Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Эндоскоплар ва уларга тегишли асбобларга ишлов бериш циклига талаблар


Download 0.5 Mb.
bet44/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Эндоскоплар ва уларга тегишли асбобларга ишлов бериш циклига талаблар

  1. Стерил бўлмаган аралашувлар учун эндоскоплар ва уларга тегишли асбоблар (клапанлар, қопқоқлар, қалпоқчалар) бевосита ишлатилганидан сўнг қуйидаги кетма-кетликда:

  • дастлабки тозаланади;

  • якуний тозаланади (дезинфекция билан биргаликдаги якуний тозалаш);

  • юқори даражада дезинфекция қилинади;

  • қайта контаминацияланишни мустасно қилувчи шароитларда сақланади.

    1. Стерил эндоскопик аралашувлар учун эндоскопик асбоб-ускуна, шу жумладан эндоскоплар, стерил ва стерил бўлмаган аралашувлар учун барча турдаги асбоблар бевосита ишлатилишидан олдин:

  • дастлабки тозаланади;

  • стерилизациядан олдин тозаланади, ҳамда дезинфекция қилинади;

  • стерилизация қилинади;

  • қайта контаминацияланишни мустасно қилувчи шароитларда сақланади.

    1. Стерил бўлмаган аралашувлар ўтказиш учун мўлжалланган эндоскоп ҳар сафар ишлатилганидан сўнг унга ишлов беришнинг барча босқичлари дарҳол тўлиқ ҳажмда бажарилиш керак. Эндоскопик аралашувда жалб қилинган ёки қилинмаганлигидан қатъий назар эндоскопнинг барча каналларига ишлов берилади.

    2. Эндоскоплар ва уларга тегишли асбобларни бевосита ишлатишдан кейин самарали дезинфекция қилиш ва стерилизациядан олдинги тозалаш ишларини ўтказиш шарти билан уларни стерилизация қилиш жараёнини кейинги иш сменасига ўтказишга рухсат этилади.

  1. Стерил эндоскопик аралашувлар ўтказиш, стерил аралашувлар учун эндоскоплар ва асбобларга ишлов бериш учун мўлжалланган хоналарга талаблар

    1. Стерил эндоскопикаралашувлар операция хоналарида, тиббиёт ташкилотларининг кичик операция хоналарида ёки эндоскопия хоналарида ўтказилиши керак.

    2. Оператив аралашув тугашидан сўнг эндоскопия асбоб-ускунасини (қаттиқ эндоскоп, видеокамера бошчаси, световод, сўриш (ювиш) насоси, инсуффляция ускунаси, силикон найчалар тўплами, асбоблар) дастлабки тозалаш жарроҳлик анжомларини дастлабки тозалаш ишлари олиб бориладиган хонада олиб борилиши керак.


81




    1. Эгилувчан эндоскоплар ва уларга тегишли асбобларни дастлабки тозалаш ишлари эндоскопия манипуляциялари хонасида аралашув тугаши биланоқ ўтказилиши керак.

    2. Стерил манипуляциялар учун эндоскоплар ва асбобларни стерилизациядан аввал тозалаш билан дезинфекция қилиш операция блокининг асбобларни ажратиш ва ювиш хонасида ўтказилиши керак.

    3. Стерил аралашувлар учун эндоскоплар ва асбобларни стерилизация қилиш қуйидагича ўтказилади:

  • операция блокининг стерилизация хонасида қўл усулида;

  • операция блоки, жарроҳлик бўлинмасининг стерилизация хонаси ёки МСБда стерилизация асбоб-ускунаси ёрдамида механизациялашган усулда.

    1. Стерилизация қилинган эндоскоплар ва асбоблар асептик шароитларда сақланиши керак.

    2. Стерил эндоскопик аралашувлар ўтказиладиган хоналарни тозалаш ва дезинфекция қилиш ҳар бир аралашувдан сўнг амалга оширилади.


  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling