Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Download 0.5 Mb.
bet49/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Умумий қоидалар

  1. Ички кийим ва чойшаб тўплами ювилиши марказлаштирилган тарзда (шаҳар, туман негизида), бирлаштирилган кирхоналар ёки стационарларнинг ўз кирхоналарида ташкил этилади. Бунда кирхоналар мавжуд санитар-гигиеник талаб ва нормаларга жавоб бериши ватўшак тўпламлари ювилиши тегишли сифатини таъминлаши лозим:

  2. Чойшаб тўпламлари ҳолати, ички кийим ва чойшаб тўпламиайланма миқдори ва заҳираси стационардаги ўринлар фондига мувофиқ бўлиши керак. Стационарлар таъминот табелига мувофиқ етарли миқдорда чойшаб тўпламибилан таъминланиши ва камида уч смена айланма миқдорига эга бўлиши керак.

  3. Чойшаб тўпламиифлосланиши даражасига қараб мунтазам равишда, лекин 7 кунда камида бир марта алмаштирилиши керак. Беморлар ажратмалари билан ифлосланган чойшаб тўпламидарҳол алмаштирилиши лозим. Туғадиган аёлларнинг чойшаб тўплами алмаштирилиши 3 кунда 1 марта, ички кийими ва сочиқлари эса ифлосланиши даражасига қараб – ҳар куни, таглик салфеткалари – заруратга қараб олиб борилиши керак. Уйдан олиб келинган тоза чойшаб тўпламлари, туғадиган аёллар учун бир марталик тагликлар (мазкур тартибда) ишлатилишига рухсат берилади. Операциядан кейин беморларга чойшаб тўпламларниалмаштириш яралардан ажратмалар тўхтагунига қадар тизимли равишда олиб борилади.

  4. Акушерлик стационарларида чақалоқ ва туққан аёллар учун тоза уй чойшаб тўпламива бола учун кийим-кечак, бир марталик тагликлар(памперслар) ишлатилишига рухсат берилади.

  5. Шунингдек, чақалоқлар уй ички кийими (яктакча, иштонча, қалпоқчалар ва ҳ.к.лар), туққан аёллар эса ички кийим (кўйлаклар, халатлар) ишлатилишига рухсат берилади. Улар ип-газлама матодан тикилган, тоза ва дазмолланган бўлиши керак.

  6. Бўлимларда беморлардан ифлос ички кийимлар махсус идишга (клеёнкали ёки полиэтиленли қоплар, махсус жиҳозланган ички кийим аравачалари ёки шунга ўхшаш бошқа мосламалар) йиғилади ва марказлаштирилган ички кийимлар кирхонасига топширилади.

  7. Бўлимларда ифлосчойшаб тўпламларни ажратиб саралаштақиқланади.

  8. Бўлимларда ифлостўшак тўпламларни вақтинчалик (12 соатдан ошмаган ҳолда) сақлашни санитария хоналари ёки ушбу мақсад учун махсус ажратилган бошқа хоналарда ёпиқ идишда (металл, пластмасса бакча, зич қутилар ва дезинфекция қилинадиган бошқа идишларда) амалга ошириш керак.


94


    1. Ифлосчойшаб тўпламларибилан ишловчи ходимлар сменали санитария кийими (халат, рўмол, қўлқоплар, инфекцион ва биологик суюқликлар билан ифлосланган чойшаб тўпламлар билан ишлаш учун ниқоб) билан таъминланиши керак.

    2. Тоза чойшаб тўпламлар махсус ажратилган хоналарда (чойшаб тўпламлар сақлаш хонаси) сақланиши керак. Бўлимларда тоза чойшаб тўпламларнинг бир кунлик заҳираси сақланиши керак. Бир кунлик заҳира алоҳида хоналарда ёки, шундай мақсад учун махсус ажратилган оддий ёки ўрнатилганшкафлар бўлганда, бўлимдаги иш жойларида (ҳамшира постлари ва бошқа тозалик режими сақланган хоналарда) сақланиши лозим.

    3. Чойшаб тўпламлар ва идишлар бўлимлар бўйича маркировкаланиши керак. Бўлимларда маркировкаланмаган чойшаб тўпламлари сақланишига йўл қўйилмайди.

    4. Ифлосчойшаб тўпламларни кирхонага етказиш махсус ёпиқ контейнерларда зич матодан тайёрланган ёпиқ идишга ўраб солинган махсус ажратилган ғилдиракли транспорт воситасида амалга оширилиши керак. Кирхонадан тоза чойшаб тўпламларни етказиш ҳам худди шундай ўралган ҳолда амалга оширилади.

    5. Чойшаб тўпламлари идиши ташиш пайтида ифлосланишига сабаб бўладиган нуқсонларга эга бўлмаслиги ҳамда “Тоза” ёки “Кир” ва унинг муассасага мансублиги кўрсатилган ёрлиқларга эга бўлиши керак.

    6. Ифлос ва тоза чойшаб тўпламларни битта идишда ташишга йўл қўйилмайди. Матоли идишни (қоплар) ювиш чойшаб тўпламлар билан бирга амалга оширилиши керак.

    7. Ҳар бир бемор ёки марҳум чиқариб юборилганидан сўнг, шунингдек ифлосланиш даражасига қараб, тўшак, ёстиқ, кўрпалар алмаштирилиб, дезинфекция камерасида ишлов бериши лозим.

    8. Инфекцияли ёки инфекцион касаллик билан зарарланган чойшаб тўпламларга ишлов бериш назарда тутилган кирхоналар, шу билан бирга, қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) инфекцион касаллик билан зарарланган чойшаб тўпламлар ўтказиладиган хоналар (қабулхона, ажратиш хонаси) қолган барча хоналардан ажратиб олинган бўлиши лозим;
б)“ифлос” хоналар гуруҳи мустақил вентиляция тизими билан таъминланган бўлиши керак;
в) инфекцион касаллик билан зарарланган чойшаб тўпламларни дезинфекция будильникларига юклаш ажратиш хонасидан амалга оширилади: дезинфекция будильниклари бўлмагандачойшаб тўпламлари дезинфекциясикир ювиш бўлими ванналарида амалга оширилади;
г) дезинфекция қилинган чойшаб тўпламларини будильникдан олишни кир ювиш бўлими амалга оширади;


95




Ишлатилаётган дезинфектант*

Ушлаб туриш вақти

Дезинфектант сарфланиш нормаси

Таркибидан хлор сақловчи 0,1 фоизли эритма

30 дақиқа

4 л/кг қуруқ чойшаб тўплами


* бошқа дезинфектант йўриқномага мувофиқ ишлатилади.


  1. Нажас ва қон қолдиқлари билан ифлосланган чойшаб тўпламларни ивитишни кальций гипохлориди билан олиб бориш тавсия этилмайди, чунки бу чойшаб тўпламлар эскириш муддатига таъсир этади.

  2. Чойшаб тўпламларни тўлиқ ботирган ҳолда қайнаган пайтидан бошлаб 15 дақиқа давомида 0,5 фоизли ювиш воситаси ёки 2 фоизли совун-содали эритмада қайнатиш (ювиш воситаси = 1 кг қуруқ тўшак тўпламларга 30,0 грамм сода + 30,0 грамм совун ёки 35,0 грамм кир ювиш кукуни).

  3. Чойшаб тўпламларни чайиш комбиринланган кир ювиш-сиқиш машиналарида ёки махсус ванналарда бажарилади.


96




  1. Оқартирувчи дезинфекцияловчи воситалар сирланган ёки полиэтилен идишларда оз миқдордаги сувда эритилади.

  2. Кирхоналар янги автомат кир ювиш машиналари билан жиҳозланган тақдирда чойшаб тўпламларни дастлабки дезинфекция қилишга зарурат бўлмайди.

  3. Чойшаб тўпламларни ювишга юклаш ивитишдан сўнг олиб борилиши керак.

  4. Чойшаб тўпламларни чиқариб олиш кир ювиш бўлими томондан олиб борилади, бу ерда улар центрифугаларда ёки қуритиш хоналарида чайилади, қиш пайтида эса, ёпиқ хонада ва ёз мавсумида очиқ майдонларда қуритилади.

  5. Чойшаб тўпламларни қуритиш учун майдонча асфальтланган бўлиши, ёйиш учун етарлича йўлакчаларга эга бўлиши керак. Қуритилганидан сўнг чойшаб тўпламлар ажратиш, тузатиш цехига келиб тушиб, у ерда ходимлар тоза ҳудуд учун мўлжалланган махсус ажратилган тоза кийимда ишлайди.

  6. Ажратишдан сўнг чойшаб тўпламларидазмоллаш цехига келиб тушиб, у ерда чойшаб тўпламларитахланади ва дазмолланади. Цех дазмоллаш аппарат ва столчалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

  7. Тоза чойшаб тўпламлариишлов берилган қопларга солинадива жўнатиш хонаси (тоза чойшаб тўпламлариучун хона) сўриларига тахланади.

  8. Чойшаб тўпламлариқабул қилинадиган, сараланадиган ва ювиладиган цехларни ҳар куни дезинфекцияловчи воситалари (таркибида 0,5% хлор сақловчипрепаратнинг эритмаси билан кихонада ишлатиладиган ювиш воситаси 0,5 фоизли эритмаси) қўлланилган ҳолда намлаб йиғиштириш керак.

  9. Ушбу хоналарда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус кийими ҳар куни алмаштирилиши зарур.

  10. Кирхонанинг барча ходимлари амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ даврий тиббий кўрикдан ўтказилиши керак.

  11. Кирхона ходимлари ҳар йили санитария минимуми дастури бўйича машғулотлар курсида ўқитилиши керак.


  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling