Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Озиқ-овқат блокида ошхона идиш-товоқлари ва асбоб-ускуналарини ювиш тартиби


Download 493.95 Kb.
bet55/77
Sana26.02.2023
Hajmi493.95 Kb.
#1232441
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77
Bog'liq
0342-17

Озиқ-овқат блокида ошхона идиш-товоқлари ва асбоб-ускуналарини ювиш тартиби

  1. Идиш-товоқлар овқат қолдиқларидан ёғоч кураклар ва резина қирғичлар ёрдамида тозаланади, мойканинг 1-резервуарида ювиш воситалари билан (45-50°С) сувда ювилиб, 2-резервуарида чайилади, идиш-товоқ ва асбоб-анжомлар (65°Сдан паст бўлмаган ҳароратдаги) сувда ювилиб, тўнтарилган ҳолатда панжарасимон токчаларда (жавонларда) қуритилади. Овқат пишириладиган қозон ва кастрюляларни эгилувчан шланг ёрдамида чайиш мумкин. Тагига олган куйинди қириб ташланмай, балки кальцийли сода билан илиқ сувда ивитиб қўйилади. Кальцийли сода билан ювилганидан сўнг кальцийли сода қолдиқларини йўқотиш учун кастрюллар оқар сувда яхшилаб чайилади. Ошхона идиш-товоғини гидроаброзив аралашмалар ёрдамида махсус ювиш машиналарида ювиш мумкин.Ювишнинг иккита режими кўзда тутилган: шўрва, қайнатма шўрва, компот пиширилган идиш-товоқ учун тез; пюре, бўтқа, макарон маҳсулотлар пиширилган идиш-товоқлар учун секин режим.Қуритилган ошхона идиш-товоқлари токчаларда тўнтарилган ҳолда сақланади. Сайқалланган идиш-товоқлардан ташқари металл идиш-товоқлар тозалаш паста ёки кукунлари билан тозаланади.Ифлосланган юзаси тозаланганидан кейин идиш-товоқ оқар сувда яхшилаб ювилади ва чайилади. Идиш-товоқлардаги қасмоқларни йўқотиш учун кукунлар ишлатилади. Алюмин идиш-товоқлар ювиш воситалари билан ювилади.Металл, мармар юзали бўлаклаш ва овқат тайёрлаш столлари ювиш воситалари ёрдамида илиқ сувда ювилиб, устидан қайноқ сув қуйилади. Қайнатма шўрва, қайлалар сузиб олинадиган сузгич ва дока ювиш воситалар билан иссиқ сувда ювилиб, кейин чайилади.

  2. Идиш-товоқ ювиш чўтка, қирғич ва ишқалагичлари ишдан сўнг ювиш воситалари ёрдамида ювилиб, 10-15 дақиқа давомидага қайнатилади; идиш-товоқлар ювиш ишқалагич, чўтка ва латтачалари ювилгандан сўнг таркибида 0,5% хлор сақловчи препаратнинг эритмаси қуйилган идишга 10 дақиқага солиниб, шундан сўнг ювиб ташланади, қуритилади ва махсус ажратилган жойда сақланади.


100


    1. Чиқиндиваахлатбакларини 2/3 қисмигачатўлдирмай тозалаш керак. Ишдансўнгбакчалартўлдирилганлик даражасиданқатъийназарбўшатилади, 2% кальцийли сода эритмасидаювилади, иссиқсувдачайилади вақуритилади. Озиқ-овқат блокинингчиқиндиконтейнерлариозиқ-овқат блоки биносидан 25 метр узоқда ўрнатилади. Чиқиндиларбўшатилгандансўнгконтейнерлар 2% кальцийли сода эритмасибиланювиладива 10% хлорлиоҳакэритмасибилан дезинфекция қилинади.

    2. Озиқ-овқат блоки механик асбоб-ускуналари ишлатилишига мувофиқ ёрлиқланади, яънигўштқиймалагич (хомвапишгангўштучун), сабзавотмайдалагич (хомвапишгансабзавотучун), хомгўштқиймасини кўпиртиришмашинаси, турли (хом, пишган) маҳсулотларнимайдалашвақирғичданўтказиш машинаси, универсал узатма. Ишлатиб бўлгандан сўнг механик асбоб-ускунатаркибийқисмларгаажратилади, хомашёқолдиқларидантозаланади, ювишвоситалари ёрдамидаиссиқ (65°С) сувдапухта ювилади, чайилади, устиданқайноқсувқуйиладивапанжаралардақуритилади.

    3. Даволаш-профилактика муассасалариозиқ-овқат блоки пиширишхонасидагиовқаттайёрлашстоллари, механик ошхонаасбоб-ускуналари, ошхонаасбоб-анжомлари вабўлаклаштахтачаларини таркибида хлор сақловчи дезинфекцияловчивоситаларёрдамида ишлов бериш фақатэпидемиягақаршикўрсатмаларгакўра,касалхонаозиқ-овқатблокидагиасбоб-ускуна ва асбоб-анжомларювилганда ҳосил бўладиган оқава сувларда бактериал ифлосланиш (Е.coli) анализи ижобий чиққан маҳал озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатлари юзага келганда, олиб борилади.

    4. Барча ювиш, ёғсизлантириш воситалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўлланилишга маъқулланган бўлиши ҳамда ювиш воситалари бўйича мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.

    5. Даволаш муассасалари озиқ-овқат блоки идиш-товоқ ва асбоб-анжомларини ювиш учун хантал, хўжалик совуни ва кальцийли сода қўллаш тақиқланган.

  1. Ошпаз ва ошхона ходимлари махсус кийими ҳамда озиқ-овқат блоки ходимларининг шахсий гигиена қоидаларига риоя этишига қўйиладиган талаблар

    1. Озиқ-овқат блоки ходимлари ишга тоза кийимда келиши шарт.Устки кўйлак, бош кийим, кўча пойабзали, шахсий буюмларни кийим-кечак хонасида қолдириш керак, ошпаз иш бошлашдан олдин душ қабул қилиши ёки, душ бўлмаган тақдирда, қўлларини ювиши лозим.Ошпазлар тоза махсус кийим – оқ халат ёки ошпазлик курткаси, ошпазлик қалпоғи (рўмоли), тоза пойабзал кийиши, ҳамда шахсий сочиққа эга бўлиши керак.Тирноқлари олинган, сочлари қалпоқ ёки рўмол остида йиғилган бўлиши керак.Махсус кийимни тўғноғич билан қадаб қўйиш, халат ва/ёки курткада сигарета, пул сақлаш, тўғноғич, узук, зирак ва шу кабиларни тақиш тақиқланади. Махсус кийимни алмаштиш ифлосланиш даражасига қараб, бироқ 2 кунда камида 1 марта амалга оширилиши керак.Ошпаз махсус кийими касалхона кир ювишхонасида ювилиши керак, махсус кийимни уйда ва озиқ-овқат блоки хоналарида ювиш тақиқланади. Озиқ-овқат блокининг ҳар бир ошпазига камида 3 тадан халат (ошпазлик курткаси), ошпазлик қалпоғи (ёки рўмоли) ва шахсий сочиғи ҳозир бўлиши керак.


101




    1. Иссиқлик (термик) ишлов билан тайёрланган таомларни узатишда ошпазлар тоза, дезинфекция қилинган дока ниқоб тақиши шарт.Ниқоблар ҳар 4 соатда алмаштирилиши лозим.

    2. Озиқ-овқат блоки ходимлари (ошпаз, парҳез ҳамшира ва ошхона ходимлари) санитария узелларга киришдан олдин махсус кийимни белгиланган жойда ечиши, кириб чиқию эса қўлларини совунлаб ювиши шарт.

    3. Озиқ-овқат блоки ошхона ходимлари картошка, илдизмевалар, сабзавотларга совуқ ишлов бериш (саралаш, тозалаш, ювиш) олдидан, хоналарни тозалаётганда, ошхона идиш-товоқ ва асбоб-ускуналари юваётганда қуйидаги махсус кийим кийиши лозим: халат (ошпазлик курткаси), ивиб кетмайдиган (клеёнкадан қилинган) фартук, рўмол (ёки қалпоқ), резина қўлқоп ва пойабзал (этик ёки в.б.). Озиқ-овқат блокининг ҳар бир ошпазига камида 3 тадан халат (ошпазлик курткаси), ошпазлик қалпоғи (ёки рўмоли) ва шахсий сочиғи ҳозир бўлиши лозим.

    4. Озиқ-овқат блоки ходимлари уйда содир бўлган кесиш, лат ейиш ва жароҳатлар, ич келиш бузилиши, ҳарорат кўтарилиши, ўзини ёмон ҳис этиш, терида йирингли касалликлар пайдо бўлиши, оғиз-бурун касалликлари (ангина, ларингит), шунингдек, оилада инфекцион касалликлар пайдо бўлиши ҳақида (врач-диетолог ёки ҳамширани) огоҳлантириши шарт.

  1. Даволаш-профилактика муассасаси озиқ-овқат блоки, овқат тарқатиш, буфет ва ошхона бўлимлари ходимларининг тиббий кўрик, текширув, гигиенатаълимидан ўтишига қўйиладиган санитарияталаблари

    1. ДПМ озиқ-овқат блоки, овқат тарқатиш, буфет ва ошхона бўлимларига ишга кираётган шахслар яшаш жойида даволаш-профилактика муассасалари (ёки касбий тиббий кўриклар поликлиникаларида) терапевт, дерматовенеролог, алоҳида ҳолатларда эса стоматолог ва отоларинголог кўригидан ўтиши шарт; бактерияташувчанлик, гельминтташувчанлик, таносил ва терининг инфекцион касалликлари юзасидан текширилиш амалдаги тегишли ҳужжатларга мувофиқ ўтказилади.

    2. Янгидан иш бошлаётганлар гигиеник тайёргарлик курсини (санитария минимумини) тинглаб, имтиҳонлар топшириши керак. Тиббий текширув ва гигиеник тайёргарлик бўйича имтиҳон натижалари тақдим этилмагунча, шунингдек, ишга киришга расмий рухсатнома олмасдан туриб, янгидан ишга қабул қилинмайди ишга қўйилмайди.

    3. Озиқ-овқат маҳсулотлари, асбоб-ускуна, асбоб-анжом ва идиш-товоқлари билан бевосита мулоқотда бўладиган ходимлар 2 йилда 1 марта гигиеник тайёргарликдан ўтиб, имтиҳон топширишлари лозим. Барча тиббий текширув ва гигиеник тайёргарлик натижалари шахсий тиббий дафтарга (ёки гувоҳномага), шунингдек, озиқ-овқат блоки ходимлари рўйхати билан тиббий текширувлар дафтарига киритилади. Озиқ-овқат блоки ходимлари тиббий дафтарлари диетолог ҳамширада (озиқ-овқат блоки мудири), овқат тарқатувчи ва буфетчиларники эса ДПМ буфет бўлимларида сақланади.


102





  1. Download 493.95 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling