Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги


II. Меҳнат шартномаси (контракти)ни тузиш ва бекор қилиш тартиби


Download 56.99 Kb.
bet2/10
Sana25.02.2023
Hajmi56.99 Kb.
#1227472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
II. Меҳнат шартномаси (контракти)ни
тузиш ва бекор қилиш тартиби

2.1. Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида, томонларнинг ўзаро келишуви асосида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган шартларда, ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тақдирлаш учун муайян ихтисослик, малака, лавозим бўйича иш бажарилиши тўғрисидаги битимдир.
2.2. Меҳнат шартномаси бир хил юридик кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилади ва сақлаш учун иккала томоннинг ҳар бирига берилади.
Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳайъати томонидан белгиланган тартибда, тасдиқланган намунавий шартномани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
2.3. Меҳнат шартномаси:
- номуайян муддатга;
- 5 йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;
- муайян ишни бажариш вақтига тузилиши мумкин.
Агар меҳнат шартномасида амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб, ҳисобланади.
Бўлажак иш характери, уни бажариш шартлари ходим манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, аниқ белгиланган муддатга, қонунда кўзда тутилган муддатли меҳнат шартномасини тузиш мумкин.
2.4. Ишга 16 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади.
Ёши 18 дан кам бўлган шахсларнинг белгиланган меъёрдан ошиб кетадиган оғирликни кўтариши ва ташишига йўл қўйилмайди.
2.5. Ишга қабул қилишда қонунга хилоф тарзда бош тортишга йўл қўйилмайди.
2.6. Агар хизмат бирининг иккинчисига бевосита бўйсуниши билан ёки назорат қилиш билан боғлиқ бўлса, бир давлат корхонасида ўзаро яқин қариндош бўлган кишиларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, кизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари) бирга хизмат қилишлари тақиқланади (МКнинг 79-моддаси).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997 й.даги 133-сон қарори, мазкур қарорга 06.04.2001 й. 162-сон, 31.10.2002 йил 375-сон қарорига мувофиқ киритилган ўзгартиришларнинг 3-иловаси 6-бандига асосан “Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, биографлар ва кутубхоначилар” юқорида қайд этилган қоидадан истиснодир.
2.7. Ишга қабул қилишда ишга кирувчи қуйидаги ҳужатларни тақдим этади:
- паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат, 16 ёшга етмаган шахслар эса туғилганлик гувоҳномаси ва яшаш жойидан маълумотнома;
- меҳнат дафтарчаси, ишга биринчи марта кираётган шахслар турар жойидан маълумотнома. Ишга ўриндошлик бўйича кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этадилар;
- ҳарбий хизматга мажбур ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи шахслар учун тегишли равишда ҳарбий билет ёки қайд гувоҳномаси;
- қонунга мувофиқ фақат махсус маълумот олган ёки махсус тайёргарлик кўрган кишиларгина рухсат берилган ишга киришда олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тугатганлик тўғрисидаги диплом, мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат.
Ишга қабул қилиш пайтида ишга кирувчидан қонунда кўзда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.
2.8. Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилади:
- ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;
- олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик ёшга тўлган аёллар;
- ногиронлар;
- меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек, транспорт ҳаракати билан банд бўлганлар;
- Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан меҳнат шароити ноқулай ишлар бажарилаётганида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиш лозим бўлган бошқа ишларнинг рўйхати ва уларни ўтказиш тартиби назарда тутилган ишларни бажаришда.
Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.
Юқорида кўрсатилган ходимлар тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Тиббий кўрикдан ўтиш ёки тиббий комиссияларнинг текширувлари натижасида берган тавсияларидан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликга ҳақлидир.
Ходимларнинг меҳнатидан уларнинг соғлиги ҳолатига тўғри келмайдиган ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Агар ходим ўз соғлигини меҳнат шароити билан ёмонлашган, деб ҳисобласа,
у навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилишга ҳақлидир
(214-модда).
Кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа тўлдириш талаб этилади.
Ўқув курсига ўқитувчилик вазифасига соатбай ҳақ тўлаш шартларида ишга кираётган шахслар директор буйруғи билан белгиланган тартибда қабул қилинади.
2.9. Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжатдир.
Иш берувчи корхона 5 кундан кўп вақт ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини юритишга мажбур, ўриндошлик йўли билан ишлайдиганлар бундан мустасно.
Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини тўхтатиш тўғрисидаги маълумотларни киритишда ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик йўли билан ишлаш даврлари ва бошқа ишга вақтинчалик ўтказишлари ҳақидаги ёзувлар киритилади. Меҳнат шартномасини тўхтатиш сабаблари меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.
Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади. Буйруқ ходимга маълум қилиниб, ундан тилхат олинади.
2.10. Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходим амалда ишга қўйилганлиги, ишга қабул этиш тегишли тарзда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганидан қатъи назар, иш бошланган кундан бошлаб меҳнат шартномаси тузилган ҳисобланади.
Қонунга мувофиқ, тузилган меҳнат шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Ходим меҳнат бажаришга шартномада белгиланган кундан бошлаб ишга киришмоғи шарт.
Агар меҳнат шартномасида ишни бошлаш санаси кўрсатилмаган бўлса, ходим ишга шартнома имзоланган кундан кейинги иш куни (сана)дан қолдирмай киришиши керак.
2.11. Меҳнат шартномаси:
Ходимларнинг топширилган ишга муносиблигини текшириш, ходим билан меҳнат шартномаси шартланган ишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида олдиндан синашни кўзлаб тузилиши мумкин.
Олдиндан синаб кўриш шарти меҳнат шартномасида кўрсатиб ўтилиши керак. Бундай бўлмаган тақдирда ходим олдиндан синаб кўришсиз ишга қабул қилинади, деб ҳисобланади.
Ҳомиладор аёллар, уч ёшгача болалари бўлган аёллар, белгиланган квоталар ҳисобига ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек меҳнат шартномаси 6 ойга қадар муддатга чўзиладиган ходимлар учун олдиндан синаб кўриш тадбиқ этилмайди.
Дастлабки синов муддати 3 ойдан ошиши мумкин эмас.
Дастлабки синов муддати вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври ва ходим узрли сабаб билан ишда бўлмаган даврлари киритилмайди.
Дастлабки синов даврида корхона амал қилаётган ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги қонунлар тўлиқ тадбиқ этилади.
Дастлабки синов даври меҳнат стажига киритилади.
Дастлабки синов муддати ўтишига қадар, томонларнинг ҳар бири бошқа томонни 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантирилган ҳолда меҳнат шартномасини тўхтатишга ҳақлидир. Бу ҳолда иш берувчи синов қониқарсиз натижа берган ҳоллардагина меҳнат шартномасини тўхтатиши мумкин.
Томонлар розилиги билан меҳнат шартномасини тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш муддати (3 кун) қисқартирилиши мумкин. Огоҳлантириш ёки меҳнат шарномаси томонлар келишуви билан белгиланган муддат давомида ходим меҳнат муносабатларини тўхтатиш тўғрисидаги аризани қайтариб олиш ҳуқуқига эга.


Download 56.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling