Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрув ўтказиш қўлқоплари.
- Хўжалик қўлқоплари.
Жарроҳлик қўлқоплари. Териости тўқималари ёки қон чиқиндилари билан мулоқотда бўладиган хамма холатларда қўлланилади. Бундай муолажаларда стерилланган қўлқоплардан фойдаланиш энг афзали ҳисобланади, бироқ стерилланган қўлқоплар мавжуд бўлмаганда ёки қайсидир сабабларга кўра стерилизация қилишлик учун имкониятлар бўлмаганда чуқур дезинфекциядан ўтган қўлқоплардан фойдаланишга рухсат этилади. Имкон холда бир марта ишлатиладиган стерилланган хирургик қўлқоплардан фойдаланиш тавсия этилади. Чунки кўп марта қўлланиладиган қўлқопларга ишлов бериш қийинчиликлар билан бажариладиган жараён ҳисобланади. Чуқур зарарсизлантиришдан ўтказилган қўлқоплар жароҳатланган тери билан ва жароҳатланмаган шиллик пардалар билан мулоқот қилинганда фойдаланилади.
Операция жараёнларида фақат бир мартали хирургик қўлқоплардан фойдаланилади. Кўрув ўтказиш қўлқоплари. Жароҳатланмаган шиллиқ пардалар билан мулоқот қилинганда фойдаланилади. Кўрув қўлқоплари асосан резина (лотекслардан) ёки винилдан тайёрланади ва алоҳида идишларга солиниб ёки тарқоқ холда фойдаланиш учун чиқарилади. Бу турдаги қўлқоплар тоза ҳисобланади бироқ, стерилланган эмас, баъзида чуқур дезинфекциядан ўтказилади. Бу қўлқоплардан қайта фойдаланишга рухсат этилади. Ҳар бир томир ичига муолажалар ўтказилганда кўрув қўлқопларрини алмаштириш талаб этилади. Мушак орасига ва тери остига қилинадиган муолажаларда қўлқопсиз ишлашликга йўл қўйилади, юқумли касаллик бўлимлари бундан мустасно. Барча магистрал томирларга катетеризация қилинганда стерилланган қўлқоплардан фойдаланиш шарт. Хўжалик қўлқоплари. Қаттиқ резина қўлқоплар зарарланган асбоб-анжомлар, чиқиндилар , ётоқ чойшаблари билан ишлаганда ва бошқа шунга ўхшаш холатларда хамда хоналарни тозалашда, юзаларни зарарсизлантириши ўтказилганда фойдаланилади. Бу қўлқоплар мунтазам равишда ювилиб, чойқалиб бир неча марта фойдаланиш мумкин. Тавсия этилган турдаги қўлқоплар бўлмаган холда қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак. -Агар стерилланган қўлқоплар бўлмаганда чуқур дезинфекциядан ўтказилган қўлқоплардан фойдаланиш мумкин. - Агар кўрув қўлқоплари бўлмаганда стерилланган қўлқоплардан ёки чуқур дезинфекциядан ўтказилган қўлқоплардан фойдаланишга рухсат этилади. - Техник қўлқоплар мавжуд бўлмаганда тоза, стерилланган қўлқоплардан ёки чуқур дезинфекциядан ўтказилган қўлқоплардан фойдаланиш мумкин. Даволаш муассасалари тиббий ходимларни махсус кийимлар жамламаси: халатлар, қалпоқлар ёки рўмоллар, ниқоблар, тапочкалар билан таъминланиши керак ва улар махсус шкафларда талаб даражасида сақланиши керак. Ифлосланган вақтларда зудлик билан алмаштириш учун захирада кийимлар тўплами мавжуд бўлиши керак. Ходимларни усти кийимлари гардеробхонада сақланади. Даволаш муассаларидан ташқарида махсус тиббий кийимлар ва пойафзалларда юриш таъқиқланади. Операция блокларида, туғруқ залларида, бўлимларни боғлов хоналарида, юқумли касалликлар, фтизиатрия, тери таносил касалликларига ихтисослашган бўлимларда шуғулланадиган талабалар махсус кийимлари (тиббий халат, тапочка, қолпоқ ёки рўмоллар) бўлиши керак. Агар биологик суюқликлар сачраб кетиши ёки тўкилиб кетиш эхтимоли бўлган муолажалар бажарилган холларда физик баръерлардан - физик ҳимоя кўзойнакларидан, юзни тўсадиган қалқончалардан, ниқоблардан, пластмассали фартуклардан фойдаланиш зарур. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling