Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Download 0.5 Mb.
bet59/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Сочилувчан маҳсулотлар. Ёрмалар (гуруч, перловка, гречка) бегона аралашмалар, пўчоқ, майдаланмаган донларни ажратиб салфеткаларда сараланади. Манний ва бошқа майда ёрмалар элаб олинади. Пишириш олдидан ёрмалар (манний ёрмасидан ташқари) илиқ сувда ювилади. Макарон маҳсулотлари сараланади. Шакар кукуни, ун элакда элаб олинади.


114




Дуккаклилар (мош, нўхат, ловия) сараланади, ювилади ва шишиши учун 3-4 соатга сувга солиб қўйилади.


  1. Даволаш-профилактика муассасалари дезинфекция-камера блокига (ДКБ) қўйиладиган талаблар

  1. Умумий қоидалар

    1. Дезинфекция-камера блоки амалдаги норматив ҳужжат талабларига мувофиқ ташкил этилади.

    2. Буюмларни қабул қилиш хонасида иссиқ ва совуқ сув таъминотига уланган раковина бўлиши керак. Буюмларга ишлов беришга қадар улар сақланадиган омборхонада рухланган темир билан қопланган столлар бўлиши лозим.

    3. Юклаш хонаси (қабулхона билан қўшилган бўлиши мумкин, бироқ қатъий чегаралаш майдонларига эга бўлади).

Бу хонада қуйидагилар бўлиши керак:
а) пол ювиш учун рухланган маркировкаланган челак.
б) камеранинг энг юқори юкланишига икки баравар миқдорда кийим-кечак илгичлар.
в) гидропульт.
г) дезинфекция (дезинсекция) қилишлар қайд этиш дафтари.
д) дезинфекция қилиш объектларини саралаш ва сақлаш учун токчалар.
е) махсус кийим, алоҳида ҳимоя воситалари, брезент қўлқоплар (бир жуфт) ва ҳ.к.
з) соат.
ж) табуреткалар (стуллар), рухланган темир билан қопланган стол.
и) маркировкаланган тозалаш асбоб-анжомлари.
Юк тушириш хонасида қуйидагилар бўлиши керак:
а) пол ювиш учун маркировкаланган челаклар ва тозалаш асбоб-анжомлари.
б) дезинфекция қилинган буюмларни саралаш учун стеллажлар. Дезинфекция қилинган буюмларни тоза буюмлар учун махсус ажратилган хонада ёки тоза буюмларни тарқатиш стеллажларида сақлаган маъқул.
в) дазмол тахталари.
г) ходимлар хонаси (шахсий буюмларни сақлаш, овқатланиш ва ҳ.к.)

    1. Ифлос ва тоза буюмларни сақлаш учун омборхонада икки оёқли нарвон бўлиши керак.

    2. Дезинфекция-камера блокида дезинфекторлар(2 киши) хизмат кўрсатади (бири юклаш бўлимида, иккинчиси юк тушириш бўлимида). Иш вақтида бир бўлимдан иккичисига ўтиш тақиқланади. Иш тугаганидан сўнг вирусли гепатитлар тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ юклаш бўлимида намли дезинфекция қилиш ишлари олиб борилади. Ўта хавфли инфекциялар ҳолатида камерали дезинфекция қилишда дезинфектор вабога қарши костюмнинг 1-турини кийиши керак.

    3. Дезинфекция-камера блоки ходимлари махсус кийими (комбинезон, халат ва ҳ.к.) ҳафтасига 1 марта камерали усулда, резина буюмлар эса намли усулда дезинфекция қилинади.

    4. Агар ДКБда 1 дезинфектор хизмат кўрсатса, унга юклаш ва тоза (юк тушириш) бўлимларда ишлаш учун махсус кийимнинг 2 та тўплами берилади.


115




    1. Касалхона дезинфектори лавозими 50 та ва ундан ортиқ ўринлар ҳисобида белгиланади.

    2. Дезинфекция эритмаларини марказлаштирилган равишда тайёрлаш бўлими қуйидагиларга эга бўлиши керак:

  • доим қулфланган ҳолда сақланадиган дезинфекция воситаларини сақлаш хонаси. Бу хонага бегоналарнинг кириши қатъиян тақиқланади.

  • дезинфекция (асосий ва ишчи) эритмаларини марказлаштирилган равишда тайёрлаш учун хона. Хона қуйидагиларга эга бўлиши керак:

  • вентиляция тизимига эга ишлаш столи;

  • ўлчовли идишлар тўплами;

  • тайёрланган эритмаларни сақлаш учун идишлар тўплами;

  • дезинфекция воситаларни ҳисобини юритиш, қабул қилиш ва сарфлаш журнали.

    1. Идишларда дезинфекция эритма тайёрланган сана ҳақида қайд бўлиши керак.

    2. Дезинфекцияловчи кимёвий воситалар билан боғлиқ барча ишлар яхши шамоллатиладиган хоналарда, махсус кийимда, резина қўлқопларда, герметик кўзойнакларда (ПО-2, ПО-3) ва 4 қаватли дока ниқоб ёки чангга қарши,ёки универсал респираторларда олиб борилади. Ишлар тугаганидан сўнг қўллар ювилади ва юмшатувчи крем суртилади.

    3. Инфекцион касалликлар касалхонасида (бўлимида)дезинфекция воситалари кундалик сарфининг камида бир ойлик заҳираси бўлиши лозим.

    4. Турли инфекцияларҳолатида дезинфекция камерасининг ишлаш тартиби ва юкланиш нормаси 7-жадвалда келтирилган.




  1. Даволаш-профилактика муассасаларида дезинфекцияловчи воситаларга эҳтиёж ҳисоб-китоби


  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling