Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги
IX. Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, илғор тажрибаларни оммалаштириш
Download 56.99 Kb.
|
IX. Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш,
илғор тажрибаларни оммалаштириш 9.1. Ўқув курси амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий тадқиқот ишлари маърифий ва маънавий-ахлоқий тарбия, ёшларни касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий бизнесни ривожлантириш, аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳаларидаги вазифаларни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқариш кўникмаларини ҳамда ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни ташкил этиш, фуқаролар йиғинларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий шериклик механизмларини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича муаммоларга йўналтирилган бўлиши лозим. Бунинг учун Ўқув курсининг ҳар бир ходими ўзининг илмий-услубий савиясини мунтазам ошириб бориши зарур. 9.2. Илмий тадқиқот ишларининг мавзулари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасида касбий маҳоратнинг тизимли асосда доимий ўсишини таъминлайдиган касбий билимларининг ва бошқарув билимларининг, маҳорат ва кўникмаларнинг даврий равишда янгилаб борилишини назарда тутадиган, малака ошириш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилишини ҳисобга олган ҳолда танланишига алоҳида эътибор қаратилади. 9.3. Ўқув курсида доимий ҳаракатдаги илмий-услубий семинар ташкил этилади ва уларда илмий маърузалар, ахборотлар муҳокамаси уюштириб борилади. 9.4. Режалаштирилган илмий тадқиқот мавзуларининг бажарилишини назорат қилиш мақсадида ўқув курси амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимларининг ҳисоботлари аппарат йиғилиши ва Ўқув курси илмий кенгаши йиғилишларида муҳокама этиб борилади. 9.5. Амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий тадқиқот ишлари натижалари бўйича илмий, илмий-услубий конференциялар ўтказилади. 9.6. Илмий тадқиқот натижаларининг ўқув жараёнига тадбиқ этилиши устидан мониторинг олиб борилади. 9.7. Ўқув курси амалиётчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчилари томонидан тингловчиларнинг курсдан кейинги иш самарадорлиги доимий равишда ўрганиб борилади. Илғор тажрибалар мунтазам тарзда шаҳар ва туманлар маҳаллаларида, вилоят ва республика миқёсида оммалаштиришга тавсия этилади. Download 56.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling