Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Download 0.5 Mb.
bet57/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Ичак-чавоқлар (сўйилган мол жигари, буйраклари, мияси, юраги) юқори даражада микробли уруғланиши ва сақлашга камроқ бардошлилиги туфайли ўта пухта ишлов беришни талаб этади. Ичак-чавоқ маҳсулотлардан таомлар тайёрлашга фақат совутгич асбоб-ускуналар билан таъминланган тақдирда йўл қўйилади. Музлатилган аралаш маҳсулотлар бир қаторга жойлаштирилган идишларда 15-20°С ҳароратда эритилади. Улардан қон, шилимшиқ, тўқима ширасини тозалашга катта эътибор берилади. Жигар томирлар тугунчаси, ўт қопи, пардалардан тозаланади. Буйраклар пардалари тозаланганидан сўнг ўзига хос ҳиди кетгунига қадар совуқ сувда ювилади.




113




Парранда. Музлатилган парранда бир қаторга жойлаштирилиб столларда бир-бирига теккизмай 15-20°С ҳароратда эритилади. Нимталанмаган гўштдан намликни мато билан артиб кетказилади. Пат ва тукчалар қолдиқлари бўлган тақдирда нимталанмаган гўшт ун билан суртилади ва дудлантирмайдиган горелкада куйдирилади. Ичак-човоғи тозаланмаган парранданинг ичи тозаланиб, бунда жигари ва ичакларини чиқаришда айниқса эҳтиёткор қилинади. Ичак-чавоғи ярми тозаланган (яъни ичаги олиб ташланган) парранда калласи, бўйни, оёқлари чопиб ташланади, жиғилдони, қизилўнгачи, ошқозони, ўпкаси, юраги, буйраклари, қоринёғи олиб ташланади. Ичак-чавоғи тозаланган парранданинг ўпкаси, бўғзи, қизиўнгачи ва қоринёғи олиб ташланади. Қон қуйқалари ва ортиқча мойи олиб ташланганидан сўнг нимталанмаган гўшт совуқ сувда ювилади ва қуритиш учун кесилган жойи пастга қаратилган ҳолда панжараларга ёйиб чиқилади. Парранданинг ичак-чавоғини тозалаш алоҳида столда бажарилади. Иш тугаганидан сўнг стол ва ишлатилган асбоб-анжомлар ювиш воситалари ёрдамида ювилади, ҳамда 0,2% хлорли оҳак эритмаси ёки 1 фоизли хлорамин эритмаси билан дезинфекция қилинади, сўнгра дезинфекцияловчи воситалар қолдиқларини тозалаш учун стол юзаси иссиқ сув билан ювилади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling