Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги


Download 56.99 Kb.
bet1/10
Sana25.02.2023
Hajmi56.99 Kb.
#1227472
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Ўзбекистон Республикаси


Самарқанд вилояти ҳокимлиги



«ТАСДИҚЛАЙМАН»


Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича
Ўқув курси директори
_______________Т.Х.Эргашев
2020 йил «____» январь

«КЕЛИШИЛГАН»


Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курси Касаба уюшмаси раиси
_______________С.И.Аҳмедов
2020 йил «____» январь



Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича
Ўқув курси



ИЧКИ МЕҲНАТ ТАРТИБИ ҚОИДАЛАРИ


Самарқанд-2020
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курси ички меҳнат тартиби қоидалари.
Тузувчилар: Т.Х.Эргашев, С.И.Аҳмедов, Ф.Б.Хамдамов


Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курси ходимларининг 2020 йил 24 январдаги йиғилишида тасдиқланган (2020 йил 24 январдаги 6-рақамли йиғилиш баённомаси)
Самарқанд-2020
С амарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича
Ўқув курси

ИЧКИ МЕҲНАТ ТАРТИБИ ҚОИДАЛАРИ

I. Умумий қоидалар
1.1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Меҳнат кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнат қилиш яъни касб, машғулот тури, меҳнат тартиби, шу жумладан давлат томонидан белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган меҳнат хақи тўланадиган иш танлаш эркинлигига ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси фуқароси, хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бурчи Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига, меҳнат интизомига риоя қилишдир.
Меҳнат интизоми ички меҳнат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилишгина эмас, балки ўз ишига онгли, ижодий ёндашиш, унинг юқори сифатини таъминлаш, иш вақтидан унумли фойдаланиш ҳамдир.
Ўқув курсида меҳнат интизоми виждонан ишлаганлик учун рағбатлантириш ва тақдирлашлар, меҳнат интизомини бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш ёрдамида бир маромда ишлаш учун зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратиш орқали таъминланади.
Меҳнат ва таълим интизоми меҳнатга онгли муносабатда бўлиш, зарур ташкилий ва иқтисодий шарт – шароитлар яратиш, ишонтириш, тарбиялаш, астойдил меҳнат учун тақдирланиш кабилар орқали таъминланади. Меҳнат интизомини бузганларга нисбатан интизомий ва жамоатчилик таъсири каби чоралар кўрилади.
1.2. Ўқув курснинг ички тартиб қоидалари ўз Низомига мувофиқ жамоа аъзоларини умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик, ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш, меҳнатга онгли муносабатда бўлиш, меҳнат ва таълим интизомига қатъий риоя қилиш, иш ва ўқув вақтидан унумли фойдаланиш, меҳнатни илмий асосда ташкил этиш, унинг унумдорлигини, самарадорлигини ошириш, ўқув жараёнини тўғри ташкил қилиш ва сифатини яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунида белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
1.3. Мазкур қоидаларни амалда қўллаш билан боғлиқ масалалар ўқув курси маъмурияти ҳуқуқлари доирасида амалдаги қонунлар асосида, шунингдек, ўқув курси касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда ҳал этилади.
1.4. Қоидалар ўқув курси низомида ва меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда, касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда директор томонидан тасдиқланади. Унга ўзгартириш ва қўшимчалар Ўқув курси низомида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.5. Қоидаларни қўллаш билан боғлиқ барча масалалар ўқув курси маъмурияти томонидан бўлим бошлиқлари ва ходимларнинг ҳуқуқлари доирасида ҳал этилади.
1.6. Қоидалар ўқув курсида ишлаётган барча тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланилади.
1.7. Ўқув курсининг барча ходимлари белгиланган мажбуриятлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эгадирлар:
а) меҳнат шартномасига кўра меъёрий иш шароитини талаб қилиш;
б) бажарилган иш учун иш хақини вақтида олиш;
в) меҳнат муҳофазаси;
г) хизмат бўйича юқори лавозимга кўтарилиш;
д) меҳнат шартномаси ва қонунларда кўзда тутилган имтиёзлардан, таътиллардан фойдаланиш;
е) Ўқув курси ҳаётига доир масалалар юзасидан эркин фикр билдириш;
ё) ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ва жавоб талаб қилиш;
ж) ўз қадр – қимматини ҳимоя қилиш;
з) белгиланган тартибда самарали меҳнати ва хизмати учун тақдирланиш;
и) ижодий таътилдан фойдаланиш.
Ўқув курсининг барча ходимлари амалдаги конституцион қонун-қоидалардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.


Download 56.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling