Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари
Реакциянинг ўзига хос хусусиятлари
Download 0.5 Mb.
|
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амидопиринли синов
- Фенолфталеинли синов
- Синовлар қўйиш методикаси
- Синовлар қўйиш натижаларини қайд қилиш: ижобий азопирамли синовда
- Стериилизацияни назорат қилиш
- Кимёвий тест-индикаторлар қўлланилиши
- Марказлаштирилган стерилизация бўлими (пункти) ходимларига қўйиладиган талаблар
Реакциянинг ўзига хос хусусиятлари:
Текширилаётган буюмларга ишлов берилгандан сўнг 1 дақиқадан кейин ранг ўзгариши ҳисобга олинмайди; Текширилаётганбуюмлар хона ҳароратида бўлиши керак. Иссиқ буюмлар текширувдан ўтказилмайди; Ишчи эритмани ёруғ нур ёки юқори ҳароратда сақлаш тақиқланади; Азопирам ишчи эритмаси 1-2 соат давомида ишлатилиши керак. Натижалардан қатъий назар текширувдан сўнг текширилганбуюмлардан азопирам қолдиқлари сув билан ювиб ёки сув ёки спиртга ивитилган тампон билан артиб кетказилади, сўнгра ушбу буюмлар такроран стерилизация олди тозалашдан ўтказилади. Амидопиринли синов Амидопирин 5 фоизли спиртли эритмаси 97 фоизли этил спиртида тайёрланади. Ушбу эритма зич ёпиладиган тиқинли флаконда совутгичда сақланиши керак. Эритма яроқлилик муддати - 1 ой. 30 фоизли сирка кислотаси эритмаси ва 3 фоизли водород пероксиди эритмаси дистилланган сувда тайёрланади. Амидопириннинг 5 фоизлиспиртли эритмаси, 30фоизлисирка кислотаси эритмаси ва 3 фоизливодород пероксиди эритмаси тенг миқдорда аралаштирилади. Реактив уни қўллашдан олдин тайёрланади. Азопирамли ёки амидопиринли синов қўйишда намуна қўйилгандан сўнг 1 дақиқа ўтгач юз берган реактивлар ранги ўзгариши ҳисобга олинмайди. Фенолфталеинли синов Фенолфталеин 1 фоизли спиртли эритмаси 97 фоизли этил спиртида тайёрланади; эритма зич ёпиладиган тиқинли флаконда совутгичдабир ой давомида сақланади. Синовлар қўйиш методикаси Назорат қилинадиган буюм реактивда ивитилган докали салфетка билан артилади ёки томизгич ёрдамида буюмга реактив 2-3 томчиси оқизилади. Синовлар қўйиш натижаларини қайд қилиш: ижобий азопирамли синовда қон излари бўлганда бирданига ёки 1 дақиқадан сўнг дастлаб бинафша ранг пайдо бўлади, сўнгра бир неча сониялар ичида тезда реактив ранги пушти-настарин ёки қўнғир рангга ўзгаради. Азопирам, гемоглобиндан ташқари, буюмларда ўсимликдан келиб чиққан пероксидазалар (ўсимлик қолдиқлари), оксидловчилар (хлорамин, хлор оҳаги), оқартиргичли кир ювиш кукуни, идиш-товоққа ишлов бериш учун хромли аралашма ва ҳ.к.лар, шунингдек, занг (темир оксидлари ва тузлари) ва кислоталар қолдиқ миқдорлари мавжудлигини аниқлайди. Текширилаётганбуюмларда занг ва юқорида кўрсатилган оксидловчилар мавжуд бўлганда реактив қўнғир рангга, қолган ҳолатларда эса пушти-настарин рангга кириши кузатилади. 134
Стериилизацияни назорат қилиш Стерилизация қилиш тартиблари параметрларини назорат қилиш физикавий усулда (назорат-ўлчов қурилмалари; термометрлар, моновакуумметрлар ва бошқалар ёрдамида) ҳамда кимёвий усулда кимёвий индикаторлар (ИВС ва ИКПВС-Медтест, Стеритест-В, П, Вл-Винар, Медис-В, Фарматест-Винар ва бошқалар) ишлатилган ҳолда олиб борилади. Стерилизация самарадорлигини стерилизация қилинган ажомлар стериллигини назорат қилиш натижалари асосида баҳоланади ҳамда ҳаво, буғ (автоклав) стерилизаторларини ишлатиш дафтарида акс эттирилади (Ф 257/У). 135
136 Буғ, ҳаво (автоклав) стерилизаторларини ишлатиш ЖУРНАЛИ Қайдлар бошланган сана «__________»__________20___й. Қайдлар тугаган сана «__________»__________20___й.
Индикаторни маҳкамлаш учун унинг орқасидан логотип томондан ёпишқоқ қатламни ёпиб турувчи ҳимоя қоғози олиб ташланади. Стерилизация қилиш қутилари ишлатилганда индикаторлар қути ёрлиғига маҳкамланиши зарур. Стерилизация қилинаётган буюм ва ўрамлар ичида СТЕРИКОНТ-П туридаги индикаторларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Буюм ва ўрам ичида стерилизация шароитларини назорат қилиш учун "СТЕРИТЕСТ-П" ва шунга ўхшаш турдаги индикаторларни ишлатиш зарур. Стерилизация цикли тугаганда ҳар бир индикаторнинг индикатор белгиси ранг ўзгариши баҳоланади. Агар барча индикаторларда индикатор белгиси ранги солиштириш эталони рангига мувофиқ тўқ кўк-бинафша рангга ўзгарса ёки унданда тўқроқ рангга кирса, стерилизация режими критик параметрлари талаб этилган қийматларига риоя этилган, барча юкланган буюмлар стерилизация қилинган деб ҳисобланади. 137 Агар ҳеч бўлмаганда битта индикатор белгиси тўлиқ ёки қисман сариқ рангни сақлаб қолса, ёки солиштириш эталони рангидан осон фарқланадиган яшил ёки жигар-яшил рангга ўзгарса, стерилизатор камерасида стерилизация режими критик параметрларининг талаб этилган қийматларига риоя этилмаган деб ҳисобланади. Барча юкланган буюмлар стерил бўлмаган деб ҳисобланади. Бундай ҳолатда стерилизаторни юклаш қоидаларига риоя этилиши ва параметрлар белгилашаниқлиги текширилади, буюмлар янги ўрамга солинади, индикаторлар алмаштирилади ҳамда буюмлар такроран стерилизация қилинади. Ишлатилган (ташқи) индикаторлар стерилизация қилиш дафтар (257/у шакли) махсус ажратилган устунларига ёпиштирилади ва ишлатилганидан сўнг архивда ҳужжат сифатида 3 йил давомида сақланади. Ёпишқоқ қатламли индикаторлар қўшимча елимлашни талаб этмайди ва ҳимоя қоғози ёпишқоқ қатлами олиб ташлангандан сўнг журналга ёпиштирилади. Журнал МСБда юритилади ва сақланади. Стерилизация қилинган материал ва асбобларни чиқариб олишдан аввал (стерилизация қути/ўрамлари очилгунга қадар) қуйидагилар амалга оширилади: стерилизация қутиси қопқоғи зич ёпилганлиги ёки бир марталик стерилизация ўрами бут сақланганлиги кўриб баҳоланади; кимёвий индикаторлар, шу жумладан, стерилизацион ўрам материалларидаги индикатор белгилари ранги текширилади; стерилизация санаси текширилади; бикс ёрлиғида, ўрам халтачасида очиш санаси, вақти ва очган шахснинг имзоси қўйилади. Ўрам ва буюмлар ичини стерилизация қилиш шартларини назорат қилиш “ички” индикаторлар қўлланилган ҳолда амалга оширилади. Клиник бўлим ходимлари шулар асосидатиббий буюм ва материалларни бевосита ишлатиш олдидан улар стериллигини назорат қиладилар. Ички тест-индикаторлар стерилизация қутиларидан чиқариб олинади ҳамда ДПМ хоналари қайд этиш дафтарларига ёпиштирилади. Журналрақамланган, тикилган, муассаса раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим. Марказлаштирилган стерилизация бўлими (пункти) ходимларига қўйиладиган талаблар Ишга келганда ва иш вақтида ўрта бўғин тиббиёт ходимлари амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ дастлабки (даврий) тиббий кўрикдан ўтказилади. МСБ ходимлари махсус кийим ва пойабзал билан таъминланган бўлиши керак. Ходимлар ишлаб чиқариш иши методикаси, техникаси тўғрисида, хавфсизлик техникаси қоидалари, эпидемияга қарши ва дезинфекция режимларига риоя қилиш юзасидан кўрсатма олишлари керак. 138 МСБга ишга келишдан аввал тиббиёт ходимлари камида бир ҳафта олдин иш режими ва стерилизация олди ишлов бериш методикаси бўйича асосий (намунавий) МСБ ўқишидан ўтиши шарт. МСБда иш пайтида ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармалари мутахассислари томонидан фақат маъруза ўтказиш орқали ўқитиш тақиқланади. Асосий МСБ ўқитишнинг 70 фоизи амалий машғулотларга бағишланган бўлиши лозим. Стерилизация ва автоклавлаш режими бўйича ўқитувчи ташкилотлар ўқитишга ҳуқуқ берувчи лицензияга эга бўлиши керак. Стерилизация ва автоклавлаш режими бўйича сертификатлар беришни тегишли ҳужжат бериш ҳуқуқига эга муассаса амалга оширилади. Стерилизацияловчи асбоб-ускуналарга (автоклав, қуруқ-иситиш шкафига) хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимлари МСБга ишга келишидан авал, келгусида эса йилига 1 марта махсус курсларда ўқиши ҳамда ушбу аппаратларда ишлашга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиши лозим. Стерилизация қилинадиган ускуна ҳар йили давлат текширувидан ўтказилиши керак. Ускуна ҳар бир тури йиллик текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги қайдлар киритиладиган техник паспортга эга бўлиши лозим. 139
Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling