Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги
VIII. Ўқув жараёни тартиби
Download 56.99 Kb.
|
VIII. Ўқув жараёни тартиби
8.1. Ўқув курсида малака ошириш тақвимий йил давомида амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2050-сон Қарорини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 328-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2019 йил 22 февралдаги, ПФ-5668-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2004 йил 7 декабрдаги ПФ-3521-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролар йиғинининг “маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақида” 2018 йил 3 июлдаги 497-сон қарориасосида ташкил этилади. Вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган Режа-жадвал асосида тингловчилар Ўқув курсига қабул қилинади. Тингловчилар билан ўқув машғулотлари ўқув режалари ва дастурларига асосан амалдаги тартибга биноан тасдиқланган дарс жадваллари бўйича олиб борилади. Ўқув жараёни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилиб тасдиқланган ўқув режа ва дастури асосида ташкил этилади. Ҳар бир блокдаги фанларнинг тингловчилар томонидан қандай ўзлаштирилганлиги назорат қилиб борилади. Ўқиш сўнгида тингловчилар якуний синов имтиҳони (суҳбат) топширадилар, уларнинг билим савиялари суҳбат асосида 100 баллик мезон асосида баҳоланади. 8.2. Ҳафталик ўқув юкланмаси дарс жадвалида 36 соатдан иборат. 8.3. Академик соатнинг давомийлиги 80 дақиқа. Академик соатдан сўнг 10 дақиқа танаффус берилади. Тушлик танаффус 40 дақиқа. 8.4. Ўқув лаборатория, тарқатма ва кўргазмали материаллар, оргтехника воситалари ўқув машғулотлари бошлангунга қадар масъул ходим томонидан тайёрланади. 8.5. Тингловчиларнинг ўқув машғулотларидан кейин маданий дам олишлари ва маиший турмушлари учун зарур шароитларни ташкил этиш Ўқув курси Ўқув-методик ва ташкилий масалалар бўлимига юклатилади. Download 56.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling