Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Ошхона ва овқат тайёрлаш идишларини ювиш тартиблари
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
3. Ошхона ва овқат тайёрлаш идишларини ювиш тартиблари.
3.1. Идишни овқат қолдиғидан ёғоч куракчалар ёрдамидатозаланади, резинали қирғич (скребки) билан 1 – ваннада ювувчи восита қўшилган 45 – 56 0Сли сувда ювилади, 2 – ваннада650Сдан паст бўлмаган ҳароратдаги сувда чайилади ва тўрли стеллажларга тўнкарилган холда қуритилади. Овқат пишириш қозонлари (котел), кастрюлларни эгилувчан шланг ёрдамида ҳам чайкаш мумкин. Куйган овқат қолдиқлари қириб тозаланмайди, балки кальцийлаштирилган сода қўшилган илиқ сувда ивитилади. Кальцийлашган сода қўшилиб ювилган кастрюл, оқин сувда ювилиб кальцийлашган сода қолдиқларидантозаланади. Овқат тайёрлаш идишларини махсус идиш ювиш машиналарида гидроабразив аралашмалар ёрдамида хам ювиш мумкин. Овқат тайёрлаш идишларини 2 хилусулда ювиш кўзда тутилади; тез ювиш усули; шўрва, бульон, компот тайёрланган идишларини ювиш учун, секинлаштирилган усули эса пюре, бўтқа (каша), макарон маҳсулотлари пиширилган идишларни ювишда қўлланилади. Қуритилган овқат тайёрлаш идишларини тўнкарилган холда стеллажларда сақланади. Металл идишлар, сирланган металл идишларидан ташқарилари тозаловчи паста ва кукунлар (порошок) билан тозаланади. Идишлар ичи тозалангандан сўнг яхшилаб ювилади ва оқар сувда чайилади. Овқат тайёрлаш идишларидаги қурумлар чўкмаларини (накип) тозалаш учун кукунлардан фойдаланилади. Алюмин идишлар ювувчи воситалар билан ювилади. Металл ва мармар қопламали майдалаш, ишлаб чиқариш столлари юзаси ювувчи воситалар қўшилган иссиқ сувда ювилиб, қайноқ сув билан артилади. Булъон, соуслар сузилган элак ва докалар ювувчи воситалар қўшилган иссиқ сувда ювилади, кейин чайилади. 3.2. Идишларни ювишда фойдаланилган чўтка, қирғич ва мочалкалар ювувчи воситаларда ювилади, 10-15 минут қайнатилади, 0,5% ли хлорсақловчи воситалар эритмаси бўлган идишга 10 минут бўктирилади, сўнгра ювилади, махсус ажратилган жойда қуритилади ва сақланади. 3.3. Овқат қолдиқлари ва ахлатлар идишлари 2/3 хажмигача тўлганда тўкиб тозаланади. Иш тугагандан сўнг ахлат ва овқат қодиқлари идишлари тўлиш ёки тўлмаслигидан қатъий назар кальцийлаштирилган соданинг 2%ли эритмасида ювилади ва қайноқ сувда чайилиб, қуритилади. Ошхона овқат қолдиқларини сақловчи контейнерлар ошхона биносидан 25 метр узоқликда жойлаштирилади. Контейнерлардаги овқат қолдиқлари олиб ташланганиданкейин2%ли кальцийлаштирилган сода эритмаси билан ювилади ва 10% ли тиндирилган хлорли охак эритмаси билан зарарсизлантирилади. 3.4. Ошхонанинг механик қурилмалари – гўшт майдалагич (қайнатилган ва хом гўшт учун), сабзавот қирқиш (хом ва пишган сабзавотлар учун), хом гўштли қиймани уриб майдаловчи машина, турли (хом ва пишган) маҳсулотларни артиб майдаловчи машина ва бошқа универсал жиҳозлар фойдаланишига кўра белгиланади (маркировка). Ишдан сўнг механик қурилмалар қисмларга ажратилиб, маҳсулот қолдиқларидан тозаланади, ювувчи воситалар қўллаган холда 650Сли иссиқ сувда ювилади, чайилади, қайноқ сувда ювилади ва тўрларда (решётка) қуритилади. 3.5. Хлорсақловчи зарарсизлантирувчи воситалари билан пишириш цехидаги тайёрлаш столлари юзаси, овқат тайёрлаш идишлари, кесиш тахтачаларини зарарсизлантириш ишлари фақат эпидемияга қарши кўрсатмалар бўлганда, микробли овқатдан захарланиш холатларида, ошхонани бошқа анжомлари эсажиҳозларидан бактериологик назорат учун олинган суртма натижаларида бактериал ифлосланишни (E.coli) мусбат натижаси аниқланганда ўтказилади. 3.6. Ошхона идишлари ва жиҳозларини ювишда ва зарарсизлантирда фойдаланиладиган барча воситалар Ўзбекистон Республикаси ССВ томонидан қўлланишга рухсат этилган ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши керак. 3.7. ДПМлар ошхона овқат тайёрлаш идишлари ва жиҳозларини ювишда хантал (горчица), хўжалик совуни ва каьцийлашган сода ишлатилиши таъқиқланади. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling