2 балл
|
РРШ
|
3 балл
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |