Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Эндоскопик аралашувлар билан боғлиқ инфекцион касалликлар профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш ва назорат қилиш


Download 0.5 Mb.
bet43/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Эндоскопик аралашувлар билан боғлиқ инфекцион касалликлар профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш ва назорат қилиш

  1. Эндоскопик аралашувларни амалга оширувчи ва (ёки) эндоскопик асбоб-ускуналарга ишлов бериш ва уларни сақлашни амалга оширувчи тиббиёт ташкилотларининг таркибий бўлинмаларидаги санитария ва эпидемияга қарши (профилактик) тадбирлар беморлар ва ходимларга инфекция юқишига йўл қўймасликка қаратилган.

  2. Эндоскопик аралашувларни бажарувчи даволаш-профилактик муассасаларнинг таркибий бўлинмаларида муассаса раҳбарининг буйруғи билан эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан эндоскопик асбоб-ускуналарга ишлов бериш сифатига жавобгар шахслар тайинланган бўлиши керак.

  3. Мазкур боб талабларини бажариш устидан назорат тадбирлари, шу жумладан эндоскопик асбоб-ускунага ишлов бериш сифатини лабораторияда назорат қилишни ўтказиш инфекцион назорат бўйича комиссия иши режасига киритилади.

  4. Эндоскопик аралашувлар амалга ошириладиган таркибий бўлинмадаги мавжуд ҳар бир эндоскопга унинг тури (модели) ва серия рақами ҳақида маълумотларни ўз ичига олувчи идентификацион код (рақам) берилади. Тиббий аралашув жараёнида ишлатилган эндоскопнинг идентификацион коди эндоскопик аралашув протоколида, эндоскопия бўлими, бўлинмаси, хонасида бажарилган текширувларни рўйхатга олиш журналининг махсус қайдлар графасида ёки стационардаги оператив аралашувлар қайд журналида кўрсатилиши керак.

  5. Эндоскопга ишлов беришнинг ҳар бир цикли мазкур норматив ҳужжатнинг жадвалига асосан журналда қайд этилиши керак.

  6. Стерил бўлмаган аралашувлар учун эндоскопларга ишлов бериш назорати журналида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • эндоскопга ишлов берилган сана;

  • эндоскопнинг идентификацион коди (рақами);

  • герметикликка тест натижалари;

  • якуний тозалаш учун восита номи;

  • якуний тозалаш жараёни бошланган ва тугаган вақт;

  • талабларга асосан ўтказилган тозаланганлик сифати назорати натижалари азопирам ва фенолфталеин синов қўйиш орқали аниқланади;

  • эндоскопни ЮДД қилиш усули (қўлда ёки механизациялашган).


79




    1. Қўлда ёки механизациялашган ишлов бериш усулларида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • восита номи ва уни қўллаш режимини назорат қилувчи параметрлар(температурасиваэритма концентрацияси);

  • таъсир кўрсатувчи модда (ТКМ) мавжудлиги даражаси назорати натижалари;

  • дезинфекцион сақлаш бошланиши/якуни вақти (механизациялашган усулда), ювиш ва дезинфекция машинасида ишлов бериш цикли якунланиши вақти;

  • ишлов беришни бажарган тиббиёт ходими фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси.

    1. Стерил аралашувлар учун мўлжалланган эндоскоплар, эндоскоплар учун асбоблар ва ёрдамчи ускуналарни тозалаш сифати тиббиёт буюмларига стерилизациядан олдин ишлов бериш сифатини ҳисобга олиш журналида қайд этилиши керак (Ф-366У).

    2. Операция блоки ёки жарроҳлик тармоғидаги бўлинма стерилизация хонасида тўлдириладиган эндоскопик асбоб-ускунани қўл билан стерилизация қилиш назорати журналида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • ишлов бериш санаси;

  • стерилизация қилинадиган буюмлар, шу жумладан эндоскоп номлари;

  • эндоскоп идентификация коди (номери) (бир нечта эндоскоп мавжудлиги ҳолатида);

  • стерилизация қилувчи восита номи ва уни қўллаш режимининг назорат қилиш параметрлари (эритма ҳарорати, эритма концентрацияси ва ишчи эритмада ТКВнинг миқдори даражасини назорат қилиш натижалари);

  • эндоскопни стерилизация қилиш якунланган ва ўралган вақти;

  • ишлов беришни амалга оширган тиббиёт ходими фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси;

    1. Операция блокининг стерилизация хонасидастерилизация қилиш асбоб-ускунасини қўллаган ҳолда эндоскопия асбобини стерилизация қилишда стерилизация параметрлари стерилизатор ишини назорат қилиш журналида рўйхатга олинади.

    2. Марказлаштирилган стерилизация бўлинмасида (кейинги ўринларда - МСБ) стерил аралашувлар учун асбоблар ва эндоскопларга ишлов беришда ишлов бериш босқичлари тиббиёт буюмларига стерилизациядан олдин ишлов бериш сифатини рўйхатга олиш журналида (Ф-366У) ва стерилизаторлар ишини назорат қилиш журналларида (Ф-257У) қайд этилиши керак.

    3. Эндоскоп ва уларга тегишли асбобларни эндоскопия бўлинмаси ва операцион блок хоналари орасида, ҳамда тиббиёт муассасасининг бошқа бўлинмалари ва МСБга транспортировка қилиш қаттиқ контейнерларда ёки идишларда ёпиқ тарзда амалга оширилиши керак.

    4. Эндоскоплар транспортировкаси учун контейнерлар ва идишлар ҳар сафар ишлатилганидан сўнг дезинфекция қилиниши керак.


80





  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling