Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Эндоскопларга тегишли асбобларга ишлов бериш технологиясига талаблар


Download 0.5 Mb.
bet47/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Эндоскопларга тегишли асбобларга ишлов бериш технологиясига талаблар

  1. Эндоскопларга тегишли асбобларга ишлов бериш эндоскоплардан алоҳида бажарилиши керак.


88


    1. Дастлабки тозалашни ўтказиш учун асбоблар ювиш воситаси эритмасига бевосита ишлатилгандан сўнг солинади. Мураккаб эндожарроҳлик комплекслар асбобларининг ишчи, шунингдек роботларга тегишлилариқисмлари стерелизация олди тозалаш ва дезинфекция ўтказишдан аввал ювиш эритмаси қуйилган махсус пробиркаларга бевосита ишлатилгандан сўнг солинади.

    2. Эндоскопга тегишли асбобларни дезинфекция билан мужассамлашган стерелизация олди тозалаш қўл усулида ёки механизациялаштирилган усулда амалга оширилади.

      1. Дезинфекция билан мужассамлашган стерелизация олди тозалашнингмеханизациялаштирилган усули ультратовуш тозалагич (УТТ) ёки ювиш-дезинфекциялаш машинаси ёрдамида бажарилади. Шиша оптик қисмли асбобларни тозалаш учун УТТ ишлатилишига йўл қўйилмайди.

      2. Дезинфекция билан мужассамлашган стерилизациядан олдинги тозалашнингқўл усули жараёнига қўйидаги босқичлар киради:

  • ички каналлари мажбурий тўлдирилган ҳолда асбобни ювиб-дезинфекцияловчи восита эритмасига тўлиқ ботириб уни дезинфекция қилиш учун эритмасида ушлаб туриш;

  • салфетка, чўтка ёрдамида асбоб ташқи юзаларини тозалаш; тор ички каналларни махсус мосламалар (босим остидаги сув билан ювиш найчаси, ювиш шприци ёки тегишли насадкали ювиш тўппончаси) ёрдамида ювиб тозалаш;

  • чўтка ва симли тозалагичлар ёрдамида ички каналларни механик равишда тозалаш;

  • махсус мосламалар ёрдамида ички каналларни ювиб-дезинфекцияловчи восита эритмасида қайта ювиш;

  • асбоб ташқи юзаларини дистилланган сувда чайиш ва махсус мосламалар ёрдамида ички каналларини ювиш.

Асбоблар ташқи сиртлари мато ёрдамида, ички бўшлиқлари ҳаво пистолети ёрдамида ҳаво билан қуритилади.

    1. Эндоскопга тегишли асбобларни стерилизация олди тозалашдан кейин, унинг сифати назорати азопирам синови ёрдамида назорат қилинади. Буюмларни ишқорли эритмадан чайилганлик сифатини баҳолаш учун фенолфталеин синови ўтказилади.

    2. Стерилизация усулини танлашда асбоблар ишлаб чиқарувчисининг тавсиялари инобатга олинади. Эндоскопга тегишли асбобларни қўл усулида стерилизация қилишнинг жараёни ушбу бобнинг 6.2.4-бандида белгиланган тартиб асосида ўтказилиши лозим.


  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling